Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2301/936 Дата решения 29.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Равшанов Хуршид Нематович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "HILOLITDIN" фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "REAL AGRO COTTON" унитар корхонаси
Source ID 1078243 Claim ID 3201173 PDF Hash bad59bcead4acec5... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодекси 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
аролик кодекси 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
тисодий процессуал кодексининг 66-моддаси тисодий процессуал кодекси 66 code_article
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy Адрес: 111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “А” Tel: (+99870) 762-30-94 е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 29 март 4-1104-2301/936-сонли иш Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Н.Равшанов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, даъвогар вакили З.Мирзаматова (судга тақдим этган ишончномаси ва шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида) ва жавобгар вакили Ш.Эшбаев (судга тақдим этган ишончномаси асосида) иштирокида, даъвогар – ХХХ “ХХХ” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар – “ХХХ” унитар корхонаси ҳисобидан “ХХХ” фермер хўжалиги фойдасига 211 127 468 сўм асосий қарз, 110 725 373 сўм пеня ва суд харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар – ХХХ “ХХХ” фермер хўжалиги манфаатида Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – “ХХХ” унитар корхонаси ҳисобидан “ХХХ” фермер хўжалиги фойдасига 211 127 468 сўм асосий қарз, 110 725 373 сўм пеня ва суд харажатини ундиришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этиб, даъво аризасидаги талабларини қўллаб, жавобгар суд муҳокамаси кунига қадар асосий қарздорликни бартараф этмаганлиги боис, даъво талабидаги асосий қарздорликни тўлиқ, даъво аризада кўрсатилган неустойканинг пеня қисмини амалдаги қонунчилик талаблари доирасида тўлиқ ундириб беришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этиб, иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, даъво аризасидаги талабларини қўллаб, даъвогар судга даъво ариза киритгандан сўнг, жавобгар суд муҳокамаси кунига қадар асосий қарздорликни қисман бартараф этганлиги боис, жавобгар – “ХХХ” унитар корхонасининг “ХХХ” фермер хўжалиги олдида 196 356 362 сўм асосий қарздорлиги борлигини тан олиб, асосий қарздорликни тўлаб беришлигини ҳамда даъвогарнинг жавобгардан ундирилиши сўралган неустойкани амалдаги қонунчилик талаблари доирасида рад қилишни сўради. Суд, тарафларнинг вакилларини тушунтиришлари ҳамда кўрсатувларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ушбу иқтисодий ишни кўриб чиқиш бўйича суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим 1 даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68моддасида белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суд мажлисида даъвогар вакилининг тушунтиришлари ва ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича тарафлар ўртасида, яъни “ХХХ” фермер хўжалиги ва “ХХХ” унитар корхонаси ўртасида 2022 йил 1 апрелда 37-сонли “Пахта хом ашёси ва уруғлик пахтани етказиб бериш ҳамда харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси” тузилган (кейинги ўринларда Шартнома деб юритилади). Шартноманинг 1.1-бандига кўра, даъвогар “ХХХ” фермер хўжалиги-“Хўжалик” мазкур шартноманинг тегишли бандларида кўрсатилган миқдордаги пахта хом ашёсини “ХХХ” унитар корхонасига-“Тайёрловчи”га етказиб бериш, “Тайёрловчи” эса ушбу маҳсулотни келишилган муддатларда келишилган нарх бўйича маҳсулот ҳақини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Шартноманинг 4.4-бандига кўра, “ХХХ” унитар корхонаси томонидан “ХХХ” фермер хўжалигининг-“Хўжалик”нинг етказиб берилган пахта хом ашёси қийматининг якуний ҳисоб-китоблари терим учун ўтказилган пуллар ва бошқа харажатлар чегирилгандан қолган қисми ҳосил йилининг 31 декабрь санасига қадар тўлаб берилишига келишилган. Иш ҳужжатларига тақдим этилган маълумотлар ҳамда даъвогар – “ХХХ” фермер хўжалиги ва жавобгар – “ХХХ” унитар корхонаси ўртасида икки томонлама тузилиб тасдиқланган ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш маълумотномаси ва судга тақдим этилган 2022 йил 10 октябрдаги №125-сонли (214 587 019 сўмлик ҚҚС билан) ва 2022 йил 30 сентябрдаги №124-сонли (934 458 193 сўмлик ҚҚС билан) ҳисоб-фактураларга кўра, “Хўжалик” томонидан “Тайёрловчи”га топширган пахта хом ашёси учун, жавобгар-“ХХХ” унитар корхонасининг сарф-харажатлари (шартномага асосан жавобгарга берилган моддий ресурслар ва бошқа харажатлари) чегирилганда, жавобгарнинг даъвогар олдида топширилган пахта хом ашёсидан 196 356 362 сўм асосий қарздорликка йўл қўйганлиги суд муҳокамасидаги ҳисоб –китоблар ва тақдим этилган ҳужжатлар асосида аниқланди. Ушбу ҳолат, даъвогар томонидан судга тақдим этилган электрон ҳисобфактуралар ҳамда иш ҳужжатларидаги маълумотлар, бир томонлама тарафлар ўртасида тузилиб тасдиқланган ўзаро солиштирма далолатномасида ўз аксини топган. Суд муҳокамасида тарафларнинг вакиллари иштирокида ҳисобкитобларга асосан жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий қарзи 196 356 362 сўм миқдорида эканлиги суд муҳокамасида ўз исботини топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари 2 (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбулардан келиб чиқиб, даъвогарнинг жавобгар – “ХХХ” унитар корхонаси ҳисобидан “ХХХ” фермер хўжалиги фойдасига 211 127 468 сўм асосий қарзни ундириш талаби мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатлар, тараф вакилининг кўрсатувларига асосан 196 356 362 сўм миқдорида ўз исботини топганлиги боис, суд даъвогарнинг мазкур даъво талабини 196 356 362 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, даъвогар ўзининг даъво аризасида ва даъвогар вакили суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунининг талабларига асосан ва шартноманинг 5.4-банди талабларига жавобгар ҳисобидан 110 725 373 сўм пеня ундириб беришни сўраган. Даъвогар томонидан жавобгарни оғзаки ва ёзма равишда юзага келган қарздорликни бартараф этиш бўйича огоҳлантирилишига қармасдан қарздорлик тўлиқ равишда бартараф этилмаган. Тарафнинг вакилини суд муҳокамасида таъкидлашича жавобгар томонидан юзага келган қарздорликни суд муҳокамаси кунги қадар тўлиқ тўламаган. Ушбу ҳолатда, суд жавобгарнинг шартномаларнинг шартларига кўра, даъвогар томонидан топширилган пахта хом ашёси маҳсулоти учун жавобгар томонидан ўз вақтида тўловларни амалга оширмаганлиги сабабли, даъвогарнинг даъво аризасидаги жавобгар ҳисобидан пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги №163-сонли қарорининг 2-бандида шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Аммо, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги назарда тутилган. Бунда неустойканинг энг кам миқдори Фуқаролик кодексининг 327моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлигини эътиборга олиб, суд жавобгардан ундирилиши талаб қилинган пеняни Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326, 327-моддаси талабларидан келиб чиқиб, 23 000 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. 3 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси талабларига асосланган ҳолда, ушбу иқтисодий ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклатишни лозим деб топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 236, 326, 327, 333моддаларини ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги №163-сонли қарори талабларига амал қилиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар – “ХХХ” унитар корхонаси ҳисобидан: - даъвогар – “ХХХ” фермер хўжалиги фойдасига 196 356 362 сўм асосий қарз ва 23 000 000 сўм пеня ундирилсин; - ХХХ фойдасига 30 000 сўм почта харажати ундирилсин; - Республика бюджетига 6 437 056,82 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогарнинг қолган даъво талабини қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач, қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан, ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Тошкент вилояти суди апелляция инстанциясига тегишли тартибида апелляция шикоятини бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.Н.Равшанов 4