← Назад
Решение #613974 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 128 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| онуннинг | 32 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 327 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
УРТАЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv
qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy
Адрес: 111507, Уртачирчикский район,
пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “А”
Tel: (+99870) 762-30-94
е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 29 март
4-1104-2301/938-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Н.Равшанов
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, даъвогар вакили
А.Игамбердиев (судга тақдим этган ишончномаси ва шахсини тасдиқловчи
ҳужжатлари асосида) иштирокида, даъвогар – ХХХ “ХХХ” фермер хўжалиги
манфаатида жавобгар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ХХХ”
фермер хўжалиги фойдасига 41 044 825 сўм асосий қарз, 7 361 200 сўм
миқдордаги субсидия маблағлари ва кечиктирилган тўлов суммасининг
йиллик 15 фоиз, яъни 1 104 180 сўм, 464 512 сўм транспорт харажати, 20 754
668 сўм пеня ва суд харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
иқтисодий ишни Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар – ХХХ “ХХХ” фермер хўжалиги манфаатида Ўртачирчиқ
туманлараро иқтисодий суди даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар –
“ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ХХХ” фермер хўжалиги
фойдасига 41 044 825 сўм асосий қарз, 7 361 200 сўм миқдордаги субсидия
маблағлари ва кечиктирилган тўлов суммасининг йиллик 15 фоиз, яъни 1 104
180 сўм, 464 512 сўм транспорт харажати, 20 754 668 сўм пеня ва суд
харажатини ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этиб, даъво аризасидаги
талабларини қўллаб, суд муҳокамаси кунига 41 044 825 сўм асосий қарздорлик
ва тегишли тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг
қарори асосида ажратилган 7 361 200 сўм миқдордаги субсидия маблағларини
бартараф этмаганлиги боис, шунингдек, томонлар ўртасида тузилган
Шартноманинг 3.5-бандига кўра, жавобгар даъвогар “ХХХ” фермер хўжалиги
томонидан сарфланган 464 512 сўм транспорт харажатини ҳам тўламаганлиги
сабабли, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинганлигига қарамасдан, ўзининг ишончли вакили иштирокини
таъминламади.
1
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 128-моддасига
асосан агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига
юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда
назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда
хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам
суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар:
ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва
ушбу рад этиш қайд этилган бўлса;
суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган
ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг
кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса;
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки
хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170моддасининг 3-қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Иш жилдида жавобгарнинг суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тартибда хабардор этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд. Шу
боис, суд ишни жавобгар шахснинг иштирокисиз кўриш мумкин деб
ҳисоблайди.
Суд тараф вакилини тушунтиришлари ҳамда кўрсатувларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга
кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим
топади. Ушбу иқтисодий ишни кўриб чиқиш бўйича суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 333-моддасига асосан,
қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 236-моддасида
мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68моддасида белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари
ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Суд мажлисида даъвогар вакилининг тушунтиришлари ва ишдаги мавжуд
ҳужжатлардан кўринишича тарафлар ўртасида, яъни даъвогар “ХХХ” фермер
хўжалиги ва жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021
йил 17 майда №131-сонли “Ғаллачилик кластери билан фермер хўжалиги
ўртасида бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс” шартнома тузилган
(кейинги ўринларда Шартнома деб юритилади). Шартноманинг 1.1-бандига
2
кўра, даъвогар “ХХХ” фермер хўжалиги -“Хўжалик” 2021 йил ҳосилидан
хўжаликка тегишли ер майдонидан давлат стандарти бўйича Шартноманинг
1.2 ва 1.3-бандларида кўрсатилган маҳсулотни топшириш мажбуриятини,
жавобгар-“Тайёрловчи” эса даъвогар “ХХХ” фермер хўжалиги-“Хўжалик”ни
ушбу шартномада белгиланган тартибда бошоқли дон уруғлиги билан
таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини
тўлаш мажбуриятини олган.
Иш ҳужжатларига тақдим этилган даъвогар “ХХХ” фермер хўжалиги ва
жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ўртасида электрон кўринишда
тузилиб тасдиқланган ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномасига
кўра, даъвогар фермер хўжалиги-“Хўжалик” томонидан жавобгар“Тайёрловчи”га топширган маҳсулоти учун, жавобгар “ХХХ” масъулияти
чекланган жамиятининг сарф-харажатлари чегирилганда жавобгар “ХХХ”
масъулияти чекланган жамияти 2021 йил 15 ноябрь ҳолатига даъвогар
фермер хўжалиги олдида 41 044 825 сўм асосий қарздорликка йўл қўйганлиги
суд муҳокамасида аниқланди.
