Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2105/4209 Дата решения 29.03.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исрайлов Бахтиёр Адилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "BUSINESS HAMKOR" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "BUXORO AVTO-SAVDO" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1056654 Claim ID 3146711 PDF Hash c63865f92a345337... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 134-моддаси тисодий процессуал кодекси 134 code_article
ИПК 131-моддаси ИПК 131 law
ИПК 132-моддаси ИПК 132 law
ИПКнинг 134-моддаси ИПКнинг 134 law
ртасида тузилган келишув битимида ИПКнинг 134-моддаси ртасида тузилган келишув битимида ИПК 134 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2105/4209-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ажрим қабул қилган судья Д.Чориев Апелляция инстанциясида маърузачи судья Ф.Ражабов Кассация инстанциясида маърузачи судья Б.Исрайлов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 29 март Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “Business Hamkor” масъулияти чекланган жамияти вакили Ш.Нарзуллаев (раҳбари), “Buxoro Avto-Savdo” масъулияти чекланган жамияти вакили А.Шукуров (раҳбари)нинг иштирокида, аризачи “Business Hamkor” масъулияти чекланган жамиятининг қарздор “Buxoro Avto-Savdo” масъулияти чекланган жамиятдан 2 630 000 000 сўм ундириш тўғрисида суд буйруғи бериш тўғрисидаги аризаси бўйича юритлган иш юзасидан Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 октябрдаги ажрими ва Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 27 декабрдаги қарори устидан аризачи томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд жойлашган бинода Бухоро вилочт суди кўмагида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Аризачи “Business Hamkor” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор “Buxoro Avto-Savdo” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда матнда қарздор деб юритилади)дан 2 630 000 000 сўмни ундириш тўғрисида суд буйруғи беришни сўраган. Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 1 декабрдаги суд буйруғи билан қарздор ҳисобидан аризачи фойдасига 2 630 000 000 сўм ундирилган. Аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2022 йил 26 сентябрда тузилган келишув битимини тасдиқлаб беришни сўраган. Суднинг 2022 йил 14 октябрдаги ажрими билан ишга Мажбурий ижро бюроси Бухоро шаҳар бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 октябрдаги ажрими билан аризачининг келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш рад этилган. Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 27 декабрдаги қарори билан аризачининг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилган. Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 октябрдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур суд ҳужжатлари устидан аризачи томонидан кассация шикояти берилиб, унда ажримни ва қарорни бекор қилиш, аризани талабини қаноатлантириш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда суд Иқтисодий процессуал кодекси 134-моддасидаги келишув битимини тасдиқлашни рад қилиш асоси мавжудлиги ва Ўзбекистон Республикасининг “Масъулияти чеклаган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида” қонуни талабига риоя этилмаганлигини кўрсатганлиги, лекин жамият мустақил балансга ва ўз мол мулкига эгалигини суд инобатга олмаганлиги, суд келишув битими учинчи шахснинг ҳуқуқларига тасир қилиши мумкинлиги тўғрисида асоссиз хулосага келганлиги, мулк гаровга ва тақиққа қўйилмаганлиги кўрсатилган. Суд муҳокамасида иштирок этган аризачи вакили кассация шикоятини қувватлаб, суд буйруғи асосида келишув битими тузилганлиги, ушбу корхонада ягона таъсисчи эканлигини билдириб, шикоятни қаноатлантириб беришни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган қарздор вакили ҳам кассация шикоятини қаноатлантириб, келишув битимини тузиш учун 2 та таъсисчининг розилиги олинганлиги, ҳар икки томоннинг розилиги билан келишув битими тузилганлигини билдирди. Суднинг 2022 йил 14 октябрдаги ажрими билан ишга Мажбурий ижро бюроси Бухоро шаҳар бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлиси вқти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган Мажбурий ижро бюроси Бухоро шаҳар бўлими вакили судда иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунга кўра судлов ҳайъати ишни Мажбурий ижро бюроси Бухоро шаҳар бўлими вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. ИПК 131-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмига кўра, келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Келишув битими у суд томонидан тасдиқланганидан кейин тузилган ҳисобланади. ИПК 132-моддасининг биринчи-учинчи қисмларига кўра, келишув битими ёзма шаклда тузилади ва келишув битимини тузган шахслар ёки уларнинг вакиллари томонидан имзоланади. Келишув битимида тарафлар томонидан келишилган мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари ҳақидаги қоидалар кўрсатилиши керак. ИПКнинг 134-моддасига кўра, суд келишув битимини тасдиқлашни қуйидаги ҳолларда рад этади, агар: 1) унинг шартлари қонунчиликка зид бўлса; 2) унинг шартлари учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлса; 3) у шарт асосида тузилган бўлса. Мазкур ҳолатда аризачи раҳбари Ш.