← Назад
Решение #614597 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law |
Текст решения
2 754 символов
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79
е-mail:i.karmana@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(соддалаштирилган иш юритиш тартибида)
29.03.2023 йил
Навоий шаҳри
4-2101-2303/ХХХХ-сонли иш
корхонасидан 2.107.045 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво
аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб
АНИҚЛАДИ :
даъвогар ХХХХ судга даъво билан мурожаат қилиб, жавобгар ХХХХ
корхонасидан 2.107.045 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвони қаноатлантиришни рад
қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида электр энергияси
етказиб бериш шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра даъвогар
томониджан жавобгарга электр энергияси етказиб берилган. Жавобгар эса
ушбу электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмасдан
келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (қуйида матнда “ФК”
деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 468-моддасига кўра энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ
орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади,
абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада
назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш,
тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини
ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Иш судда кўрилаѐтган кунга қадар жавобгар қарздорлик суммасини
тўлиқ тўлаган. Ушбу ҳолат даъвогар томонидан тақдим қилинган далил
билан тасдиқланади.
Баѐн этилганларга кўра суд, даъвони қаноатлантиришни рад қилишни,
ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал Кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
2. Жавобгар ХХХХ корхонасидан даъвогар ХХХХ жамияти фойдасига
30.000 сўм тўланган почта харажатлари ундирилсин.
3. Жавобгар ХХХХ корхонасидан республика бюджетига 300.000 сўм
давлат божи ундирилсин.
4. Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин.
5. Суд ҳужжатидан норози бўлган тараф Кармана туманлараро иқтисодий
суди орқали Навоий вилоят суди иқтисодий судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят билан мурожаат қилиши мумкин.
Судья
Б.Раджабов