Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1401-2301/1179 Дата решения 29.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Самаркандский городской экономический суд Судья Тухтаев Камалиддин Ибрагимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "SAYKAL-TAYYORLOV" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "XAYOT BULOG'I DIL" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1078694 Claim ID 3234376 PDF Hash 27449d3ccb3dafac... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Фукаролик кодексининг 236-моддаси збекистон Республикаси Фукаролик кодекси 236 code_article
аролик кодексининг 544-моддаси аролик кодекси 544 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
SAMARQAND SHAHAR IQTISODIY SUDI SAMARKAND CITY ECONOMIC COURT 140103, Samarqand sh, Mingtut ko‘chasi, 2-uy 140103, Samarkand, Mingtut street, 2 Tел/факс: (0-366) 234-52-46, 234-92-65 е-mail: i.samarqand.sh@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Самарқанд шаҳри 2023 йил 29 март 4-1401-2301/1179-сонли иш Самарканд шаҳар иқтисодий судининг судьяси К.И.Тухтаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Узоқовнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар «Sayqal Tayyorlov» масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар «Xayot Bulog’i Dil» масъулияти чекланган жамиятидан 27 381 000 сўм асосий карзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Самарқанд шаҳар иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида, даъвогар вакили Э.Милушеа (28.03.2023 йилдаги 3-сонли ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб қуйидагиларни-, АНИҚЛАДИ: Самарканд шаҳар иқтисодий судига Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар «Sayqal Tayyorlov» масъулияти чекланган жамияти манфаатида даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида «Sayqal Tayyorlov» масъулияти чекланган жамияти (Ижарага олувчи) ва жавобгар «Xayot Bulog’i Dil» масъулияти чекланган жамияти (Ижарага берувчи) ўртасида 05.01.2022 йилда 7-сонли шартнома тузилганлиги, шартномага мувофиқ ижарага берувчи томонидан ижарага олувчига омборхона биносининг 216 кв.мдан иборат қисми ижарага берилганлиги, ижара объекти ижарага олувчига далолатнома асосида топширилганлиги, ижара тўлови 3 726 000 сўмга келишилганлиги, мазкур шартнома 01.07.2022 йилда бекор қилинганлиги, шартнома бўйича ижара тўловларидан 22 356 000 сўм қарздорлик юзага келганлиги, шундан 4 000 000 сўм тўлаб берилганлиги, ушбу шартнома бўйича ижара тўловларидан 18 356 000 сўм қарздорлик тўлаб берилмаганлиги, тарафлар ўртасида 01.07.2021 йилда 9-сонли, 01.08.2021 йилда 10-сонли шартномалар тузилганлиги, шартномалардан 9 025 000 сўм қарздорлик тўлаб берилмаганлиги, ижарага олувчининг ижарага берувчи олдида жами қарздорлиги 27 381 000 сўмни ташкил этганлиги баён қилиниб, жавобгар «Xayot Bulog’i Dil» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар «Sayqal Tayyorlov» масъулияти чекланган жамияти фойдасига 27 381 000 сўм асосий карзни ундиришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган жавобгар «Xayot Bulog’i Dil» масъулияти чекланган жамияти суд мажлисида ишончли вакил иштирокини таъминламади. Шунинг учун суд, иқтисодий ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд мажлисида даъвогар вакили Э.Милушева жавобгардан даъвогар фойдасига 27 381 000 сўм асосий қарзни ундиришни, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, тарафлар вакилининг кўргазмасини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даьвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатларидан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, «Sayqal Tayyorlov» масъулияти чекланган жамияти (Ижарага берувчи) ва жавобгар «Xayot Bulog’i Dil» масъулияти чекланган жамияти (Ижарага олувчи) ўртасида 05.01.2022 йилда 7-сонли ижара шартномаси тузилган. Шартномага асосан ижарага берувчи томонидан ижарага олувчига омборхона биносининг 216 кв.мдан иборат қисми ижарага берилган. Ижара тўлови 3 726 000 сўмга белгиланган. Шартнома бўйича ижарага олувчининг ижарага берувчи олдида 18 356 000 сўм қарздорлиги юзага келган. Ижарага берувчи ва ижарага олувчи ўртасида 01.07.2021 йилда 9-сонли, 01.08.2021 йилда 10-сонли шартнома тузилган. Шартномага асосан ижарага берувчи томонидан ижарага олувчига омборхона ижарага берилган. Мазкур шартнома бўйича 01.01.2022 йил ҳолатига юзага келган 9 025 000 сўм қарздорлик тўлаб берилмаган. Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодексининг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва конун хужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса- иш муомаласи одатларига ёки одатда кўйиладиган бошка талабларга мувофик лозим даражада бажарилиши керак деб белгиланган. Ижара тўловлари ҳисобидан жавобгарнинг даъвогар олдида жами 27 381 000 сўм қарздорлиги юзага келган. Жавобгар томонидан қарздорлик тўлаб берилмаган. Фуқаролик кодексининг 544-моддасида ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шартлиги белгиланган. Бироқ, ижарага олувчи томонидан ижара тўловлари шартномада белгиланган муддатларда тўлаб берилмаган. Ижарага берувчи ва ижарага олувчи ўртасида 01.06.2022 йил ҳолатига тузилган солиштирма далолатнома билан 27 381 000 сўм қарздорлик тасдиқланган. Суд, тарафлар ўртасида шартнома тузилганлигини, шартномада белгиланган мажбуриятлар ижарага берувчи томонидан бажарилганлигини, шартнома мажбуриятлари ижарага олувчи томонидан бажарилмаганлигини, ижара ҳақи тўлаб берилмаганлиги натижасида 27 381 000 сўм қарздорлик юзага келганлигини инобатга олиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг кўргазмасини тинглаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар «Xayot Bulog’i Dil» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар «Sayqal Tayyorlov» масъулияти чекланган жамияти фойдасига 27 381 000 сўм асосий қарзни ундиришни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, ундирилиши лозим бўлган 547 620 сўм давлат божи, 30 000 сўм почта харажатини жавобгар «Xayot Bulog’i Dil» масъулияти чекланган жамияти зиммасига юклашни лозим топади. Юкоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 180, 186-моддаларига асосланиб, суд-, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар «Xayot Bulog’i Dil» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар «Sayqal Tayyorlov» масъулияти чекланган жамияти фойдасига 27 381 000 сўм асосий қарз, 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «Xayot Bulog’i Dil» масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджети (Суд ҳокимиятини ривожлантириш жамғармаси)га 547 620 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф бир ой муддат ичида Самарқанд шаҳар иқтисодий суди орқали Самарканд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Судья К.И.Тухтаев