Тарафлар ўртасида электрон кўринишда тузилиб тасдиқланган ўзаро
ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномаси Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги “Ўзаро ҳисоб-китоблар
тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланишни
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 522-сон қарори талаблари
доирасида тузилган.
Шу билан бирга, мазкур ҳолат Шартноманинг 3-бўлимидаги ҳисоб-китоб
тартибига жавобгар тўлиқ равишда амал қилмаслиги натижасида келиб
чиққанлиги аниқланди.
Даъвогар томонидан жавобгарни оғзаки ва ёзма равишда юзага келган
қарздорликни бартараф этиш бўйича огоҳлантирилишига қармасдан
қарздорлик бартараф этилмаган. Тарафнинг вакилини суд муҳокамасида
таъкидлашича жавобгар томонидан юзага келган қарздорликни суд
муҳокамаси кунги қадар бартараф этилмаган. Ушбу ҳолат, даъвогар
томонидан судга тақдим этилган ҳамда иш ҳужжатларидаги маълумотлар,
2021 йил 15 ноябрь ҳолатига тарафлар ўртасида электрон кўринишда тузилиб
тасдиқланган ўзаро солиштирма далолатномасида, 31.07.2021 йилдаги ва
1.10.2021 йилдаги ҳисоб-фактураларда ўз аксини топган ҳамда суд
муҳокамасидаги ҳисоб-китобларга асосан, жавобгарнинг даъвогар олдидаги
асосий қарзи 41 044 825 сўм миқдорида эканлиги суд муҳокамасида ўз
исботини топди.
Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилиб тасдиқланган 31.07.2021 йилдаги ва
1.10.2021 йилдаги ҳисоб-фактураларга кўра, даъвогар фермер хўжалиги“Хўжалик” томонидан жавобгар-“Тайѐрловчи”га топширган маҳсулоти учун
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 736сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан
ажратилиб, ҳисобланган 7 361 200 сўмлик субсидия (Ғаллачилик кластерларининг
фермер хўжаликларидан харид қилиб олинган давлат ресурларига сотилган
ҳосилининг бир тоннаси учун 350 000 сўм миқдорида Ўзбекистон Республикаси
республика бюджети ҳисобидан ажратилган субсидияни қўшиб ҳисоблаганда 21
032 кг*350 сўм=7 361 200 сўм) учун, жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган
3
жамиятининг даъвогар олдида 7 361 200 сўм субсидия бўйича ҳам қарздорликка йўл
қўйганлиги суд муҳокамасида аниқланди ва ҳисоб-китобларга асосан ўз исботини
топди.
Шу билан бирга, даъвогар даъво аризасида жавобгар томонидан 7 361 200 сўм
миқдорида субсидия маблағларини тўлашни кечиктирганлиги учун 1 104 180 сўм
миқдорида жавобгардан жарима ундиришни ҳам сўраган.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2002 йил
4 мартдаги 103-сонли “Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги қонунини
иқтисодий судлар амалиѐтида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарори 12бандига кўра, Қонуннинг 32-моддаси 1-қисмини қўллашда судлар қарздорнинг
ҳақиқатда товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлашдан бош тортганлиги
ҳолатларини (жумладан, тўлаш имконияти бўла туриб, тўловни амалга
оширмаганлиги, қарзини тан олмаганлиги, кредиторлик-дебиторлик қарзлари
ҳақида солиштириш далолатномалари тузишдан бўйин товлаганлиги, ўзини атайлаб
тўловга қобилиятсиз қилиб кўрсатганлиги ва ҳ.к) далиллар асосида аниқлаши
лозим. Агар қарздор товар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлаш учун иқтисодий
имкони бўлмаса, қарзни тан олиб, уни тўлашга ҳаракат қилаѐтган бўлса, судлар
унинг хатти-ҳаракатларини тўловдан бош тортиш, деб баҳоламасликлари зарур.
