Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2201/8025 Дата решения 29.03.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Аннаева Таслима Амировна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение “Potency Oil” масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый “Vodiy Hilol Oil” масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1058894 Claim ID 3110079 PDF Hash 20e93923ff6d2bdb... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 7-моддаси онуни 7 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 83 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1501-2201/8025-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья Х.Жамолиддинов Апелляция инстанциясида маърузачи судья Ф.Аманов Кассация инстанциясида маърузачи судья Т.Аннаева ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 29 март Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Убайдуллаев ва Т.Аннаевадан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, видеоконференцалоқа режимида суд мажлисини ўтказишга кўмаклашаётган Фарғона вилоят судининг ходими С.Каримов, даъвогар раҳбари Д.Баннобов, жавобгар вакили адвокат А.Карабаев (2023 йил 20 февралдаги ордерга асосан) иштирокида, даъвогар “Potency oil” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Vodiy нilol oil” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 700 000 000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 9 декабрдаги қарори устидан “Vodiy Нilol oil” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида Олий суд биносида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб куйидагиларни аниқлади: Сотиб олувчи “Potency Oil” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва етказиб берувчи “Vodiy Hilol Oil” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил 16 июль куни 71-сонли шартнома тузилган бўлиб, ушбу шартномага асосан даъвогар жавобгарга шартнома спецификацияси ва нарх баённомада кўрсатилган нефть маҳсулотларини миқдор, нарх ва сумма бўйича етказиб бериши, жавобгар эса тегишли тўловларни амалга ошириши лозим бўлган. Шартнома қиймати қўшилган қиймат солиғи билан ва акциз солиғисиз 10 000 000 000 сўмни ташкил этиши белгиланган. 1 Қайд этилган шартнома бўйича даъвогар томонидан жавобгарнинг ҳисоб рақамига 2022 йил 16 июль куни 700 000 000 сўм тўловлар ўтказиб берилган. Даъвогар унга нефть махсулотлари етказиб берилмаганлиги асоси билан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан олдиндан тўлаб чиқилган 700 000 000 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризани қаноатлантириш рад этилган ва даъвогар томонидан тўланган 7 000 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилган. Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 9 декабрдаги қарори билан даъвогар “Potency oil” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти қаноатлантирилган. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 октябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинган. Иш бўйича янги қарор қабул қилинган. Даъво қаноатлантирилган. Даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 700 000 000 сўм асосий қарз, биринчи инстанция учун тўланган 7 000 000 сўм давлат божи, 24 000 сўм почта харажати ва апелляция инстанция учун тўланган 3 500 000 сўм давлат божи, 24 000 сўм почта харажати, жами 10 500 000 сўм давлат божи ва 48 000 сўм почта харажати ундирилган. Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 9 декабрдаги қароридан норози бўлиб, жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган, унда даъвогарга 2022 йилнинг 16 июлдан 20 июлга қадар даъвогарнинг раҳбари Баннобов Дилмурод томонидан тўлиқ қабул қилиб олинганлиги, Ўзбекистон Республикаси “Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасида қоғоз ҳужжатга тенглаштирилиши ва у билан бир ҳил юридик кучга эга бўлиши деб белгиланганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги “Ҳисобварақфактураларнинг шаклллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги 489-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 61-бандига кўра электрон ҳисобварақ-фактурани имзолаш юридик шахс номидан ташкилот раҳбари ёки ташкилот номидан берилган ишончнома ёки бошқа ҳужжат билан ваколат берилган шахслар номига расмийлаштирилган электрон рақамли имзо орқали тақдим этилиши, жавобгар даъвогарга маҳсулотни қабул қилиб олиш учун жами 700 000 000 сўмлик электрон ҳисобфактурани юборгани, мазкур электрон ҳисоб-фактуралар даъвогар раҳбарининг электрон имзоси билан тасдиқланганлиги, апелляция инстанцияси суди ушбу Низомнинг 2-иловасининг 63-бандини умуман тескари талқин қилиб, у ерда кўрсатилган қоидаларни фақат даъвогар фойдасига шарҳлаб асоссиз равишда даъвогарнинг даъвосини қаноатлантирганлиги ҳақида важларини келтириб, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўраган. Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, кассация шикоятини қаноатлантириб, апелляция 2 инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни ҳамда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўради. Даъвогар вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг важ ва эътирозларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Шартноманинг 2.3-бандида харидор олинадиган маҳсулотлар учун тўловни шартнома имзоланган кундан 5 банк куни ичида 100 фоиз тўловларни етказиб берувчининг ҳисоб рақамига ўтказиб бериши, ёки маҳсулотлар ҳар бир партияси учун 100 фоиз олдиндан ўтказиб берилиши кўрсатилган. Шартноманинг 3.5-бандига кўра “Етказиб берувчи” томонидан ўзининг “Сотиб олувчи” олдидаги маҳсулот етказиб беришдаги мажбуриятлари маҳсулот топширилган вақти ва санаси кўрсатилган топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан ижро этилган деб топилиши, ундан сўнг маҳсулотларни нобуд бўлиши ва бузилиши хатари “Сотиб олувчи”га тўлиқ ўтиши келишилган. Шартномага асосан жавобгар 2022 йил 16 июлдаги 147-сонли ҳисобфактурага асосан 21,9780 тонна қиймати 167 032 800,2 сўмлик, 2022 йил 16 июлдаги 148-сонли ҳисоб-фактурага асосан 14,7940 тонна қиймати 112 434 400,13 сўмлик, 2022 йил 16 июлдаги 149-сонли ҳисоб-фактурага асосан 12,7680 тонна қиймати 97 036 800,12 сўмлик, 2022 йил 18 июлдаги 154-сонли ҳисоб-фактурага асосан 21,7040 тонна қиймати 164 950 400,19 сўмлик, 2022 йил 18 июлдаги 155-сонли ҳисоб-фактурага асосан 14,6090 тонна қиймати 111 028 400,13 сўмлик, 2022 йил 18 июлдаги 156-сонли ҳисоб-фактурага асосан 6,2520 тонна қиймати 47 515 200,06 сўмлик, жами 699 998 000,83 сўмлик АИ-80 маркали бензин маҳсулоти етказиб берилганлиги бўйича даъвогарга электрон ҳисоб-фактураларни юборган. Мазкур электрон ҳисоб-фактуралар даъвогар раҳбари Д.Баннобовнинг электрон имзоси билан тасдиқланган. Шунингдек, электрон шаклда даъвогар томонидан 100 000 литр АИ-80 маркали бензин маҳсулотини олиш учун ишончнома А.Азизовга берилган. Иш ҳужжатларида жами 699 998 000,83 сўмлик АИ-80 маркали бензин маҳсулоти бўйича ҳисоб-фактуралар расмийлаштирилган бўлса-да, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг шартларига кўра маҳсулот етказиб берилганлиги юзасидан топшириш-қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилмаган. Шунингдек, жавобгар томонидан маҳсулотлар даъвогарга етказиб берилганлиги юзасидан - йўл варақалари, товар-транспорт юк хати, маҳсулотни даъвогар томонидан қабул қилиб олинганлиги юзасидан бошқа ҳужжатлар иш ҳужжатларида мавжуд эмас. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан 3 тўғрисида”ги 489-сонли қарорининг 2-иловаси билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 4-бандига асосан ҳисобварақфактура, товарлар жўнатилган (топширилган) ёки хизматлар кўрсатилган календарь санада расмийлаштирилиб тақдим этилади, мазкур Низомнинг 63-бандига кўра етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шартлиги, сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланиши, бунда ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик операциялари бўйича расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар товарлар жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмаслиги кўрсатилган. Мазкур ҳолатда, даъвогар томонидан маҳсулот қабул қилиб олганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмас, шунга кўра апелляция инстанцияси суди олдиндан тўловларни ундириб, асосли хулосага келган. Шунингдек, Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати 2022 йил 9 декабр куни иш ҳолатлари бўйича хусусий ажрим чиқарган ва уни Фарғона вилоят прокуратурасига юборган. Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан хусусий ажримда келтирилган ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳарақатлари олиб борилиб, натижасига кўра 2023 йил 9 февралда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилган. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур модданинг иққинчи қисмига кўра, процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги, агар бу нотўғри ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган бўлса ёки олиб келиши мумкин бўлса, биринчи инстанция суднинг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда, апелляция инстанцияси суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган қарор қабул қилган, шу сабабли уни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. 4 Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Кассация инстанцияси суди учун жавобгар томонидан тўлаб чиқилган 3 500 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилади, жавобгар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажати ундирилади. Шунингдек, жавобгарга кассация инстанция суди учун ортиқча тўлаб чиқилган 1 750 000 сўм давлат божи қайтарилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 – 303 моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати “Vodiy нilol oil” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 9 декабрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Vodiy нilol oil” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажати ундирилсин. Ижро варақа берилсин. “Vodiy нilol oil” масъулияти чекланган жамиятига 1 750 000 сўм ортиқча тўлаб чиқилган давлат божи қайтарилсин. Шу ҳақда маълумотнома берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи О. Халмирзаев ҳайъат аъзолари Б. Убайдуллаев Т.Аннаева 5