← Назад
Решение #614125 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Фукаролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 544 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
SAMARQAND SHAHAR
IQTISODIY SUDI
SAMARKAND CITY
ECONOMIC COURT
140103, Samarqand sh, Mingtut ko‘chasi, 2-uy
140103, Samarkand, Mingtut street, 2
Tел/факс: (0-366) 234-52-46, 234-92-65
е-mail: i.samarqand.sh@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Самарқанд шаҳри
2023 йил 29 март
4-1401-2301/1178-сонли иш
Самарканд шаҳар иқтисодий судининг судьяси К.И.Тухтаев раислигида, судья
ёрдамчиси М.Узоқовнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд
вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар «Sayqal Tayyorlov» масъулияти чекланган
жамияти манфаатида жавобгар «Shirin hayot mazali damlar» масъулияти чекланган
жамиятидан 21 155 935 сўм асосий карзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
ишни Самарқанд шаҳар иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида, даъвогар
вакили Э.Милушеа (28.03.2023 йилдаги 2-сонли ишончнома асосида) иштирокида
кўриб чиқиб қуйидагиларни-,
АНИҚЛАДИ:
Самарканд шаҳар иқтисодий судига Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар «Sayqal Tayyorlov» масъулияти
чекланган жамияти манфаатида даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида
«Sayqal Tayyorlov» масъулияти чекланган жамияти (Ижарага олувчи) ва жавобгар
«Shirin hayot mazali damlar» масъулияти чекланган жамияти (Ижарага берувчи)
ўртасида 05.01.2022 йилда 8-сонли шартнома тузилганлиги, шартномага мувофиқ
ижарага берувчи томонидан ижарага олувчига омборхона биносининг 216 кв.мдан
иборат қисми ижарага берилганлиги, ижара объекти ижарага олувчига далолатнома
асосида топширилганлиги, ижара тўлови 3 726 000 сўмга келишилганлиги,
16.05.2022 йилда 1-сонли шартнома тузилганлиги, шартномага асосан 50 кв.мдан
иборат музлатгич камераси ижарага берилганлиги, ижара тўлови 11 500 000 сўмга
белгиланганлиги, ижара объекти ижарага олувчига топширилганлиги, тарафлар
ўртасида тузилган шартнома 01.07.2022 йилда бекор қилинганлиги, шартнома бўйича
жами 33 355 935 сўм ижара тўловларининг 12 200 000 сўмлик қисми тўлаб
берилганлиги, ижара тўловларидан 21 155 935 сўм қарздорлик юзага келганлиги баён
қилиниб, жавобгар «Shirin hayot mazali damlar» масъулияти чекланган жамиятидан
даъвогар «Sayqal Tayyorlov» масъулияти чекланган жамияти фойдасига 21 155 935 сўм
асосий карзни ундиришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган
жавобгар «Shirin hayot mazali damlar» масъулияти чекланган жамияти суд мажлисида
ишончли вакил иштирокини таъминламади.
Шунинг учун суд, иқтисодий ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида даъвогар вакили Э.Милушева жавобгардан даъвогар фойдасига
21 155 935 сўм асосий қарзни ундиришни, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд, тарафлар вакилининг кўргазмасини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб
чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даьвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатларидан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, «Sayqal Tayyorlov» масъулияти чекланган жамияти (Ижарага берувчи) ва
жавобгар «Shirin hayot mazali damlar» масъулияти чекланган жамияти (Ижарага олувчи)
ўртасида 05.01.2022 йилда 8-сонли ижара шартномаси тузилган.
Шартномага асосан ижарага берувчи томонидан ижарага олувчига омборхона
биносининг 216 кв.мдан иборат қисми ижарага берилган. Ижара тўлови 3 726 000 сўмга
белгиланган.
Ижарага берувчи ва ижарага олувчи ўртасида 16.05.2022 йилда 1-сонли
шартнома тузилган. Шартномага асосан ижарага берувчи томонидан ижарага олувчига
50 кв.мдан иборат музлатгич камераси ижарага берилган. Ижара тўловлари
шартномага мувофиқ 11 500 000 сўмга келишилган. Ижара объекти ижарага олувчига
топширилган.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодексининг 236-моддасида мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва конун хужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганда эса- иш муомаласи одатларига ёки одатда кўйиладиган бошка
талабларга мувофик лозим даражада бажарилиши керак деб белгиланган.
Ижара
тўловлари
ҳисобидан
жавобгарнинг
даъвогар
олдида
21 155 935 сўм қарздорлиги юзага келган. Жавобгар томонидан қарздорлик тўлаб
берилмаган.
Фуқаролик кодексининг 544-моддасида ижарага олувчи мол-мулкдан
фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шартлиги белгиланган.
Бироқ, ижарага олувчи томонидан ижара тўловлари шартномада белгиланган
муддатларда тўлаб берилмаган.
Ижарага берувчи ва ижарага олувчи ўртасида 01.06.2022 йил ҳолатига тузилган
солиштирма далолатнома билан 21 155 935 сўм қарздорлик тасдиқланган.
Суд, тарафлар ўртасида шартнома тузилганлигини, шартномада белгиланган
мажбуриятлар
ижарага берувчи
томонидан
бажарилганлигини, шартнома
мажбуриятлари ижарага олувчи томонидан бажарилмаганлигини, ижара ҳақи тўлаб
берилмаганлиги натижасида 21 155 935 сўм қарздорлик юзага келганлигини инобатга
олиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг
кўргазмасини тинглаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар «Shirin hayot mazali
damlar» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар «Sayqal Tayyorlov» масъулияти
чекланган жамияти фойдасига 21 155 935 сўм асосий қарзни ундиришни, суд
харажатлари масаласини муҳокама қилиб, ундирилиши лозим бўлган 423 118,7 сўм
давлат божи, 30 000 сўм почта харажатини жавобгар «Shirin hayot mazali damlar»
масъулияти чекланган жамияти зиммасига юклашни лозим топади.
Юкоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 180, 186-моддаларига асосланиб, суд-,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Shirin hayot mazali damlar» масъулияти чекланган жамиятидан
даъвогар «Sayqal Tayyorlov» масъулияти чекланган жамияти фойдасига 21 155 935 сўм
асосий қарз, 30 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «Shirin hayot mazali damlar» масъулияти чекланган жамиятидан
Республика
бюджети
(Суд
ҳокимиятини
ривожлантириш
жамғармаси)га
423 118,7 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф бир ой муддат ичида Самарқанд
шаҳар иқтисодий суди орқали Самарканд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
К.И.Тухтаев