← Назад
Решение #613924 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 66 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
УРТАЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv
qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy
Адрес: 111507, Уртачирчикский район,
пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “А”
Tel: (+99870) 762-30-94
е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 29 март
4-1104-2301/865-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Н.Равшанов раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, даъвогар вакиллари З.Мирзаматова
(судга тақдим этган ишончномаси ва шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида),
Қ.Паёнов (раҳбар, судга тақдим этган шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида) ва
жавобгар вакили Ш.Эшбаев (судга тақдим этган ишончномаси асосида)
иштирокида, даъвогар – ХХХ “ХХХ” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар – “ХХХ”
унитар корхонаси ҳисобидан “ХХХ” фермер хўжалиги фойдасига 248 598 653 сўм
асосий қарз, 124 050 831 сўм пеня ва суд харажатини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича иқтисодий ишни Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар – ХХХ “ХХХ” фермер хўжалиги манфаатида Ўртачирчиқ
туманлараро иқтисодий суди даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар –
“ХХХ” унитар корхонаси ҳисобидан “ХХХ” фермер хўжалиги фойдасига 248 598 653
сўм асосий қарз, 124 050 831 сўм пеня ва суд харажатини ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этиб, даъво аризасидаги
талабларини қўллаб, жавобгар суд муҳокамаси кунига қадар асосий
қарздорликни бартараф этмаганлиги боис, даъво талабидаги асосий
қарздорликни тўлиқ, даъво аризада кўрсатилган неустойканинг пеня қисмини
амалдаги қонунчилик талаблари доирасида тўлиқ ундириб беришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этиб, иш ҳужжатлари билан
танишиб чиқиб, даъво аризасидаги талабларини қўллаб, даъвогар судга даъво
ариза киритгандан сўнг, жавобгар суд муҳокамаси кунига қадар асосий
қарздорликни қисман бартараф этганлиги боис, жавобгар – “ХХХ” унитар
корхонасининг “ХХХ” фермер хўжалиги олдида 234 966 258 сўм асосий
қарздорлиги борлигини тан олиб, асосий қарздорликни тўлаб беришлигини
ҳамда даъвогарнинг жавобгардан ундирилиши сўралган неустойкани амалдаги
қонунчилик талаблари доирасида рад қилишни сўради.
Суд, тарафларнинг вакилларини тушунтиришлари ҳамда кўрсатувларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги
асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни
лозим топади. Ушбу иқтисодий ишни кўриб чиқиш бўйича суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди.
1
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 333-моддасига асосан,
қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон
Республикасининг Фуқаролик кодекси
236-моддасида
мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68моддасида белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Суд мажлисида даъвогар вакилининг тушунтиришлари ва ишдаги мавжуд
ҳужжатлардан кўринишича тарафлар ўртасида, яъни “ХХХ” фермер хўжалиги ва
“ХХХ” унитар корхонаси ўртасида 2022 йил 1 апрелда 96-сонли “Пахта хом ашёси
ва уруғлик пахтани етказиб бериш ҳамда харид қилиш бўйича фьючерс
шартномаси” тузилган (кейинги ўринларда Шартнома деб юритилади).
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, даъвогар “ХХХ” фермер хўжалиги-“Хўжалик”
мазкур шартноманинг тегишли бандларида кўрсатилган 129,2 тонна миқдордаги
пахта хом ашёсини “ХХХ” унитар корхонасига-“Тайёрловчи”га етказиб бериш,
“Тайёрловчи” эса ушбу маҳсулотни келишилган муддатларда келишилган нарх
бўйича маҳсулот ҳақини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Шартноманинг 4.4-бандига кўра, “ХХХ” унитар корхонаси томонидан “ХХХ”
фермер хўжалигининг-“Хўжалик”нинг етказиб берилган пахта хом ашёси
қийматининг якуний ҳисоб-китоблари терим учун ўтказилган пуллар ва бошқа
харажатлар чегирилгандан қолган қисми ҳосил йилининг 31 декабрь санасига
қадар тўлаб берилишига келишилган.
Иш ҳужжатларига тақдим этилган маълумотлар ҳамда даъвогар – “ХХХ”
фермер хўжалиги ва жавобгар – “ХХХ” унитар корхонаси ўртасида икки
томонлама тузилиб тасдиқланган ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш
маълумотномаси ва судга тақдим этилган 2022 йил 3 октябрдаги №5-сонли (1
000 243 679 сўмлик ҚҚС билан) ва 2022 йил 18 октябрдаги №7-сонли (371 955 166
сўмлик ҚҚС билан) ҳисоб-фактураларга кўра, “Хўжалик” томонидан
“Тайёрловчи”га топширган 138,4 тонна пахта хом ашёси учун, жавобгар-“ХХХ”
унитар корхонасининг сарф-харажатлари (шартномага асосан жавобгарга
берилган моддий ресурслар ва бошқа харажатлари) чегирилганда, жавобгарнинг
даъвогар олдида топширилган пахта хом ашёсидан 234 966 258 сўм асосий
қарздорликка йўл қўйганлиги суд муҳокамасидаги ҳисоб –китоблар ва тақдим
этилган ҳужжатлар асосида аниқланди.
