Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2302/732 Дата решения 29.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлоқ туманлараро иқтисодий суди Судья Юлдашев Фазлиддин Эшқувватович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "O`ZAGROSERVIS" AJ Ответчик / Подсудимый "TOYLOQ AGROSERVIS MTP" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1077445 Claim ID 3241289 PDF Hash 0c99876a18b2f184... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
аролик кодексининг 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
Ушбу кодекснинг 236-моддаси Ушбу кодекс 236 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 5 041 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тойлоқ тумани 2023 йил 29 март Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Юлдашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Жаббаровнинг котиблигида даъвогар ДДДнинг манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг, жавобгар ЖЖЖдан 9.602.442 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Т.Аноркулов (ишончномага асосан), жавобгар вакили С.Яхшиев (рахбар) иштирокида Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида мобил видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Даъво аризасидан кўринишича, ЖЖЖ (топширувчи(кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)) ДДД (қабул қилувчи(кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади)) хамда «Integral agro markaz» МЧЖ (қарз берувчи) ўртасида қарздорликни ўтказиш тўғрисида уч томонлама шартнома тузилганлиги, ушбу келишувга мувофиқ, жавобгарнинг 9.602.442 сўм миқдоридаги қарздорликни тўлаб беришни даъвогарга топшириш, ва жавобгар томонидан шартнома шартларига асосан қарздорликни қабул қилиб олиш ва «Integral agro markaz» МЧЖга қарздорликни тўлаб бериш белгиланганлиги, ушбу қарздорлк даъвогар томонидан «Integral agro markaz» МЧЖга тўлаб берилганлиги, натижада жавобгар даъвогар олдида 9.602.442 сўм қарздор бўлиб қолганлиги, бироқ, жавобгар хозирги кунга қадар ушбу қарздорликни тўлаб бермаганлиги сабабли, даъвогар ДДДнинг манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ЖЖЖдан 9.602.442 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Палата ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан ишни унинг иштирокисиз, мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим деб топди. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили Т.Аноркулов кўрсатма бериб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан 9.602.442 сўм қарздорликни ундиришни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили С.Яхшибоев кўрсатма бериб, даъво талабини қонуний кўриб чиқиб, қонуний енгиллик беришни сўради. Суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб топди. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва суд муҳокамасидан аниқланишича, ЖЖЖ ва ДДД хамда «Integral agro markaz» МЧЖ (қарз берувчи) ўртасида 2021 йил 30 апрелда қарздорликни ўтказиш тўғрисида уч томонлама 88-сонли шартнома тузилган. Ушбу келишувга мувофиқ, жавобгарнинг 9.602.442 сўм миқдоридаги қарздорликни тўлаб беришни даъвогарга топшириш, ва жавобгар томонидан шартнома шартларига асосан қарздорликни қабул қилиб олиш ва «Integral agro markaz» МЧЖга қарздорликни тўлаб бериш белгиланган. Ушбу қарздорлик даъвогар томонидан «Integral agro markaz» МЧЖга тўлаб берилган, натижада жавобгар даъвогардан 9.602.442 сўм қарздор бўлиб қолган. Даъвогар томонидан жавобгарга ушбу қарздорликни ушбу қарздорликни тўлаб бериш ҳақида талабнома юборилган. Бироқ, жавобгар томонидан ушбу талабнома оқибатсиз қолдирилган. Натижада даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан жами 9.602.442 сўмни ундиришни сўраган. Даъвогарнинг талаби асослидир. Чунки, жавобгарнинг даъвогар олдидаги 9.602.442 сўм қарздорлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва жавобгарнинг судга берган кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ушбу кодекснинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 333-моддасида эса, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши кўрсатиб ўтилган. Шу сабабли суд даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар ЖЖЖдан даъвогар ДДД ҳисобига 9.602.442 сўм қарздорликни ундиришни, Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ, суд харажатларини низонинг судгача етиб келишидаги айбни инобатга олиб жавобгардан ундиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар ЖЖЖдан даъвогар ДДД ҳисобига регресс тартибда 9.602.442 сўм қарздорлик ҳамда олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар ЖЖЖдан республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳисобрақамига 75.000 сўм видеоконференцалоқа харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судига апеляция тартибида шикоят беришга ҳақли. Судья Ф.Юлдашев