← Назад
Решение #613899 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 382 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 382 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2201/1272-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья Л.Абдуллаев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья Д.Рахимов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья Б.Убайдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 29 март
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати судья Б.Убайдуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
О.Халмирзаев ва Т.Аннаевадан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг
котиблигида, “Дилрабо Қувончбек” фермер хўжалиги вакиллари А.Тангриев ва
Б.Тошев (2023 йил 9 мартдаги 2-сонли ишончномага асосан), Қарши туман
ҳокимлиги вакили А.Муқимов (2023 йил 29 мартдаги 2-сонли ишончномага
асосан), Давлат кадастрлар палатаси Қарши туман филиали вакили
Т.Бобомуродов иштирокида, мазкур иш бўйича қабул қилинган Қарши
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 июндаги ҳал қилув қарори ва
Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 8 сентябрдаги қарори устидан “Дилрабо Қувончбек” фермер хўжалиги
томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси
Олий суди биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Қарши туман ҳокимлиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
Қарши туманлараро иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
“Дилрабо Қувончбек” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) билан тузилган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш
шартномасини бекор қилишни сўраган.
Суднинг 2022 йил 25 майдаги ажрими билан ишга низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
Давлат кадастрлар палатаси Қарши туман филиали (бундан буён матнда учинчи
шахс деб юритилади) жалб қилинган.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 июндаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 8 сентябрдаги қарори билан ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан
мурожаат қилиб, шикоятда фермер хўажилиги 3 йил давомида ғалла бўйича
контрактация шартномаси мажбуриятларини бажарганлиги, даъвогар томонидан
фермер хўжалиги сув билан таъминланмаганлиги, фермер хўжаликнинг ер
майдонларини ўрганиш бўйича тузилган 2022 йил 21 апрелдаги далолатномада
Н.Ниёзов, Ж.Примов, Д.Янгибоева томонидан қўйилган имзолар улар томонидан
бажарилмаганлиги, ушбу ҳолат Қашқадарё вилоят Ишки ишлар бошқармаси
Эксперт криминалистика марказининг 2022 йил 11 октябрдаги хулосасида ўз
исботини топганлиги ҳақида важлар келтириб, суд қарорларини бекор қилишни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок қилган жавобгар вакиллари фермер хўжаликнинг
ер участкасида чайла қурганлигини, 3 йил давомида ғалла бўйича контрактация
шартномаси мажбуриятларини бажарганлиги билдириб, кассация шикоятини
қаноатлантиришни сўрадилар.
Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок қилган учинчи шахс вакили кассация шикоятини
қаноатлантиришни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг важларини тинглаб, шикоятда
келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги
асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни лозим
топади.
Қарши туман ҳокимининг 2017 йил 27 октябрдаги ҲҚ-2068/10-сонли қарори
асосида жавобгарга Ипак йўли массиви қишлоқ хўжалик харитасининг 735, 744,
746-контурларидан, жами 59,42 гектар ер майдонлари 49 йил муддатга ижарага
берилган. Ушбу қарор асосида тарафлар ўртасида 2019 йил 29 октябрда ер
участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида шартнома тузилган.
Шартнома бўйича жавобгар ер участкасининг ихтисослашувини сақлаш,
давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган маҳсулот етиштиришни ташкил
этиш, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ерларнинг нормативидаги
кадастр баҳосидан паст бўлмаган даражада бўлишини таъминлаш ва шу каби
бошқа мажбуриятларни ўз зиммасига олган.
Аниқланишича, қишлоқ ва сув хўжалиги, кадастр агентлиги ва туман
фермерлар кенгаши томонидан 2022 йил 21 апрелда далолатнома
расмийлаштирилган. Ушбу далолатномада, фермер хўжалиги томонидан
ижарага берилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан оқилона
фойдаланилмаганлиги қайд этилган. Далолатномада қайд этилган ҳолатлар
ўрганиб чиқилиши учун ер майдонларини бериш (реализация қилиш)
масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясига тақдим этилган.