Шу билан бирга, Шартноманинг 2.1-бандига кўра, шартноманинг 1.1бандида белгиланган мажбуриятдаги 1-сортга нисбатан ортиқча топширилган
ҳар бир тонна пахта хом ашёси учун белгиланган нархга қўшимча равишда 15
фоиз, мажбуриятдаги 2-сортга нисбатан ортиқча топширилган ҳар бир тонна
пахта хом ашёси учун белгиланган нархга қўшимча равишда 10 фоиз миқдорда
устама тўлашни “Буюртмачи”- “ХХХ” унитар корхонасидан талаб қилинишига
томонлар ўзаро келишишган.
Шунга кўра, даъвогар – “ХХХ” фермер хўжалиги томонидан шартномавий
режага (129,2 тонна) нисбатан жавобгар – “ХХХ” унитар корхонасига 38 тонна
ортиқча топширилган 1-сорт пахта хом ашёси учун (амалда топширилган пахта
хом ашёси 138,4 тонна – шартномавий режа 129,2 тонна) 15 фоизи, яъни 13 613
2
700 сўм миқдорида (9 200 кг.*9 865 =90 758 000*15 фоиз) ҳисоб-китоб қилинган.
ушбу ҳолатда, суд, даъвогарнинг жавобгар – “ХХХ” унитар корхонаси ҳисобидан
ортиқча топширилган 1-сорт пахта хом ашёси учун 15 фоиз, яъни 13 613 700 сўм
миқдорида ҳақдорликни ундириш талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди ва
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Мазкур ҳолатда, жавобгар – “ХХХ” унитар корхонасининг даъвогар фермер
хўжалиги олдида топширилган пахта хом ашёсидан 248 579 958 сўм (234 966 258
сўм + 13 613 700 сўм) асосий қарздорликка йўл қўйганлиги суд муҳокамасидаги
ҳисоб–китоблар ва тақдим этилган ҳужжатлар асосида аниқланди.
Ушбу ҳолат, даъвогар томонидан судга тақдим этилган электрон ҳисобфактуралар ҳамда иш ҳужжатларидаги маълумотлар, бир томонлама тарафлар
ўртасида тузилиб тасдиқланган ўзаро солиштирма далолатномасида ўз аксини
топган. Суд муҳокамасида тарафларнинг вакиллари иштирокида ҳисобкитобларга асосан жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий қарзи 248 579 958
сўм миқдорида эканлиги суд муҳокамасида ўз исботини топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66-моддасига
кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган
тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда
иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар,
шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар
мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва
ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Ушбулардан келиб чиқиб, даъвогарнинг жавобгар – “ХХХ” унитар корхонаси
ҳисобидан “ХХХ” фермер хўжалиги фойдасига 248 598 653 сўм асосий қарзни
ундириш талаби мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатлар, тараф вакилининг
кўрсатувларига асосан 248 579 958 сўм миқдорида ўз исботини топганлиги боис,
суд даъвогарнинг мазкур даъво талабини 248 579 958 сўм миқдорида
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Шу билан бирга, даъвогар ўзининг даъво аризасида ва даъвогар вакили суд
муҳокамасида Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунининг
талабларига асосан ва шартноманинг 5.4-банди талабларига жавобгар ҳисобидан
124 050 831 сўм пеня ундириб беришни сўраган.
Даъвогар томонидан жавобгарни оғзаки ва ёзма равишда юзага келган
қарздорликни бартараф этиш бўйича огоҳлантирилишига қармасдан қарздорлик
тўлиқ равишда бартараф этилмаган. Тарафнинг вакилини суд муҳокамасида
таъкидлашича жавобгар томонидан юзага келган қарздорликни суд муҳокамаси
кунги қадар тўлиқ тўламаган.
Ушбу ҳолатда, суд жавобгарнинг шартномаларнинг шартларига кўра,
даъвогар томонидан топширилган пахта хом ашёси маҳсулоти учун жавобгар
томонидан ўз вақтида тўловларни амалга оширмаганлиги сабабли, даъвогарнинг
даъво аризасидаги жавобгар ҳисобидан пеня ундириш талабини асосли деб
ҳисоблайди
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги №163-сонли қарорининг 2-бандида шартномада
3
жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул
қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири
ҳисобланиши, неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда
неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг
асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни
ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг
адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги тўғрисида тушунтириш берилган.
Аммо, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида агар
тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш
оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга
ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги,
мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек
кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги, суд алоҳида
ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга
тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги назарда
тутилган. Бунда неустойканинг энг кам миқдори Фуқаролик кодексининг 327моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлигини
эътиборга олиб, суд жавобгардан ундирилиши талаб қилинган пеняни
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326, 327-моддаси
талабларидан келиб чиқиб, 35 000 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим
деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига
кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади.
Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб
асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг
камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка
суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига
юклатилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси
талабларига асосланган ҳолда, ушбу иқтисодий ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ
суд харажатларини жавобгар зиммасига юклатишни лозим деб топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 236, 326, 327, 333моддаларини ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, Ўзбекистон Республикаси
Олий Хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги №163-сонли
қарори талабларига амал қилиб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар – “ХХХ” унитар корхонаси ҳисобидан:
- даъвогар – “ХХХ” фермер хўжалиги фойдасига 248 579 958 сўм асосий қарз
ва 35 000 000 сўм пеня ундирилсин;
- ХХХ фойдасига 30 000 сўм почта харажати ундирилсин;
4
- Республика бюджетига 7 452 989,68 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогарнинг қолган даъво талабини қаноатлантириш рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач,
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан, ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Тошкент вилояти суди
апелляция инстанциясига тегишли тартибида апелляция шикоятини бериш
(протест келтириш) мумкин.
Х.Н.Равшанов
5