Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1401-2202/1047 Дата решения 29.03.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Определение (о прекращении производства по делу) Суд Самаркандский городской экономический суд Судья Нуримов Орифжон Тоштемирович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение МЧЖ шаклидаги “SAM IXLOS PARRANDA” қўшма корхонаси Ответчик / Подсудимый "PARTNER BUSINESS LEASING" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1059537 Claim ID 3190869 PDF Hash d4cadc431cc6c817... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 262-моддаси ИПК 262 law
йича иш юритиш ИПК 273-моддаси йича иш юритиш ИПК 273 law
Текст решения Оригинал (узб.)
SAMARQAND VILOYAT SUDI САМАРКАНДСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД 140100, Samarqand sh., Mingtut k., 2 uy 140100, г.Самарканд, ул.Мингтут, дом 2 Tel: 0 (366) 234-52-46 Faks: 0 (366) 234-51-95 e-mail: i.samarqand@sud.uz АЖРИМ (апелляция инстанцияси) 2023 йил 29 март Самарқанд шаҳри 4-1401-2202/1047-сонли иш Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья-О.Нуримов Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати У.Эшқобилов раислигида судьялар Ў.Мурадов ва О.Нуримовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Кахоровнинг котиблигида, даъвогар «Сам Ихлос Парранда» МЧЖ раҳбари З.Васиев, вакили адвокат Ш.Джуракулов, жавобгар «Самарқанд сифат жўжалари» ХК раҳбари А.Насимов иштирокида, «Самарқанд сифат жўжалари» ХК томонидан Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 20 июлдаги ҳал қилув қарори устидан берган апелляция шикоятини вилоят суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар «Сам Ихлос Парранда» МЧЖ Самарқанд шаҳар иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «Партнер Бизнес лизинг» МЧЖдан 124 671 000 сўм ундиришни сўраган. Суднинг 2022 йил 20 июлдаги ажрими билан жавобгар «Партнер Бизнес лизинг» МЧЖ ишга даҳлдор жавобгар «Самарқанд сифат жўжалари» ХК билан алмаштирилган. Суднинг 2022 йил 20 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилиб, жавобгар «Самарқанд сифат жўжалари» ХКдан даъвогар «Сам Ихлос Парранда» МЧЖ фойдасига 124 671 000 сўм асосий қарз ундирилган. «Самарқанд сифат жўжалари» ХКнинг апелляция шикоятида Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 20 июлдаги ҳал қилув қарорини ўзгартириш сўралган. Суд муҳокамасида иштирок этган «Самарқанд сифат жўжалари» ХК вакили апелляция шикоятини қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган «Сам Ихлос Парранда» МЧЖ раҳбари вакили апелляция шикоятини тан олмасдан, уни қаноатлантиришни рад этишни сўради. Судлов ҳайъати, иш ҳужжатлари ва апелляция шикоятини ўрганиб, «Самарқанд сифат жўжалари» ХКнинг апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги “Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида”ги 16-сонли Қарорининг 7-бандига кўра, ИПК 262-моддаси учинчи қисмида белгиланган икки ойлик муддат ўтказиб юборилганидан кейин берилган апелляция шикоятини (протестини) ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги илтимоснома рад этилиши, муддат бузилиб берилган апелляция шикоятини (протестини) қабул қилиш эса, рад этилиши лозим (ИПК 268-моддаси биринчи қисми 4-банди). Ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома мавжуд бўлмаганда ҳам шикоятни (протестни) қабул қилиш шу асослар бўйича рад этилади. Агар апелляция шикояти (протести) қонунда белгиланган муддат ўтганидан кейин берилган ва у апелляция инстанцияси суди томонидан хатога йўл қўйилиб қабул қилинган бўлса, апелляция шикояти бўйича иш юритиш ИПК 273-моддаси биринчи қисми 1-бандига кўра, тугатилади. Бироқ, жавобгар «Самарқанд сифат жўжалари» ХК суд мажлисида иштирок этиб, ҳал қилув қарори қабул қилинганлигини билган ҳамда ҳал қилув қарорини 2022 йил 2 август куни почта орқали қабул қилиб олган бўлсада, ҳал қилув қарори қабул қилингандан сўнг етти ойдан сўнг апелляция шикояти билан мурожаат қилган. Шу сабабли судлов ҳайъати, апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатишни, ихтиёрий тўлаган давлат божини қайтариш тўғрисида маълумотнома беришни, тўланган почта харажатини зиммасида қолдиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра ҳамда ИПК 110, 118, 273-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати ажрим қилди: «Самарқанд сифат жўжалари» ХКнинг апелляция шикояти бўйича иш юритиш тугатилсин. «Самарқанд сифат жўжалари» ХК олдиндан 30 000 сўм почта харажати ўз зиммасида қолдирилсин. Ихтиёрий тўлаган 623 355 сўм давлат божини қонунда белгланган тартибда унга қайтариш тўғрисида маълумотнома берилсин. Ажрим қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради, унинг устидан кассация тартибида шикоят бериш мумкин. Раислик қилувчи У.Эшқобилов судьялар: Ў.Мурадов О.Нуримов