Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2203-2102/2175 Дата решения 29.03.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Убайдуллаев Бахберген Сагидуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение 53008-HARBIY QISM Ответчик / Подсудимый YANGIARIQ OXUN фермер хўжалиги
Source ID 1058961 Claim ID 3110641 PDF Hash 1bd68467d6fae844... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 73-моддаси тисодий процессуал кодекси 73 code_article
аролик кодекси 113-моддаси аролик кодекси 113 code_article
Мазкур кодекс 114-моддаси Мазкур кодекс 114 code_article
онунининг 10-моддаси онуни 10 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2203-2102/2175-сонли иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья Д.Шарипов Апелляция инстанциясида маърузачи судья М.Бобоназаров Кассация инстанциясида маърузачи судья Б.Убайдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 29 март Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Б.Убайдуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар О.Халмирзаев ва Т.Аннаевадан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “YANGIARIQ OXUN” фермер хўжалиги вакили Ғ.Собиров (2022 йил 15 декабрдаги 72-сонли ишончномага асосан), Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги “53008 ҳарбий қисм” вакили З.Жумаев (2022 йил 12 январдаги 71-сонли ишончномага асосан) иштирокида, мазкур иш бўйича қабул қилинган Боғот туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 19 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 13 январдаги қарори устидан “YANGIARIQ OXUN” фермер хўжалиги томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги “53008 ҳарбий қисм” (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) “YANGIARIQ OXUN” фермер хўжалиги (бундан буён матнда фермер хўжалик ёки жавобгар деб юритилади), Янгиариқ туман ҳокимлиги (бундан буён матнда ҳокимлик деб юритилади) ҳамда Кадастр агентлиги Янгиариқ туман бўлими (бундан буён матнда кадастр агентлиги ёки учинчи шахс деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, фермер хўжалик ва ҳокимлик ўртасида 2010 йил 15 декабрда тузилган “Фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатга ижарага олиш шартномаси”нинг 1-бандининг Янгиариқ туман Остона қишлоғида қишлоқ хўжалиги ер харитасининг 973к-контурида жойлашган 25,1 гектар ер участкасини фермер хўжаликка узоқ муддатга ижарага беришга оид қисмини тузилган кунидан бошлаб ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Боғот туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 19 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво ариза қаноатлантирилган. Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 13 январдаги қарори билан биринчи инстанция судининг 2021 йил 19 ноябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Фермер хўжалиги Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, шикоятда суд қарорлари тахминларга асосланганлиги, фермер хўжаликга ажратилган ер майдонидаги 973к-контурдаги қисми 20,1 гектарни ташкил қилиши ҳақида важлар келтириб, суд қарорларини бекор қилишни, даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок қилган жавобгар вакили кассация шикоятини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили кассация шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилининг важларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Аниқланишича, Янгиариқ туман ҳокимининг 2004 йил 26 октябрдаги 327-сонли қарори билан танлов ғолиби фуқаро И.Собировга Янгиариқ тумани, Остона қишлоғи ҳудудидаги туман заҳира ерларидан 623, 624, 625, 626, 627, 630б-контурлардаги жами 18,3 гектар, шундан 8,1 гектар кўл, 3,4 гектар ариқ, зовур йўллар билан банд ер ва балиқларни қўшимча озуқа билан таъминлаш мақсадида 6,8 га экин ер майдонларини балиқчилик сохаси бўйича фермер хўжалиги ташкил қилиш учун 49 йил муддатга ижарага ажратиб берилган. Фуқаро И.Собиров “YANGIARIQ OXUN” фермер хўжалигини ташкил қилиб, 2004 йил 14 декабрда 646-сонли реестр рақам билан давлат рўйхатидан ўтган. Янгиариқ туман ҳокимининг 2005 йил 20 апрелдаги 128-сонли қарори билан фермер хўжалигига Остона қишлоғи ҳудудидан туман заҳирасида бўлган 628, 629, 630б-контурлардаги балл банитетини баҳолаш ишлари ўтказилмаган жами 10,7 га шундан 8,2 га экин ер, 2,5 га ариқ-зовурлар билан банд бўлган ер майдони қўшимча қилиб ажратиб берилган. Шунингдек, Янгиариқ туман ҳокимининг 2010 йил 3 декабрдаги 823/27-сонли қарори билан фермер хўжалигига Остона қишлоғи ҳудудидан туман заҳирасида бўлган 620, 621, 973к-контурларидан жами 24,0 га шундан 3,7 га экин ер, 0,3 га ариқ ва зовурлар билан банд бўлган ер майдони қўшимча қилиб ажратиб берилган. Мазкур қарорнинг 3-бандида фермер хўжалиги умумий ер майдони 53,0 га, шундан экин ер майдонлари 18,7 га, кўл майдони 28,1 га, ариқ ва зовурлар 0,3 га, қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлар 5,9 га этиб белгиланиб, фермер хўжаликга 44 йил муддатга ижарага берилиши ва ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини қайта расмийлаштириш белгиланган. Янгиариқ туман ҳокимлиги ва жавобгар ўртасида 2010 йил 15 декабрда “Фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш” шартномаси тузилган. Мазкур ер ижара шартномасига илова қилинган қайдномада ер майдонлари контурлари тавсифи берилиб, унда 973к-контур 25,1 га кўл хавзаларидан иборат эканлиги кўрсатилган. Кейинчалик, Янгиариқ туман ҳокимининг 2021 йил 1 июндаги 810қ-сонли қарори билан туман ҳокимининг 2010 йил 3 декабрдаги 823/27-сонли қарори бекор қилиниб, 25,1 га кўллар даъвогар ихтиёрига ўтказилган. Жавобгар Урганч туманлараро маъмурий судига ариза билан мурожаат қилиб, Янгиариқ туман ҳокимининг 2021 йил 1 июндаги 810қ-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Урганч туманлараро маъмурий судининг 5-2201-2104/1267-сонли маъмурий иш бўйича 2021 йил 25 июндага ҳал қилув қарори билан жавобгарнинг аризасини қаноатлантириш рад этилган. Хоразм вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2021 йил 29 июлдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 30 ноябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, фермер хўжалик ва ҳокимлик ўртасида 2010 йил 15 декабрда тузилган “Фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатга ижарага олиш шартномаси”нинг 1-бандининг Янгиариқ туман Остона қишлоғида қишлоқ хўжалиги ер харитасининг 973к-контурида жойлашган 25,1 гектар ер участкасини фермер хўжаликка узоқ муддатга ижарага беришга оид қисмини тузилган кунидан бошлаб ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 73-моддасининг учинчи қисмига кўра, фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бошқа ишни кўраётган иқтисодий суд учун фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг ҳал қилув қарорида аниқланган ва ишда иштирок этувчи шахсларга тааллуқли бўлган ҳолатларга доир масалалар бўйича мажбурийдир. Фермер хўжалик ва ҳокимлик ўртасида 2010 йил 15 декабрда тузилган “Фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш” шартномаси Янгиариқ туман ҳокимининг 2010 йил 3 декабрдаги 823/27-сонли қарори асосида тузилган. Ижара шартномаси тузишга асос бўлган ҳокимликнинг ушбу қарори Янгиариқ туман ҳокимининг 2021 йил 1 июндаги 810қ-сонли қарорига асосан бекор қилинган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 113-моддасига кура, битим ушбу Кодексда белгилаб куйилган асосларга кура, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъий назар, ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим). Мазкур кодекс 114-моддасига кўра, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир. Бундан ташқари, “Фермер хўжалиги” тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига асосан илмий-тадқиқот муассасалари, олий ўқув юртлари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактабларининг ерлари, шунингдек сув фонди ерлари фермер хўжаликларига берилиши мумкин эмас. Шу сабабли биринчи инстанция суди фермер хўжалик ва ҳокимлик ўртасида 2010 йил 15 декабрда тузилган “Фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатга ижарага олиш шартномаси”нинг 1-бандининг Янгиариқ туман Остона қишлоғида қишлоқ хўжалиги ер харитасининг 973к-контурида жойлашган 25,1 гектар ер участкасини фермер хўжаликка узоқ муддатга ижарага беришга оид қисмини тузилган кунидан бошлаб ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида асосли хулосага келган. Қайд этилган ҳолатларни инобатга олиб, биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш, апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида асосли хулосага келган. Кассация шикоятида келтирилган фермер хўжаликга ажратилган ер майдонидаги 973к-контурдаги қисми 20,1 гектарни ташкил қилиши ҳақида важлари асоссиз бўлиб, суд қарорларини бекор қилиш учун асос бўлмайди. Чунки, иш ҳужжатларидаги Кадастр агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси, “Ўздаверлойиҳа” ДИЛИ Хоразм бўлинмаси мутахассислари ва даъвогар ҳамда жавобгар вакиллари иштирокида тузилган 2021 йил 16 мартдаги маълумотномада 973қ-контурдан 25,1 гектар кўллар фермер хўжаликга ажратиб берилганлиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати Боғот туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 19 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 13 январдаги қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, кассация инстанцияси суди учун жавобгардан республика бюджетига 1 380 000 сўм давлат божи, Олий суд депозит ҳисоб рақамига 75 000 сўм ишни суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ суд харажатларини ундиришни, ижро варақа беришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 октябрда қабул қилинган ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 декабрдаги қарори ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. “YANGIARIQ OXUN” фермер хўжалигидан: - республика бюджетига 1 380 000 сўм давлат божи; - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б.Убайдуллаев ҳайъат аъзолари: О.Халмирзаев Т.Аннаева