← Назад
Решение #614856 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 228 | — | code_article | |
| банди ва | 228 | — | law | |
| ФКнинг | 150 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 302 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 301 | — | code_article | |
| йича ушбу Кодекс | 302 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1804-2102/708-сонли
иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўрган судья Х.Абраев
Апелляция инстанциясида судида
маърузачи судья М.Астанов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья О.Халмирзаев
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Тошкент
шаҳришаҳри
2023 йил 29 март
Тошкент
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
Б.Убайдуллаев ва Т.Аннаевадан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг
котиблигида, “Косон кўхна қалъа” масъулияти чекланган жамият
таъсисчиси Рузиев Носиржон Рахимжонович ва унинг вакили Б.Аминов
(2023 йил 9 мартдаги 12-сонли ордер), “Косон кўхна қалъа” масъулияти
чекланган жамият вакиллари К.Юлдашев (раҳбар), А.Нарматов, С.Ахмедов
(2023 йил 9 мартдаги 15-сонли ишончнома), “Косон кўхна қалъа”
масъулияти чекланган жамият таъсисчиси Хусанова Зарнигор Жалолиддин
қизининг вакили Хусанов Жахонгир Жалолиддин ўғли (2021 йил
10 сентябрдаги ишончнома), “Косон кўхна қалъа” масъулияти чекланган
жамият таъсисчиси Донияров Жалолиддин Хусанович, Косон туман
тадбиркорлик субъектларига (ягона дарча) тамойили бўйича давлат
хизматлари кўрсатиш Ягона маркази вакили Қ.Гадаев иштирокида “Косон
кўхна қалъа” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Рузиев Носиржон
Рахимжоновичнинг “Косон кўхна қалъа” масъулияти чекланган жамият ва
“Косон кўхна қалъа” масъулияти чекланган жамият таъсисчилари Донияров
Жалолиддин Хусанович, Базаров Ахадулло Кўчарович ва Косон туман
тадбиркорлик субъектларига (ягона дарча) тамойили бўйича давлат
хизматлари кўрсатиш Ягона маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия
вазирилигига нисбатан берилган даъво аризаси бўйича юритилган иш
юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан “Косон кўхна қалъа”
масъулияти чекланган жамиятининг таъсисчиси Рузиев Носиржон
Рахимжонович томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари
билан бирга видеоконференцалоқа режимида ўтказилган
очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Косон кўхна қалъа” масъулияти чекланган жамият (бундан буён
матнда МЧЖ деб юритилади) таъсисчиси Рузиев Носиржон Рахимжонович,
МЧЖ ҳамда МЧЖ таъсисчилари Донияров Жалолиддин Хусанович, Базаров
Ахадулло Кўчарович ва Косон туман тадбиркорлик субъектларига (ягона
дарча) тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш Ягона маркази,
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирилигига нисбатан судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, МЧЖ уставига 2014 йил 14 апрелда
30/09-рақам билан киритилган ўзгартиришларни ва Рузиев Носиржон
Рахимжоновичнинг улушини 60 фоиздан 37 фоизга камайтириш ҳақидаги
2014 йил апрелдаги таъсис шартномасини, МЧЖнинг 2017 йил 15 мартдаги
30/90-сонли уставини, Рузиев Носиржон Рахимжоновичнинг улушини
37 фоиздан 9 фоизга камайтириш ва МЧЖ иштирокчилар таркибига учинчи
шахс А.Базаровнинг 568 001 667 сўм қийматдаги 40 фоиз улуш билан
кириши ҳақидаги 2017 йил 6 мартдаги таъсис шартномасини, МЧЖнинг
2020 йил 8 майдаги 262854-сонли янги таҳрирдаги устави ва Рузиев
Носиржон Рахимжоновичнинг улушини 9 фоиздан 6,9 фоизга камайтириш
ҳақидаги таъсис шартномасини, МЧЖнинг 2021 йил 13 январдаги
328401-сонли янги таҳрирдаги устави ва Рузиев Носиржон
Рахимжоновичнинг улушини 6,9 фоиздан 5,44 фоизга камайтириш ҳақидаги
таъсис шартномаларини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Шунингдек, МЧЖ таъсисчиси Рузиев Носиржон Рахимжонович вакили