Ушбу ҳолатда суд, даъвогар даъво аризасида жавобгар томонидан 7 361 200
сўм миқдорида субсидия маблағларини тўлашдан бош тортганлиги тасдиқловчи
маълумотлар мавжуд эмаслиги сабабали, субсидия маблағларини тўлашни
кечиктирганлиги учун, даъвогарнинг 1 104 180 сўм миқдорида жавобгардан жарима
ундириш талаби билан суд келишмайди.
Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган Шартноманинг 3.5-бандига кўра,
маҳсулот Хўжалик-даъвогар фермер хўжалиги транспортида ташилганда ташиш ва
тушириш бўйича барча харажатлар Тайѐрловчи-“ХХХ” масъулияти чекланган
жамияти томонидан 60 кундан кечиктирмасдан Хўжаликка тўлаб берилишига
томонлар ўзаро келишишган.
Аммо, шартнома шартларига кўра, даъвогар фермер хўжалиги-“Хўжалик”
траспорти томонидан етказилиб жавобгар-“Тайёрловчи”га топширган
маҳсулоти учун, жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти 464 512 сўм
миқдордаги транспорт харажати (изоҳ: Автомобиль транспорти ва прицепли
тракторларда донни ташиш учун чекланган тарифларга асосан ҳисобланган)
тўланмаганлиги суд муҳокамасида аниқланди. Мазкур ҳолатда, суд
даъвогарнинг жавобгар ҳисобдан 464 512 сўм миқдордаги транспорт
харажатини ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, мазкур талабини ҳам
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб,
улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари),
гувоҳларнинг
кўрсатувлари,
ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
тушунтиришлари билан аниқланади.
4
Ушбулардан келиб чиқиб, даъвогарнинг жавобгар – “ХХХ” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан “ХХХ” фермер хўжалиги фойдасига 41 044 825
сўм асосий қарз, 7 361 200 сўм миқдордаги субсидия маблағини, 464 512 сўм
транспорт харажатини ундириш талаби мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатлар,
тараф вакилининг кўрсатувларига асосан ўз исботини топганлиги боис, суд
даъвогарнинг мазкур даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Шу билан бирга, даъвогар вакили суд муҳокамасида Ўзбекистон
Республикасининг
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунининг талабларига асосан ва
шартнома талабларига жавобгар ҳисобидан 20 754 668 сўм пеня ундириб
беришни сўраган.
Ушбу ҳолатда, суд жавобгарнинг шартномаларнинг шартларига кўра,
даъвогар томонидан топширилган маҳсулот учун жавобгар томонидан ўз
вақтида тўловларни амалга оширмаганлиги сабабли, даъвогарнинг даъво
аризасидаги жавобгар ҳисобидан пеня ундириш талабини асосли деб
ҳисоблайди
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги №163-сонли қарорининг 2-бандида
шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар
томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш
усулларидан бири ҳисобланиши, неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги
тўғрисида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида агар
тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги
кўриниб
турса,
суд
неустойкани
камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада
бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи,
шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги, суд
алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга
эканлиги назарда тутилган. Бунда неустойканинг энг кам миқдори Фуқаролик
кодексининг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам
бўлмаслиги лозимлигини эътиборга олиб, суд жавобгардан ундирилиши талаб
қилинган пеняни 7 500 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига
кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади.
5
Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги
талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси 118-моддаси талабларига асосланган ҳолда, суд
даъвогарни даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, яъни
бунда жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар
“ХХХ” фермер хўжалиги фойдасига 41 044 825 сўм асосий қарз, 2 700 000 сўм
пеня ундиришни ва ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклатишни лозим деб топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 236, 326, 327,
333-моддаларини ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд
Жавобгар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- даъвогар – “ХХХ” фермер хўжалиги фойдасига 41 044 825 сўм асосий
қарз, 7 361 200 сўм миқдорда субсидия маблағи, 464 512 сўм миқдорида
транспорт харажати маблағи, 7 500 000 сўм пеня ва 30 000 сўм почта харажати
ундирилсин;
- Республика бюджетига 1 414 587,7 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогарнинг қолган даъво талабини қаноатлантириш рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач, қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан, ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Тошкент вилояти суди
апелляция инстанциясига тегишли тартибида апелляция шикоятини бериш
(протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Н.Равшанов
6