Қарши туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши
томонидан тақдим этилган хулосада жавобгар ижарага берилган қишлоқ
хўжалиги экин майдонларидан оқилона фойдаланмасдан келганлиги, жумладан
2019 йил пахта ҳосилини 41,5 фоизга, 2020 йил 78,6 фоизга, 2021 йил
78,6 фоизга бажариб, норматив кадастр баҳосидан паст ҳосил олганлиги сабабли
ер майдонини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш масаласини кўриб
чиқишга тақдим қилиш сўралган.
Шунингдек, иш ҳужжатларидаги 2022 йил 1 июндаги далолатномада ҳам
пахта майдонлари сифатсиз ишланганлиги, бегона ўтлардан тозаланмаганлиги,
агротехник тадбирлар ўз вақтида ўтказилмаганлиги қайд этилган.
Халқ депутатлари Қарши туман кегашининг 2022 йил 28 апрелдаги қарори
билан туман ҳокимлигининг ер ижара шартномасини бекор қилиш ва туман
захирасига қайтариш тўғрисидаги таклифига розилик берилган.
Ер ижара шартномасининг 15-бандига кўра фермер хўжалиги
ихтисослашувини ҳисобга олган ҳолда давлат эҳтиёжлари учун харид
қилинадиган маҳсулот етиштиришни ташкил қилиш, ердан унинг белгиланган
мақсадига мувофиқ оқилона фойдаланиш, ўз хўжалик фаолияти натижасида
ҳудуддаги экологик вазиятнинг ёмонлашувига йўл қўймаслик мажбуриятини
олган ва шу билан бирга фермер хўжалигига ижарага берилган қишлоқ хўжалиги
ерлари, шунингдек экинларидан қишлоқ хўжалиги экинлари шартномасида
назарда тутилмаган бошқа мақсадларда фойдаланиши амалдаги қонун
ҳужжатларида назарда тутилган барча келиб чиқадиган оқибатлари билан
биргаликда ижара шартномасини қўпол равишда бузилиши деб ҳисобланади.
Ер ижара шартномасининг 17-бандига кўра ердан белгиланган мақсадда
фойдаланилмаганда, шунингдек ердан самарасиз фойдаланилганда ер ижара
шартномаси бекор қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Қишлоқ
хўжалигида
қонунийликни
таъминлаш
ва
ердан
фойдаланишдаги
суиистеъмолчиликларнинг олдини олишда иқтисодий судларининг ролини
ошириш тўғрисида” 2004 йил 12 мартдаги 115-сонли қарорининг 7-бандида
фермер хўжаликлари томонидан тузилган контрактация шартномалари бўйича
ўзига олган мажбуриятларга кўра пахта ва дон экишга мўлжалланган ерларга
бошқа экинлар экиш ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган экин
майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш, яъни бу ерлардан
ўзбошимчалик билан шахсий томорқа сифатида фойдаланиш, уй-жой, иморатлар
ёки бошқа иншоотларни қуриш, ўзга шахсларнинг фойдаланишига бериб
юбориш, пахта ва ғалла етиштириш учун берилган бўнак пуллари, техника,
ёнилғи ва минерал ўғитлардан фойдаланиш, лекин маҳсулот топширмаслик,
давлат буюртмасига оид мажбуриятларни бажармаслик фермер хўжаликлари
фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари талабларини, шу жумладан, ер
ижараси шартномасини қўпол равишда бузиш деб баҳоланиши, бу эса ўз
навбатида Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси, Фуқаролик
кодексининг 382-моддаси 2-қисмига кўра фермер хўжалигининг ер участкасига
бўлган ҳуқуқи ва ер ижараси шартномасини бекор қилиш учун асос бўлиши
ҳақида тушунтириш берилган.
Қарши туман қишлоқ хўжалиги бўлимининг маълумотномаси билан
жавобгарнинг пахта хом ашёси етказиш контрактация шартномаси
мажбуриятлари бажарилмаганлиги, ижарачининг айби билан мунтазам равишда
(уч йил давомида) нормативдаги кадастр баҳосидан кам миқдорда ҳосил
олганлиги ўз тасдиғини топган.
Даъвогар томонидан жавобгарга тарафлар ўртасида расмийлаштирилган ер
участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномани бекор қилиш тўғрисида
таклиф юборилган. Бироқ жавобгар томонидан таклиф оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли тарафлар ўртасида мазкур низо келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 382-моддасига асосан
агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда
тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши
ва бекор қилиниши мумкин.
Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат
қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга
ҳолларда.
Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома
тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган
қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади.
Бир тараф шартномани бажаришдан тўла ёки қисман бош тортиб, қонун
ёҳуд тарафларнинг келишувида бунга йўл қўйилса, шартнома тегишлича бекор
қилинган ёки ўзгартирилган ҳисобланади.
Фермер хўжалиги томонидан ер ижара шартномаси мажбуриятлари
бажарилмаганлиги ҳолатлари Қарши туман қишлоқ хўжалик бўлиминининг
далолатномаси, Қарши туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари кенгашининг хулосаси, Қарши туман ҳокимлиги ҳузуридаги Ер
участкаларини бериш комиссиянинг хулосаси, Халқ депутатлари Қарши туман
Кенгашининг қарори билан ўз тасдиғини топган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддасининг 7-бандига асосан ер
участкасидан оқилона фойдаланилмаганда, бу қишлоқ хўжалигига мўлжалланган
ерлар учун ҳосилдорлик даражаси уч йил мобайнида нормативдан (кадастр
баҳосига кўра) паст бўлишида ифодаланганда ер участкасини ижарага олиш
ҳуқуқи бекор қилиниши белгиланган.
Қайд этилган ҳолатларни инобатга олиб, биринчи инстанция суди
даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш, апелляция инстанцияси суди
эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли хулосага келган.
Кассация шикоятида кўрсатилган фермер хўажилиги 3 йил давомида ғалла
бўйича контрактация шартномаси мажбуриятларини бажарганлиги, даъвогар
томонидан фермер хўжалиги сув билан таъминланмаганлиги, фермер
хўжаликнинг ер майдонларини ўрганиш бўйича тузилган 2022 йил 21 апрелдаги
далолатномада Н.Ниёзов, Ж.Примов, Д.Янгибоева томонидан қўйилган имзолар
улар томонидан бажарилмаганлиги, ушбу ҳолат Қашқадарё вилоят Ишки ишлар
бошқармаси Эксперт криминалистика марказининг 2022 йил 11 октябрдаги
хулосасида ўз исботини топганлиги ҳақида важлар асоссиз бўлиб, суд
қарорларини бекор қилиш учун асос бўлмайди.
Чунки, фермер хўажилиги 3 йил давомида ғалла бўйича контрактация
шартномаси мажбуриятларини бажарган, бироқ пахта хом ашёси бўйича
контрактация шартномаси мажбуриятларини 3 йил давомида бажармаган.
Фермер хўжаликнинг ер майдонларини ўрганиш бўйича тузилган 2022 йил
21 апрелдаги далолатномада Н.Ниёзов, Ж.Примов, Д.Янгибоева томонидан
қўйилган имзолар улар томонидан бажарилмаганлиги эксперт хулосаси билан
тасдиқланган, бироқ, жавобгарнинг ер ижара шартномаси мажбуриятларини
бажармаганлиги ҳолати 2022 йил 1 июндаги далолатномада ҳам қайд этилган
бўлиб, ушбу далолатномадаги имзолар қалбакилаштирилганлиги ўз тасдиғини
топмаган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича
ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати Қарши туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 14 июндаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 8 сентябрдаги қарорини
ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, кассация
шикояти учун жавобгардан республика бюджетига 1 350 000 сўм давлат божи ва
Олий суд депозит ҳисоб рақамига ишни суд мажлисини видеоконференцалоқа
режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатларини ундиришни,
ижро варақаларини беришни, тўланган почта харажатларини жавобгар
зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 июндаги ҳал қилув
қарори ва Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 8 сентябрдаги қарори ўзгаришсиз, кассация шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
“Дилрабо Қувончбек” фермер хўжалигидан:
-республика бюджетига 1 350 000 сўм давлат божи;
- Олий суд депозит ҳисоб рақамига 75 000 сўм суд харажатлари
ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б.Убайдуллаев
ҳайъат аъзолари:
О.Халмирзаев
Т.Аннаева