← Назад
Решение #614240 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодексининг ИПК | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти,
Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08.
АЖРИМ
(Даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 29 март
4-1104-2301/765-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.М.Якубовнинг
раислигида, судъя ёрдамчиси Ш.А.Усмановнинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бўш турган
объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилояти
ҳудудий бошқармасининг жавобгар "WORLD KINDERGARDEN" масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 121.414.882.95 сўм етказилган зарар, 56.518.902.71
сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан жавобгар "WORLD
KINDERGARDEN" масъулияти чекланган жамияти раҳбари Г.Ханхўжаева, ишончли
вакили Х.Ахмедов (2023 йил 28 мартдаги 01-сонли ишончнома ва ордер асосида)лар
иштирокида, иш ҳужжатлари билан суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
ҳузуридаги бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази
Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар "WORLD KINDERGARDEN" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
121.414.882.95 сўм етказилган зарар, 56.518.902.71 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар "WORLD KINDERGARDEN"
масъулияти чекланган жамияти раҳбари Г.Ханхўжаева, ишончли вакили Х.Ахмедов
даъвога нисбатан ўзининг эътирозларини билдириб, судга ёзма ариза тақдим этиб,
даъвогар биринчи суд муҳокамасида иштирок этмаётганлиги сабабли даъво
аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради.
Даъвогар тараф тегишли тартибда, суд ажрими ҳамда қўшимча тарзда
телефонограмма орқали суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор
қилинган бўлса-да, бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади ҳамда даъво
юзасидан ўз фикрларинини билдирмади.
Суд, тўпланган иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, суд муҳокамасида иштирок
этган жавобгар тарафнинг тушунтиришларини тинглаб, уларни таҳлил қилиб,
қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни
лозим деб топади.
Иш хужжатларидан кўринишича, даъво ариза суднинг 2023 йил
17 мартдаги даъво аризани иш юритишга қабул қилиш, иш қўзғатиш ва ишни суд
муҳокамасига тайинлаш ҳақидаги ажримига асосан иш юритишга қабул қилиниб,
4-1104-2301/765-сонли иш қўзғатилиб, мазмунан кўриб чиқиш учун 2023 йил 29 март
кунига соат 11:20 га суд биносига очиқ суд муҳокамасига тайинланган.
Ушбу ажрим тегишли тартибда тарафларга "Гибрид почта" хизмати орқали
(электрон тартибда) юборилган бўлиб, мазкур ҳолатда иш хужжатларида суд ҳужжати
электрон шаклда юборилганлиги ва тарафлардан қабул қилиб олинганлигини
тасдиқловчи маълумот асосида ўз тасдиғини топади.
Бироқ, даъвогар суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартида
суд ажрими асосида хабардор қилинган бўлса-да, суд муҳокамасида асоссиз иштирок
этмасдан, ишни иштирокисиз кўриб чиқиш юзасидан илтимоснома билан мурожаат
қилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси
биринчи қисмининг қисмнинг 6-бандига кўра, даъвогар биринчи суд мажлисига
келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса суд
(даъво) даъвони кўрмасдан қолдирилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги
"Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги 13-сонли қарорининг 31-банди
2-қисмида агар даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг
иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, у ҳолда ИПК 107моддасининг 6-бандига мувофиқ даъво кўрмасдан қолдирилиш назарда тутилган.
Юқорида қайд қилинганларни инобатга олиб, суд Ўзбекистон Республикаси
иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси 1-қисмининг 6-бандларига асосан даъво
аризани кўрмасдан қолдиришни, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг ИПКнинг 118-моддаси талабларига асосан давлат божи ва почта
харажатларини даъвогар зиммасига юклаган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг
"Давлат божи тўғрисида"ги Қонунининг 9-моддаси 10-бандига асосан Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари,
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш
турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ҳамда унинг
ҳудудий органлари — ўз зиммасига юклатилган ваколатларига мувофиқ судларга
кўриб чиқиш учун киритиладиган даъволар ва аризалар бўйича давлат божи
тўлашдан озод қилинганлиги сабабли давлат божини ундирувсиз қолдиришни ҳамда
почта харажати даъвогар томонидан тўланганлигини инобатга олишни лозим деб
топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси
1-қисми 6-банди, 109, 118, 195-моддасини қўллаб, суд
АЖРИМ
Қ И Л Д И:
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
ҳузуридаги бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази
Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар "WORLD KINDERGARDEN"
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 121.414.882.95 сўм етказилган зарар,
56.518.902.71 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Давлат божи ундирувсиз қолдирилсин.
Почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин.
Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган
ҳолатлар бартараф этилганидан кейин даъвогар судга даъво аризаси билан умумий
тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
Ажрим устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш (протест келтириш)
мумкин.
Судья:
М.М.Якубов