Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2203/1774 Дата решения 29.03.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Халмирзаев Олим Дустмухамматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение NAVOIY XALQARO AEROPORTI масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Grand Doston Munis масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1057002 Claim ID 3144750 PDF Hash bb97004d0c9a64f2... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 646-моддаси ФКнинг 646 law
ФКнинг 647-моддаси ФКнинг 647 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118 -моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2101-2203/1774-сонли иш Биринчи инстанцияда судида ишни кўрган судья Б.Раджабов Апелляция инстанциясида судида маърузачи судья С.Жакеев Кассация инстанцияси судида маърузачи судья О.Халмирзаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ шаҳри шаҳри 2023 йил 29 март Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Убайдуллаев ва Т.Аннаевадан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, “Навоий халқаро аэропорти” масъулияти чекланган жамияти вакиллари Т.Тайлоқов, Т.Аулов, А.Нурматов (2023 йил 17 февралдаги 25-214-318/0118-сонли ишончнома), “GRAND DOSTON MUNIS” масъулияти чекланган жамияти вакиллари М.Ражабова (раҳбар), М.Мардонов (2022 йил 10 августдаги ишончнома, 2023 йил 31 январдаги 182-сонли ордер) иштирокида “Навоий халқаро аэропорти” масъулияти чекланган жамиятининг” “GRAND DOSTON MUNIS” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 25 январдаги қарори устидан берган “GRAND DOSTON MUNIS” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Навоий халқаро аэропорти” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси ва унга қўшимча ариза билан мурожаат қилиб, “GRAND DOSTON MUNIS” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) жами 78 990 000 сўм тўловни ва 39 495 000 сўм пеняни ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 4 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 25 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилинган, жавобгардан даъвогар фойдасига 78 990 000 сўм тўлов ва 100 000 сўм пеня ундирилган, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Жавобгар кассация шикояти билан Ўзбекистон Республикаси Олий судига мурожаат қилиб, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари ўз тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, кассация шикоятини қаноатлантиришни сўрадилар. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари ўз тушунтиришларида жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган важларни асоссиз эканлигини билдириб, жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни сўрадилар. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар (буюртмачи) ва жавобгар (пудратчи) ўртасида 2021 йил 1 декабрь куни 21.9-439-сонли пудрат шартномаси тузилган. Шартнома шартларига кўра, “Пудратчи” даъвогарнинг биноси устига “NAVOIY XALQARO AEROPORTI” ва “CARGO” логотипларни ясаб, ўрнатиш, шунингдек “NAVOIY INTERNATIONAL AIRPORT” ёзувдаги катта ёритғич ҳарфларини тузатиш ишларини амалга ошириш, “Буюртмачи” эса уларни қабул қилиш ва белгиланган ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар жавобгарга 2021 йил 9 декабрда 1688-сонли ва 2022 йил 7 июлда 789-сонли тўлов топшириқномалари билан жами 78 990 000 сўм қўчириб берган. Даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 10 январда ишларни бажариш талаби билан 25-194-36/0118-сонли хат юборилган ва 2022 йил 5 апрелда ишлар тўлиқ амалга оширилмаганлиги, харфлар белгиланган талаблар доирасида эмаслиги сабабли вақтинчалик ечиб, олиб қўйилган ҳамда ушбу ҳақида далолатнома тузилган. Бундан ташқари, даъвогар томонидан маблағларни қайтариш ва ишлар бажарилмаганлиги учун пеня тўлаш ҳақида 2022 йил 27 апрелда 25-21.4-884/0118-сонли талабнома жавобгарга юборилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 631-моддасига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 646-моддасига кўра, буюртмачи бажарилган ишни (унинг натижасини) пудрат шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда пудратчи иштирокида кўриб чиқиши ва қабул қилиши, иш натижасини ёмонлаштирадиган даражада шартномадан чекиниш ёки бошқа камчиликлар аниқланган тақдирда эса, бу тўғрида пудратчига дарҳол маълум қилиши шарт. Ишни қабул қилиш вақтида унинг камчиликларини аниқлаган буюртмачи бу камчиликлар ёхуд уларни тузатиш тўғрисида кейинчалик талаб қўйиш мумкинлиги далолатнома ёки қабул қилишни тасдиқловчи бошқа ҳужжатда кўрсатилган ҳоллардагина уларни важ қилиб келтиришга ҳақли. ФКнинг 647-моддасига кўра, пудратчи бажарган иш пудрат шартномасининг шартларига мос келиши керак. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида” 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 63-бандига кўра, етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақфактура ўн календарь кун, рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича эса бир календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт. Сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланади. Бунда ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик операциялари бўйича расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар товарлар жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмайди. Жавобгар томонидан 2022 йил 6 июлдаги 28-сонли бажарилган ишлар бўйича далолатнома ва ҳисоб-фактура даъвогарга электрон шаклда юборилган. Лекин, ушбу ҳужжатларда чироқли реклама қуттиси деб кўрсатилган ҳолда шартноманинг