← Назад
Решение #614007 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 121 | — | law | |
| ИПК | 262 | — | law | |
| йича иш юритиш ИПК | 273 | — | law | |
| илишни ИПК | 268 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 305 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2201-2201/1620-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Н.Аллаберганова
Апелляция шикоятини иш юритишга
қабул қилишни рад этган судья –
И.Тешаев
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Ш.Маҳмудов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 29 март
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, судьялар А.Абдуллаев ва
Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллаевнинг котиблигида, даъвогарнинг
вакили Қ.Рахимов, жавобгарнинг вакили Ш.Шерметова (раҳбар), Хонқа туман
қишлоқ хўжалиги бўлимининг вакили М.Қурбонов, туман фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг вакили М.Қозоқовнинг
иштирокида, даъвогар Хонқа тумани ҳокимлигининг жавобгар “Jirmizli G'ayrat”
фермер хўжалигига нисбатан тарафлар ўртасида 2019 йил 18 апрелда тузилган
254-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини муддатидан
олдин бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан
чиқарилган суд ажрими устидан жавобгар томонидан берилган кассация
шикоятини Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Хонқа тумани ҳокимлиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
“Jirmizli G'ayrat” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)га нисбатан Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2019 йил 18 апрелда тузилган
254-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини муддатидан
олдин бекор қилишни сўраган.
Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 7 июлдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъвоси тўлиқ қаноатлантирилган.
Хоразм вилоят судининг 2022 йил 22 ноябрдаги ажрими билан
жавобгарнинг ўтказиб юборилган апелляция шикояти бериш муддатини тиклаб,
шикоятни иш юритишга қабул қилиш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантириш
рад этилиб, апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиш рад этилган.
Жавобгар суд ажрими устидан кассация шикояти бериб, шикоятда Хоразм
вилоят судининг 2022 йил 22 ноябрдаги ажримини бекор қилиб, апелляция
шикоятини кўриб чиқиш тўғрисида ажрим чиқаришни сўраган.
Жавобгарнинг вакили кассация шикояти важларини қувватлаб, уни
қаноатлантиришни, суднинг 2022 йил 22 ноябрдаги ажримини бекор қилишни
ҳамда апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиш ҳақида қарор қабул
қилишни сўради.
Даъвогарнинг вакили жавобгарнинг кассация шикоятига нисбатан эътироз
билдириб, суднинг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Хонқа туман қишлоқ хўжалиги бўлимининг ҳамда туман фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг вакиллари иш юзасидан қонуний
қарор қабул қилишни сўрадилар.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, кассация
шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра, суд ажримини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 262-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига
кўра, агар қонунчиликда бошқача муддат белгиланмаган бўлса, апелляция
шикояти (протести) биринчи инстанция суди томонидан шикоят қилинаётган
(протест келтирилаётган) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир
ой ичида берилиши мумкин.
Апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган
муддати, шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция
инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан берилган ва апелляция шикоятини
(протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан
узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин.
Аниқланишича, мазкур иш бўйича шикоят қилинишига асос бўлган Урганч
туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори 2022 йил 7 июлда қабул
қилинган. Ушбу ҳал қилув қарори устидан жавобгар томонидан шикоят
беришнинг қонунда белгиланган муддатлари ўтказиб юборилиб, тўрт ой ўн кундан
сўнг, яъни 2022 йил 17 ноябрда апелляция шикояти берилган.
Жавобгар муддатнинг ўтказиб юборилишига ўзида ва фермер хўжалигининг
ҳисоб рақамида пул маблағлари бўлмаганлиги, фермер хўжалиги раҳбарининг
қўлида икки ойлик боласи бўлганлигини сабаб қилиб кўрсатган.
ИПК 121-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи
шахслар ушбу Кодекс ва бошқа қонунларда белгиланган процессуал муддатлар
ёки суд томонидан тайинланган муддат ўтиши билан процессуал ҳаракатларни
амалга ошириш ҳуқуқини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан
иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида”
2021
йил 20 апрелдаги 16-сонли Қарорининг 7-бандида, ИПК 262-моддаси учинчи
қисмига кўра, апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб
юборилган тақдирда, у шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномасига кўра,
апелляция инстанцияси суди томонидан тикланиши мумкинлиги, илтимосномада
муддат ўтказиб юборилишининг сабаблари кўрсатилиши лозимлиги, бунда судга
шикоят (протест) билан ўз вақтида мурожаат қилишга объектив равишда
тўсқинлик қилган ҳолатлар узрли сабаблар деб ҳисобланиши мумкинлиги, ИПК
262-моддаси учинчи қисмида белгиланган икки ойлик муддат ўтказиб
юборилганидан кейин берилган апелляция шикоятини (протестини) ўтказиб
юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги илтимоснома рад этилиши, муддат
бузилиб берилган апелляция шикоятини (протестини) қабул қилиш эса, рад
этилиши лозимлиги, ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома
мавжуд бўлмаганда ҳам шикоятни (протестни) қабул қилиш шу асослар бўйича
рад этилиши лозимлиги, агар апелляция шикояти (протести) қонунда белгиланган
муддат ўтганидан кейин берилган ва у апелляция инстанцияси суди томонидан
хатога йўл қўйилиб қабул қилинган бўлса, апелляция шикояти бўйича иш юритиш
ИПК 273-моддаси биринчи қисми 1-бандига кўра, тугатилиши ҳақида
тушунтириш берилган.
Қайд этилганларга кўра, апелляция инстанцияси суди, илтимосномани
қаноатлантиришни рад этиб, шикоятни иш юритишга қабул қилишни
ИПК 268-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига асосан рад этиб, қонуний
тўхтамга келган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки)
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Суд, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш
ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган ажрим чиқарган.
Шу сабабли уни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас.
ИПК 305-моддаси учинчи қисмининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси
суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция
инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш
натижалари бўйича биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини)
эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шунга кўра, суд ажримини ўзгаришсиз, 30 000 сўм почта ва 75 000 сўм
видеоконференцалоқа харажатларини жавобгардан ундириш лозим.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 301, 303 ва 305-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Хоразм вилоят судининг 2022 йил 22 ноябрдаги ажрими ўзгаришсиз,
“Jirmizli G'ayrat” фермер хўжалигининг кассация шикояти қаноатлантирилмасдан
қолдирилсин.
“Jirmizli G'ayrat” фермер хўжалигидан Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг депозит ҳисоб рақамига 75 000 сўм видеоконференцалоқа ва 30 000 сўм
почта харажатлари ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев
Б.Исрайлов