Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1106-2203/1007 Дата решения 29.03.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Абдуллаев Абдумумин Абдуахатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент вилояти қўриқлаш бошқармаси Ответчик / Подсудимый Бекобод шаҳар Тиббиёт бирлашмаси
Source ID 1056245 Claim ID 3142011 PDF Hash 383bcef3522f74d1... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ст 24 соатлик соатлик 24 law
аролик кодекси 112-моддаси аролик кодекси 112 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2220/12903-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья И.Қурбанов Апелляция инстанциясида маърузачи судья Ж.Суяров Кассация инстанциясида маърузачи судья А.Абдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 29 март Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси вакиллари – Д.Гулмуродов (2022 йил 13 сентябрдаги 2/51-21-2943-сонли ишончнома асосида), З.Маллабаева, Ё.Эргашев, Б.Қурбонов (2023 йил 17 февралдаги 2/51-21-688-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармасининг Бекобод шаҳар тиббиёт бирлашмасидан 35 859 107 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Бекобод туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 сентябрда ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 22 ноябрдаги қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, Бекобод шаҳар тиббиёт бирлашмасидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 35 859 107 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суднинг 2022 йил 14 сентябрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Тошкент вилоят Ғазначилик бошқармаси жалб қилинган. Бекобод туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 сентябрда ҳал қилув қарори 2022 йил 28 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъвосини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 22 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Даъвогар томонидан берилган кассация шикоятида қўриқлаш хизматини амалга ошириш юзасидан тузилган шартноманинг ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаганлиги, қўриқлаш хизмати кўрсатилганлиги учун ҳақ талаб қилиш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантиришни рад этишга асос бўлмаслиги, чунки қўриқлаш хизмати амалга оширилганлиги икки томонлама имзоланган далолатномалар билан ўз тасдиғини топганлиги ҳақида қажлар келтирилиб, суд қарорларини бекор қилиш, даъво талабини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд муҳокамасида даъвогар ва учинчи шахсдан вакил иштирок этмади, бироқ иш ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далил мавжуд, улардан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни кўришга тўсқинлик қилмайди. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакиллари ўз тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, суд қарорларини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўрадилар. Судлов ҳайъати, даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини бекор қилишни, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни лозим топади. Аниқланишича, жавобгар 2021 йил 7 июлда 12/59-сонли ариза билан даъвогарга мурожаат қилиб, 1 та пост 24 соатлик қўриқлаш саф бўлинмаси орқали қўриққа олишни сўраб, тўловни кафолатлаган. Шу боис даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 7 июлда қўшриқлаш хизмати кўрсатиш тўғрисида 1258-сонли шартнома тузилган бўлиб, шартноманинг 1.1-бандига кўра даъвогар жавобгарнинг мулкини қўриқлаш хизматини кўрсатиш, жавобгар эса кўрсатилган хизмат учун тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар ва жавобгар ўртасида тасдиқланган ҳисоб варақасига кўра 1 та пост 24 соатлик қўриқлаш саф бўлинмаси орқали қўриқлаш хизматининг бир ойлик нархи 34 738 510 сўмни ташкил этган. Шунингдек, 2021 йил 7 июлдаги жавобгарга қарашли объектни қўриққа қабул қилиш далолатномасида объектда 1 та пост 24 соатлик қўриқлаш саф бўлинмаси ташкил этилганлиги қайд этилган. Жавобгар 2021 йил 7 августда даъвогарга 12/79-сонли ариза билан мурожаат қилиб, шартномани бекор қилишни сўраган. 2021 йил 7 августда тузилган объектни қўриқдан чиқариш тўғрисидаги далолатномада шартнома бекор қилинганлиги келишилган. Даъвогарнинг 2021 йил 1 июлдан 2021 йил 7 августга қадар кўрсатилган қўриқлаш хизмати учун 35 859 107 сўм тўловни амалга ошириш ҳақида жавобгарга йўллаган талабномалари оқибатсиз қолдирилган. Биринчи инстанция суди шартнома тегишли Ғазначилик бўлинмасида рўйхатдан ўтказилмаганлиги, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 112-моддасининг биринчи қисмида битимнинг нотариал шаклига ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқариши, бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаслиги белгиланганлиги, мазкур ҳолатда, қўриқлаш хизмати кўрсатиш шартномаси тегишли Ғазначилик бўлинмасида рўйхатдан ўтказилмаганлиги сабабли ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳисобланиши ҳақидаги асос билан даъво талабини қаноатлантиришни рад этиб, апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириб, нотўғри хулосага келган. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли қарори 8-бандининг еттинчи хатбошисида, агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда гарчанд шартнома рўйхатдан ўтказилмаганлиги сабабли ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳисоблансада, даъвогар томонидан жавобгарда қўриқлаш хизмати амалга оширилганлиги ишдаги мавжуд даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган далолатномалар ҳамда жақобгарнинг даъвогарга йўллаган аризалари билан ўз тасдиғини топган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 301-моддасининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати суд қарорларини бекор қилишни, иш бўйича янги қарор қабул қилишни, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни биринчи, апелляция ва кассация инстанцияси судларида кўриш учун олдиндан тўланган (717 182+358 591+179 296=) 1 255 069 сўм давлат божи ва 72 000 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни, ишни кассция инстанцияси судида кўриш учун қўшимча равишда ундирилиши лозим бўлган 179 295 сўм давлат божини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. 4 Юқорида баён қилинганларга асосланиб, ИПКнинг 118, 301-303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати Бекобод туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 сентябрда ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 22 ноябрдаги қарори бекор қилинсин. Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармасининг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Бекобод шаҳар тиббиёт бирлашмасидан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси фойдасига 35 859 107 сўм асосий қарз, 1 255 069 сўм давлат божи ва 72 000 сўм почта харажати ундирилсин. Бекобод шаҳар тиббиёт бирлашмасидан республика бюджетига (Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси) 179 295 сўм давлат божи ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Ш.Маҳмудов Ҳайъат аъзолари: Б.Исрайлов А.Абдуллаев