Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2201/5548 Дата решения 29.03.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Маҳмудов Шуҳрат Муҳаммадович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "RIFALA" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый GULI FARM масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1056462 Claim ID 3170920 PDF Hash 98755a15919f74d9... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2201/5548-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – А.Каримов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Қ.Ходжаев Кассация инстанциясида маърузачи судья – Ш.Маҳмудов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 29 март Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, судьялар А.Абдуллаев ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, даъвогарнинг Ф.Нурмуратов (2023 йил 4 январдаги ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар “Rifala” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Guli farm” масъулияти чекланган жамиятидан 500 000 000 сўм асосий қарз ва 250 000 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 3 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 18 январдаги қарори устидан даъвогар томонидан берилган кассация шикоятини Олий суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Rifala” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “Guli farm” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 15 сентябрда 82-Т-сонли шартнома тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, сотувчи (жавобгар) дори воситаларини етказиб бериш, сотиб олувчи (даъвогар) эса, ушбу товарларни қабул қилиш ва шартномада белгиланган муддатда тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартноманинг 1.3-бандида, шартноманинг умумий қиймати шартнома амалда бўлган даврда ёзилган ҳисобварақ-фактура асосида шаклланиши, 2.1-бандида, олдиндан 15 фоизи миқдорида тўлов амалга оширилиши, қолган 85 фоиз тўлов товар етказиб берилгандан сўнг 30 календарь кун ичида амалга оширилиши белгилаб қўйилган. Даъвогар томонидан мазкур шартномага асосан 2021 йил 14 октябрда 500 000 000 сўм миқдорида тўловлар амалга оширилган. Аммо, даъвогар жавобгар томонидан шартномада келишилган товарлар етказиб берилмаган деб ҳисоблаб, судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 500 000 000 сўм асосий қарз ва 250 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 3 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 18 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур суд қарорлари устидан даъвогар томонидан кассация шикояти берилиб, унда ҳал қилув қарори ва қарорни бекор қилиш, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили кассация шикоятини қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидагиларга кўра, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.1-бандига кўра, сотувчи (жавобгар жамият) дори воситаларини етказиб бериш, сотиб олувчи (даъвогар жамият) эса қабул қилиш ва шартномада белгиланган муддатда тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартноманинг 1.3-бандида, шартноманинг умумий қиймати шартнома амалда бўлган даврда ёзилган ҳисобварақ-фактура асосида шаклланиши, 2.1-бандида, олдиндан 15 фоиз миқдорида тўлов амалга оширилиши, қолган 85 фоиз тўлов товар етказиб берилгандан сўнг 30 календарь кун ичида амалга оширилиши белгилаб қўйилган. Шартномага биноан даъвогар томонидан 2021 йил 14 октябрь куни 500 000 000 сўм миқдорида тўловлар амалга оширилган. Бироқ, даъвогар жавобгар томонидан шартномада келишилган товарлар етказиб берилмаган деб ҳисоблаб, судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 500 000 000 сўм асосий қарз ва 250 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Аммо, иш ҳужжатларидаги 2021 йил 15 октябрдаги 270-сонли электрон ҳисобварақ-фактура жавобгар томонидан даъвогарга 500 000 000 сўмлик дори воситалари берилганлигини тасдиқлайди. Судлов ҳайъати, кассация шикоятининг ишончнома Р.Шароповга берилган бўлса-да, товарлар ишончномада кўрсатилган шахсга топширилмасдан, ваколати бўлмаган Ш.Обидовга бериб юборилганлиги, судлар ушбу ҳолатларни инобатга олмаганлиги ҳақидаги важлари билан қуйидагиларга кўра келишмайди. Биринчидан, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани ИИО ФМБнинг 2022 йил 26 мартдаги жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақидаги қарорида, “Rifala” масъулияти чекланган жамиятида ёлланма ишчи бўлиб ишлаб юрган Обидов Шерали Сохибович “Guli farm” масъулияти чекланган жамиятидан дори воситаларини олиб кетиш учун келганлиги ва даъвогарнинг бош ҳисобчиси бўлиб ишлаган Обидов Ойбек Хамидовичга қўнғироқ қилиб, жавобгардан 500 000 000 сўмлик дори воситаларини қабул қилиб олганлигини маълум қилгандан сўнг О.Х.Обидов дори воситалари жавобгардан қабул қилинганлигини тасдиқловчи тугмани босганлиги, шундан сўнг Ш.С.Обидов Р.Т.Шаропов ва О.Х.Обидов билан биргаликда ишлаб юрганлиги, тарафлар ўртасида тузилган 82-Т-сонли шартномага мувофиқ жавобгар дори воситаларини таъминлаб берганлиги ва даъвогарнинг ходими ушбу дори воситаларини қабул қилиб олганлиги ва тасдиқловчи тугмани босганлиги, даъвогарнинг ходими дори воситаларини қабул қилиб олаётганлигидан даъвогар раҳбарининг хабари бўлганлиги кўрсатиб ўтилган ва жиноят ишини қўзғатиш рад қилинган. Иккинчидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги 522-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзаро ҳисобкитоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандида, электрон ҳисобварақ-фактура — товарларни (ишлар, хизматларни) реализация қилиш ва сотиб олишни тасдиқлайдиган, ЭҲФ айланиш тизими операторлари орқали тақдим этиладиган ва қабул қилинадиган, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган шаклларда расмийлаштирилган электрон ҳужжат ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандига кўра, ҳисобварақ-фактура — Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. Иш ҳужжатларидаги 2021 йил 15 октябрдаги 270-сонли электрон ҳисобварақ-фактура даъвогар раҳбари Р.Шароповнинг электрон-рақамли имзоси билан тасдиқланган. Демак, мазкур ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган 105 турдаги жами 500 000 000 сўмлик товарлар етказиб берилмаган (қабул қилиб олинмаган) деб ҳисоблашга асос мавжуд эмас. Шунга кўра, биринчи инстанция суди даъвонинг асосий қарз ундириш талаби асоссизлиги сабабли, уни қаноатлантиришни рад этиб, тўғри хулосага келган. Шунингдек, даъво аризасида жавобгардан 250 000 000 сўм пеня ундириш ҳам сўралган бўлиб, биринчи инстанция суди даъвонинг асосий қарз ундириш талабини қаноатлантириш рад этилганлигини инобатга олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини қаноатлантиришни рад этиб, асосли қарор қабул қилган. Чунки, ФК 260-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларига кўра, неустойка билан фақат ҳақиқий талаб таъминланади. Агар қарздор мажбурият бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун жавобгар бўлмаса, кредитор неустойка тўлашни талаб қилишга ҳақли эмас. Қайд этилганларни инобатга олиб, апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли хулосага келган. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Судлар иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган қарор қабул қилганлар, шу сабабли суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса, қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шунга кўра, кассация шикояти учун олдиндан тўланган суд харажатларини даъвогарнинг зиммасида қолдириш лозим. Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 3 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 18 январдаги қарори ўзгаришсиз, “Rifala” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Маҳмудов ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев Б.Исрайлов