судга ариза билан мурожаат қилиб, унда МЧЖнинг 2020 йил 13 январдаги
328401-сонли янги таҳрирдаги устави ва Рузиев Носиржон
Рахимжоновичнинг улушини 6,9 фоиздан 5,44 фоизга камайтириш ҳақидаги
таъсис шартномасини, МЧЖнинг 2021 йил 13 январдаги 328401-сонли янги
таҳрирдаги устави ва Рузиев Носиржон Рахимжоновичнинг улушини
6,9 фоиздан 5,44 фоизга камайтириш ҳақидаги таъсис шартномасини
ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
МЧЖ таъсисчиси Рузиев Носиржон Рахимжонович судга қўшимча
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда МЧЖ таъсисчилари умумий
йиғилишининг 2014 йил 9 апрелдаги 1-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб
топиш, ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллашни, улушларнинг миқдори ва
нисбатини 2009 йил 15 декабрь ҳолатига тиклашни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 5 августдаги ҳал қилув қарори
билан даъвогарнинг даъво муддатини тиклаш ҳақидаги илтимосномасини
қаноатлантириш рад этилган, жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш
ҳақидаги аризаси қаноатлантирилган, даъво муддати қўлланилган,
даъвогарнинг дастлабки ва қўшимча даъво талабларини қаноатлантириш
рад этилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 20 октябрдаги қарори
билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, МЧЖ
таъсисчиси Рузиев Носиржон Рахимжонович Ўзбекистон Республикаси
Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд
ҳужжатларини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантириш ҳақида янги
қарор қабул қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган МЧЖ таъсисчиси Рузиев Носиржон
Рахимжонович ва унинг вакили ўз тушунтиришларида кассация шикоятида
келтирилган важларни такрорлаб, шикоятни қаноатлантиришни, суд
қарорларини бекор қилишни, даъво аризасини қаноатлантиришни
сўрадилар.
Суд мажлисида иштирок этган МЧЖ ҳамда МЧЖ таъсисчилари
Донияров Жалолиддин Хусанович ва Хусанова Зарнигор Жалолиддин
қизининг вакиллари ўз тушунтиришларида кассация шикоятида
келтирилган важларнинг асоссиз эканлигини билдириб, МЧЖнинг
таъсисчиси Рузиев Носиржон Рахимжоновичнинг кассация шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни сўрадилар.
Косон туман тадбиркорлик субъектларига (ягона дарча) тамойили
бўйича давлат хизматлари кўрсатиш Ягона маркази вакили
ўз тушунтиришида МЧЖнинг таъсис ҳужжатлари ва уларга киритилган
ўзгартиришлар қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинган ҳолда
давлат рўйхатидан ўтказилганлигини билдирди.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, МЧЖнинг таъсисчиси Рузиев Носиржон
Рахимжоновичнинг кассация шикоятида келтирилган важларини иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан МЧЖ
таъсисчиси Рузиев Носиржон Рахимжоновичнинг кассация шикоятни
қисман қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни янгидан
кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга
кўра, 2014 йил 9 апрель куни МЧЖ таъсисчиларининг умумий йиғилиши
ўтказилиб, унда МЧЖнинг устав фонди миқдори 650 000 000 сўмга
шакллантирилганлиги сабабли таъсис ҳужжатларига ўзгартириш киритиш
ҳамда таъсис шартномасини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинган.
2014 йил 9 апрелдаги МЧЖ таъсисчилари умумий йиғилишининг
қарорига асосан МЧЖнинг таъсис шартномаси ва уставига ўзгартиришлар
киритилиб, унга кўра
жамиятнинг устав фонди миқдори
400 000 000 сўмдан 650 000 000 сўмга ўзгартирилган, МЧЖ таъсисчиси
Донияров Жалолиддин Хусановичнинг улуши 63 фоиз (410 000 000 сўм),
Рузиев Носиржон Рахимжоновичнинг улуши 37 фоиз (240 000 000 сўм) этиб
белгиланган.
МЧЖ
таъсисчиси
2014
йилдаги
ўтказилган
йиғилишда
қатнашмаганлиги, МЧЖнинг таъсис ҳужжатларини имзоламаганлигини
билдириб, ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга мурожаат қилган.