предмети бўлган даъвогарнинг биноси устига “NAVOIY XALQARO AEROPORTI” ва “CARGO” логотипларни ясаб, ўрнатиш, шунингдек “NAVOIY INTERNATIONAL AIRPORT” ёзувдаги катта ёритғич ҳарфларини тузатиш каби ишлар амалга оширилмаган. Мазкур ишлар бажарилмаганлиги сабабли даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 10 январда ишларни бажариш талаби қўйилган ва 2022 йил 5 апрелда ишлар амалга оширилмаганлиги, харфлар белгиланган талаблар доирасида эмаслиги ва “NAVOIY XALQARO AEROPORTI” ёзуви том қисмида тўлиқ ўрнатилмаганлиги, келаётган меҳмон ва йўловчиларда салбий таасурот уйғомаслик максадида харфлар ечиб, олиб қўйилган ҳамда ушбу ҳақида далолатнома тузилган. Шунингдек, ФК 643-моддасида пудратчи буюртмачи берган материал, ускуналар, техник ҳужжатлар ёки қайта ишлаш (ишлов бериш) учун топширилган ашёнинг яроқсизлиги ёки сифатсизлигини, буюртмачининг ишни бажариш усули тўғрисидаги кўрсатмаларини бажариш унинг учун ёмон оқибатларга олиб келиши мумкинлигини, пудратчига боғлиқ бўлмаган, бажарилаётган иш натижаларининг яроқлилиги ёки пишиқлигини хавф остига қўядиган ёхуд ишни белгиланган муддатда ниҳоясига етказиш мумкин бўлмайдиган қилиб қўядиган бошқа ҳолатларни аниқлаган тақдирда дарҳол буюртмачини огоҳлантириши ва ундан кўрсатмалар олгунга қадар ишни тўхтатиб туриши шартлиги ва ушбу ҳолатларни бажарилмаганлиги мазкур ҳолатларни важ қилиб келтиришга ҳақли эмаслигига олиб келиши белгиланган. Биринчи инстанция суди ишлар бажарилганлиги электрон ҳисобфактурада ўз аксини топганлигини, у 10 кун ичида рад этилмаганлиги автоматик равишда қабул қилинганлиги ҳисобланишини инобатга олиб, лекин ишлар ҳақиқатдан ҳам бажарилмаганлигига, электрон ҳисобфактурлар бўйича низомда ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик операциялари бўйича расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар товарлар жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмаслиги ҳақидаги талабларга эътибор бермасдан, бажарилган ишлар далолатномасига асосан ишлар топширилмаганлиги, жавобгар томонидан шартноманинг иловаси бўлган дефект далолатномасида кўрсатилган қатъий шартлар асосида ишлар амалга оширилмаганлиги, шунингдек шартноманинг 4.1-банди талабларига риоя қилинмаганлиги ўз тасдиғини топганлигига ва жавобгарнинг эътирозлари асоссиз бўлса-да уларни инобатга олиб, даъвогарнинг талабини қисман қаноатлантириш ҳақида нотўғри хулосага келган. Чунки, жавобгар томонидан ишлар ҳақиқатдан ҳам шартноманинг иловаси бўлган дефект далолатномасидан четка чиққанлиги ҳамда шартноманинг 1.4-бандида назарда тутилган эскиз ишлаб чиқарилмаганлиги Навоий вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси ва “TASVIRIY OYNA” ижодий уюшмаси мутахассисларининг берган тушунтиришларида ўз аксини топган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Шартноманинг 5.1-бандига кўра, Пудратчи ишларни бажармаган ёки кеч бажарган тақдирда ҳар бир кечиктирилган кун учун Буюртмачига 0,5 фоиз миқдорида бироқ бажарилмаган мажбуриятнинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши керак. Хусусан, шартноманинг 2.1-бандида дастлабки тўлов тушганидан сўнг иш бажариш муддати 45 кун қилиб белгиланган. Дастлабки тўлов 2021 йил 9 декабрда амалга оширилганлиги, 2022 йил 24 январь куни ишни бажаришнинг оҳирги муддати эканлиги боис, даъвогарнинг 78 990 000 сўм тўловни қайтариш тўғрисидаги талаби асосли. Мазкур ҳолатда апелляция инстанцияси суди даъвогарнинг 120 кун учун ҳисобланган 39 495 000 сўм талаби асосли эканлигини кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, ундирилиши сўралган пеня миқдорини 100 000 сўмгача камайтириш тўғрисида асосли хулосага келган. Судлов ҳайъати, жавобгарнинг кассация шикоятида келтирган важлари билан келишмайди, чунки жавобгар томонидан бажарилган ишлар даъвогарга топширилмаган ва даъвогар ишларни қабул қилиб олмаган, ФКнинг нормаларида бажарилган ишлар буюртмачи ва пудратчи иштирокида топшириши назарда тутилган, қонун ҳужжатларида бажарилган ишлар далолатномасини электрон шаклда юбориш назарда тутилмаган, 28-сонли ҳисоб-фактурани рад этилмаганлиги жавобгарнинг ишларни лозим даражада бажарганлигини тасдиқламайди, ишдаги далиллар жавобгар томонидан бажарилган ишларни шартнома шартларига мувофиқ бажарилмаганлигини тасдиқлайди. Бундан ташқари, жавобгар томонидан пудрат шартномасида назарда тутилган ишлар шартнома шартларига мувофиқ бажарилганлиги исботлаб берилмади, бажарилган ишлар натижасидан даъвогар фойдаланиш имкониятига эга эмаслиги ишдаги далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ва бекор қилиш учун асослар мавжуд эмаслиги боис, судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 25 январдаги қарорини ўзгаришсиз, жавобгарнинг кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. ИПК 118 -моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. 6 Ушбу модданинг тўққизинчи қисмига мувофиқ ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Судлов ҳайъати, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида тақсмилаш масаласини муҳокама қилиб, олдиндан тўланган суд харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни, жавобгардан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатини ундиришни лозим топади. Юқорида баён қилинганларга асосланиб, ИПКнинг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 25 январдаги қарори ўзгаришсиз, “GRAND DOSTON MUNIS” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. “GRAND DOSTON MUNIS” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: О.Халмирзаев Ҳайъат аъзолари: Б.Убайдуллаев Т.Аннаева