Нарзуллаев ва қарздор раҳбари А.Шукуровлар томонидан 2022 йил 26 сентябрда имзоланиб, муҳр билан тасдиқланган нархни келишиш далолатномасига асосан қарздорга Бухоро шаҳар Намозгоҳ кўчасида жойлашган, ерга оид BU0015140-сонли, биноиншоотга оид BU0042137-сонли гувоҳномаларга кўра ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган, “Автосалон ва автомобилларга техник хизмат кўрсатиш” мажмуасининг қолган бир қисми умумий ер майдони 4123,8 кв.метр, қурилиш майдони 57,04 кв.метрдан иборат бўлган кўчмас мулк тегишли эканлиги кўрсатилиб, ушбу мулкни тарафлар вакиллари томонидан кўчмас мулкни нархини ўзаро келишувга кўра 1 000 000 000 сўмга баҳоланган. Аризачи ва қарздор раҳбарлари томонидан 2022 йил 26 сентябрда тузилган келишув битимининг 6, 7-бандларида “Buxoro Avto-Savdo” масъулияти чекланган жамияти ўзига тегишли “Автосалон ва автомобилларга техник хизмат кўрсатиш” мажмуасининг қолган бир қисми (умумий ер майдони 4123,8 кв.м., қурилиш майдони 57,04 кв.м.)дан иборат бўлган кўчмас мулкни 1 000 000 000 сўм қарздорлик эвазига мулк ҳуқуқини топшириши; “Business Hamkor” масъулияти чекланган жамияти мулкни топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан мулкни қарз эвазига қабул қилиб олиши, қолган қарздорлик 1 315 000 000 сўмни ундиришдан воз кечиши келишилган. Суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг http://registr.stat.uz/ расмий сайти маълумотига кўра, “Business Hamkor” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Нарзулаев Шерали Бокеевич, раҳбари Абдурахманов Шахоб Мансурович, устав фонди 118 032 500 сўм эканлиги, “Buxoro Avto-Savdo” масъулияти чекланган жамияти таъсисчилари Н.Ш.Ибрагимова, “Бухороавтотеххизмат” ҲЖ, Г.Файзиева, “Автосаноат инвест” МЧЖ, раҳбари Шукуров Алишер Садриевич, устав фонди 30 000 000 сўм эканлиги аниқланган. Шунга кўра биринчи инстанция суди тарафлар ўртасида тузилган келишув битимида ИПКнинг 134-моддасида назарда тутилган уни тасдиқлашни рад этиш асослари мавжудлиги, яъни унинг шартлари учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор эканлиги ҳамда келишув битимини тузишда Ўзбекистон Республикасининг “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида” Қонуни талабларига риоя қилинмаганлигини асос қилиб, уни тасдиқлашни рад этиш тўғрисида қонуний тўхтамга келган. Апелляция инстанция суди суднинг ушбу тўхтами билан келишиб, асосли равишда ажримни ўзгаришсиз қолдиришни лозим топган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида"ги 2007 йил 15 июндаги 161-сон қарорининг 1-банди иккинчи хатбошига кўра, суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279, 302 ва 322-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкин. Мазкур ҳолатда суд ҳужжатларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун юқорида қайд этилган асослар мавжуд эмас. Кассация шикоятидаги аризачининг жамият мустақил балансга ва ўз мол мулкига эгалигини суд инобатга олмаганлиги, мулк гаровга ва тақиққа қўйилмаганлиги, суд келишув битими учинчи шахснинг ҳуқуқларига тасир қилиши мумкинлиги тўғрисида асоссиз хулосага келганлиги тўғрисидаги важлари билан келишиб бўлмайди. Сабаби суд келишув битимини тасдиқлашни рад қилишда келишув битимини имзолаган шахсларнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар, шунингдек жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг розилиги мавжудлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар тақдим этилмаганлигига асосланган бўлиб, бунда жамиятнинг мустақил эканлиги ва мулк гаровга ёки тақиққа қўйилмаганлиги аҳамиятга эга эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Мазкур ҳолатда биринчи ва апелляция инстанция судлари моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний, адолатли ва асослантирилган суд ҳужжатлари қабул қилган. Қайд этилганларган кўра, судлов ҳайъати аризачининг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни, ИПКнинг 118-моддаси талабидан келиб чиқиб кассация инстанциясида ишни кўриш билан боғлиқ ихтиёрий тўланган почта харажатларини аризачи зиммасида қолдириб, ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм харажатни аризачидан ундиришни лозим топади. 5 Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қ и л д и: Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 октябрдаги ажрими ва Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 27 декабрдаги қарори ўзгаришсиз, “Business Hamkor” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилсин. “Business Hamkor” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм харажат ундирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор асосида ижро варақаси берилсин. Қарорнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга юборилсин. Раислик қилувчи Ш.Махмудов ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев Б.Исрайлов