Биринчи инстанция суди МЧЖ таъсисчиси Рузиев Носиржон
Рахимжоновичнинг даъво аризасида билдирилган МЧЖ уставига
2014 йил 14 апрелда 30/09-рақам билан киритилган ўзгартиришларни ва
Рузиев Носиржон Рахимжоновичнинг улушини 60 фоиздан 37 фоизга
камайтириш ҳақидаги 2014 йил 11 апрелдаги таъсис шартномасини
ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво талабига нисбатан даъво
муддатини қўллаб, ушбу даъво талабини қаноатлантириш рад этган бўлсада, жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган ҳолатга
ҳуқуқий баҳо бермаган. Ваҳоланки, Қашқадарё вилоят ИИБ ҳузуридаги
Тергов бошқармаси бўлинмаси бошлиғи Л.Ж.Халимовнинг 2022 йил
10 майдаги қарори билан 10229-1/2021-168-сонли жиноят иши бўйича
жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетганлиги муносабати билан
жиноят иши бўйича иш юритиш тугатилган. Ушбу қарорда МЧЖнинг
Низомига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги 2014 йил 11 апрелда тузилган
ҳужжатдаги ҳамда МЧЖнинг 2014 йил 9 апрелда рўйхатдан ўтказилган
таъсис шартномасидаги Рузиев Носиржон Рахимжонович номидан
қўйилган имзо фуқаро Рузиев Носиржон Рахимжонович томонидан
бажарилмаганлик ҳолатида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 228- моддаси 3-қисмида кўрсатилган
жиноят аломатлари мавжудлиги қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
"Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво
муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги
2015 йил 19 июндаги 282-сон қарорида қуйидагича тушунтириш берилган:
судлар инобатга олишлари лозимки, ФКнинг 150-моддасида кўрсатилган уч
йиллик даъво муддати, қонун ҳужжатларида ушбу муддатга қараганда
қисқартирилган ёки узайтирилган, шунингдек даъво муддати жорий
қилинмайдиган
талаблардан
ташқари
фуқаролик
ҳуқуқий
муносабатлардан келиб чиқадиган барча талабларга нисбатан татбиқ
этилади.
ФК 154-моддасининг биринчи қисмига кўра даъво муддати шахс
ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан
ўта бошлайди. Бу қоидадан истиснолар ФК ва бошқа қонун ҳужжатлари
билан белгиланади.
Шунинг учун билдирилган талаб бўйича даъво муддатини ҳисоблашда
шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини қачон билган ёки билиши лозим
бўлган кунни аниқлаш муҳим аҳамиятга эга.
Судлар томонидан МЧЖнинг таъсисчиси Рузиев Носиржон
Рахимжоновичнинг даъво аризасида билдирилган МЧЖ уставига
2014 йил 14 апрелда 30/09-рақам билан киритилган ўзгартиришларни ва
Рузиев Носиржон Рахимжоновичнинг улушини 60 фоиздан 37 фоизга
камайтириш ҳақидаги 2014 йил апрелдаги таъсис шартномасини, МЧЖнинг
2017 йил 15 мартдаги 30/90-сонли устави, Рузиев Носиржон
Рахимжоновичнинг улушини 37 фоиздан 9 фоизга камайтириш ва МЧЖга
учинчи шахс А.Базаровнинг 568 001 667 сўм қийматдаги 40 фоиз улуш билан
кириши ҳақидаги 2017 йил 6 мартдаги таъсис шартномасини, МЧЖнинг
2020 йил 8 майдаги 262854-сонли янги таҳрирдаги устави ва Рузиев
Носиржон Рахимжоновичнинг улушини 9 фоиздан 6,9 фоизга камайтириш
ҳақидаги таъсис шартномасини, МЧЖнинг 2021 йил 13 январдаги 328401сонли янги таҳрирдаги устави ва Рузиев Носиржон Рахимжоновичнинг
улушини 6,9 фоиздан 5,44 фоизга камайтириш ҳақидаги таъсис
шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво талаблари
бўйича даъво муддатини ҳисоблашда МЧЖ таъсисчиси Рузиев Носиржон
Рахимжонович ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини қачон билган ёки билиши
лозим бўлган кунни аниқламаган ҳамда даъво аризасида билдирилган
барча талаблар бўйича даъво муддатлари ўтказиб юборилганлигини
моддий ҳуқуқ нормалари билан асослантириб бермаган.
Биринчи инстанция суди томонидан даъво аризасида билдирилган
МЧЖнинг 2017 йил 15 мартдаги, 2020 йил 8 майдаги, 2021 йил
13 январдаги уставларини ҳақиқий эмаслиги тўғрисидаги талаблари
муҳокама қилинган ва ушбу даъво талабларини қаноатлантиришни рад
этиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексида, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида, “Масъулияти
чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунида ва бошқа қонун ҳужжатларда МЧЖ
уставини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги низо суд томонидан ҳал
этилиши назарда тутилмаган.
Бундан ташқари, иш ҳужжатларидаги МЧЖ, МЧЖнинг иштирокчиси
Хусанова Зарнигор Жалолиддин қизи, МЧЖнинг таъсисчиси Донияров
Жалолиддин Хусанович томонидан судга тақдим этилган ёзма
фикрномалар мавжуд бўлиб, ушбу фикрномаларда даъво муддати ўтказиб
юборилганлиги баён қилинган бўлса-да, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорида ишда иштирок этувчи шахсларнинг қайси бирининг даъво
муддатини қуллаш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги ҳамда даъво
муддати қўлланилганлиги тўғрисида хулосаси ўз аксини топмаган.
Демак, биринчи инстанция суди процессуал ҳуқуқ нормаларига риоя
қилмаган ҳолда, иш учун мухим аҳамиятли ҳолатларни аниқламасдан,
даъво муддатини қўллаб даъъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш
тўғрисида барвақт хулосага келган, апелляция инстанцияси суди эса ушбу
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида асоссиз хулосага
келган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
302-моддасининг биринчи қисми 1-бандида иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш
ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
301-моддасининг 3-бандида кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс
302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида назарда тутилган асослар
мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни
янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига
юборишга ҳақли.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг
2022 йил 5 августдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси
судининг 2022 йил 20 октябрдаги қарорини бекор қилишни, ишни янгидан
кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишни, МЧЖнинг
таъсисчиси Рузиев Носиржон Рахимжоновичнинг кассация шикоятини
- иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаши;
- ишда иштирок этувчи шахсларнинг важларига ҳуқуқий баҳо бериши;
- моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаши;
- суд харажатларини тарафлар ўртасида тўғри тақсимлаши:
- иш бўйича қонуний ва асослантирилган суд қарори қабул қилиши
лозим бўлади.
Юқорида баён қилинганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 августдаги ҳал
қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 20 октябрдаги қарори бекор қилинсин.
Иш янгидан кўриб чиқиш учун Қарши туманлараро иқтисодий
судига юборилсин.
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 сентябрдаги ва
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 20 октябрдаги ижро варақалари бўйича ундирув бекор
қилинсин.
“Косон кўхна қалъа” масъулияти чекланган жамиятининг
таъсисчиси Рузиев Носиржон Рахимжоновичнинг кассация шикояти
қисман қаноатлантирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Раислик қилувчи:
О.Халмирзаев
Ҳайъат аъзолари:
Б.Убайдуллаев
Т.Аннаева
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Тошкент шаҳри
4-1804-2102/708-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
Б.Убайдуллаев ва Т.Аннаевадан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг
котиблигида, “Косон кўхна қалъа” масъулияти чекланган жамият
таъсисчиси Рузиев Носиржон Рахимжонович ва унинг вакили Б.Аминов
(2023 йил 9 мартдаги 12-сонли ордер), “Косон кўхна қалъа” масъулияти
чекланган жамият вакиллари К.Юлдашев (раҳбар), А.Нарматов, С.Ахмедов
(2023 йил 9 мартдаги 15-сонли ишончнома), “Косон кўхна қалъа”
масъулияти чекланган жамият таъсисчиси Хусанова Зарнигор Жалолиддин
қизининг вакили Хусанов Жахонгир Жалолиддин ўғли (2021 йил
10 сентябрдаги ишончнома), “Косон кўхна қалъа” масъулияти чекланган
жамият таъсисчиси Донияров Жалолиддин Хусанович, Косон туман
тадбиркорлик субъектларига (ягона дарча) тамойили бўйича давлат
хизматлари кўрсатиш Ягона маркази вакили Қ.Гадаев иштирокида “Косон
кўхна қалъа” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Рузиев Носиржон
Рахимжоновичнинг “Косон кўхна қалъа” масъулияти чекланган жамият ва
“Косон кўхна қалъа” масъулияти чекланган жамият таъсисчилари Донияров
Жалолиддин Хусанович, Базаров Ахадулло Кўчарович ва Косон туман
тадбиркорлик субъектларига (ягона дарча) тамойили бўйича давлат
хизматлари кўрсатиш Ягона маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия
вазирилигига нисбатан берилган даъво аризаси бўйича юритилган иш
юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан “Косон кўхна қалъа”
масъулияти чекланган жамиятининг таъсисчиси Рузиев Носиржон
Рахимжонович томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари
билан бирга видеоконференцалоқа режимида ўтказилган
очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб,