Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2202/1193 Дата решения 28.03.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Маҳмудов Шуҳрат Муҳаммадович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "INTENSIV FUDJI" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "TOSHKENT AGRO-PILLA" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1056550 Claim ID 3164400 PDF Hash 729feb6d62af3393... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 61-моддаси ИПК 61 law
ИПК 62-моддаси ИПК 62 law
мазмуни ИПК 263-моддаси мазмуни ИПК 263 law
апелляция инстанцияси суди шикоятни ИПК 272-моддаси апелляция инстанцияси суди шикоятни ИПК 272 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 305-моддаси ИПК 305 law
йича иш юритишни ИПК 296-моддаси йича иш юритишни ИПК 296 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1104-2202/1193-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Т.Салимов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – А.Ибрагимова Кассация инстанциясида маърузачи судья – Ш.Маҳмудов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 28 март Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, судьялар Ш.Мирзахакимов ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, даъвогарнинг вакили (адвокати) Ж.Бойтемиров (2022 йил 22 ноябрдаги 5-сонли ишончнома ҳамда 2023 йил 28 мартдаги 3-сонли ордер асосида)нинг иштирокида, даъвогар “Intensiv fudji” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгарлар “Toshkent agro pilla" масъулияти чекланган жамияти ва Бўка туман ҳокимлигига нисбатан Тошкент вилояти, Бўка тумани, Хўжақўрғон МФЙ ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 304-к контурида жойлашган “Intensiv fudji” масъулияти чекланган жамиятига тегишли 5,0 га ер майдонида жойлашган тут кўчатларини жавобгарларга кўчириб олиб ташлаш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 26 январдаги ажрими устидан “Intensiv fudji” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга Олий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Intensiv fudji” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) “Toshkent agro pilla" масъулияти чекланган жамияти ва Бўка туман ҳокимлиги (бундан буён матнда жавобгарлар деб юритилади)га нисбатан Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарларга Тошкент вилояти, Бўка тумани, Хўжақўрғон МФЙ ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 304-к контурида жойлашган даъвогарга тегишли 5,0 га ер майдонидаги тут кўчатларини кўчириб олиб ташлаш мажбуриятини юклашни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида Давлат кадастрлар палатасининг Тошкент вилоят бошқармаси, вилоят ғазначилик бошқармаси, Бўка тумани қишлоқ хўжалиги бўлими, “Bo’ka bosh pillaxonasi” масъулияти чекланган жамияти, “Xamroqul Sayfiddin” фермер хўжалиги жалб қилинган. Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвони қаноатлантириш рад этилган. Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 26 январдаги ажрими билан “Intensiv fudji” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти кўрмасдан қолдирилган. Жавобгар суд ҳужжатларидан норози бўлиб кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 26 январдаги ажримини ўзгартиришни, Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 сентябрдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида ажрим чиқаришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили кассация шикоятини қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган “Toshkent agro pilla" масъулияти чекланган жамияти, Бўка тумани ҳокимлиги, Давлат кадастрлар палатасининг Тошкент вилоят бошқармаси, вилоят ғазначилик бошқармаси, Бўка тумани қишлоқ хўжалиги бўлими, “Bo’ka bosh pillaxonasi” масъулияти чекланган жамияти, “Toshkent Silk Pro” масъулияти чекланган жамияти ҳамда “Xamroqul Sayfiddin” фермер хўжалиги суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, апелляция инстанцияси судининг апелляция шикоятини кўрмасдан қолдириш учун келтирган хулосалари билан қуйидагиларга асосан келишмайди, шу сабабли суд ажримини бекор қилиб, апелляция шикоятини, ишни апелляция инстанцияси судида кўриш учун Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига юборишни лозим топади. Апелляция инстанцияси суди томонидан даъвогарнинг апелляция шикоятини кўрмасдан қолдиришга шикоят 2022 йил 4 октябрдаги ишончнома асосида даъвогарнинг ишончли вакили Ж.Узбеков томонидан имзоланганлиги, бироқ, унинг ваколати текширилганда, жамиятга алоқаси йўқлиги, мазкур жамиятда ишламасада, жамият раҳбари томонидан жамият манфаатини ҳимоя қилиш учун ишончнома берилганлиги, апелляция шикояти ваколатсиз шахс томонидан имзоланганлиги, ишончли вакил томонидан унинг суд ҳужжати устидан шикоят қилиш ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаганлиги асос бўлган. ИПК 61-моддасининг биринчи қисмига кўра, судда юридик шахсларнинг ишларини уларнинг қонунчиликда ёки таъсис ҳужжатларида берилган ваколатлар доирасида ҳаракат қиладиган органлари ва (ёки) вакиллари юритади. ИПК 62-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмига биноан, вакилнинг судда иш юритишга доир ваколатлари қонунга мувофиқ берилган ва расмийлаштирилган ишончномада кўрсатилган бўлиши керак. Юридик шахс номидан берилган ишончнома унинг раҳбари ёки таъсис ҳужжатларида шундай ваколат берилган бошқа шахс томонидан имзоланган ва ушбу юридик шахснинг муҳри билан (муҳр мавжуд бўлганда) тасдиқланган бўлиши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида” 2021 йил 20 апрелдаги 16-сонли қарори (бундан буён матнда Пленум қарори деб юритилади)нинг 9-бандида апелляция шикоятининг (протестининг) мазмуни ИПК 263-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши кераклиги, вакил томонидан имзоланган шикоятга унинг суд ҳужжати устидан шикоят қилиш ваколатларини тасдиқловчи ишончнома ёки бошқа ҳужжат илова қилиниши, агар шикоятни қабул қилишда судьяда шикоятни имзолаган шахсда таъсис ҳужжатларига мувофиқ уни имзолаш ҳуқуқи мавжудлиги борасида шубҳа туғилса, судья апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиши ва аризачига унинг шикоятни имзолашга ваколатини тасдиқловчи далилларни тақдим этишни таклиф қилиши, шикоятни имзолаш ваколатини тасдиқловчи далил тақдим этилмаганда, апелляция инстанцияси суди шикоятни ИПК 272-моддаси биринчи қисмига асосан кўрмасдан қолдириши ҳақида тушунтириш берилган. Даъвогар томонидан Ж.Узбековнинг судда иш юритишга доир ваколатлари, шу жумладан суд ҳужжатлари устидан шикоят қилиш (имзолаш) ҳуқуқи унга қонунга мувофиқ расмийлаштирилган 2022 йил 4 октябрдаги 4-сонли ишончнома билан берилган. Бундан ташқари, Пленум қарорида “шикоятни имзолашга ваколатни тасдиқловчи ҳужжат” деганда ишончнома назарда тутилган бўлса-да, апелляция инстанцияси суди процессуал ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаб, апелляция шикояти ваколатсиз шахс томонидан имзоланганлиги, шу муносабат билан шикоят кўрмасдан қолдирилиши ҳақида асоссиз хулосага келган. Пленум қарори 2-бандининг саккизинчи хатбошисида, ишда иштирок этувчи шахснинг вакили, шу жумладан, адвокат, агар бундай ҳуқуқ ваколат берувчи томонидан берилган ишончномада махсус кўрсатилган бўлсагина, суд ҳужжати устидан апелляция тартибида шикоят қилишга ҳақли (ИПК 63-моддаси иккинчи қисми) эканлиги кўрсатиб ўтилган. Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан 2022 йил 4 октябрда берилган 4-сонли ишончномада Ж.Узбековнинг суд ҳужжатлари устидан апелляция, кассация шикоятлари қилишга (имзолашга) ваколатлари махсус кўрсатилган. Бундан ташқари, биринчи инстанция суди Ж.Узбековни даъвогарнинг вакили сифатида судда иштирок этишига йўл қўйган. Зеро, ИПК 61-моддаси тўртинчи қисмининг 6-бандига кўра, ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосига биноан суд томонидан рухсат берилган бошқа шахслар ҳам шартнома бўйича (ихтиёрий) вакиллар бўлиши мумкин. Шунга кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикояти ваколатли шахс томонидан имзоланганлигини инобатга олиб, апелляция шикоятини мазмунан кўриб чиқиши лозим эди. Баён этилганлардан кўринадики, апелляция инстанцияси суди томонидан ажрим чиқаришда процессуал ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилган. Бу эса, асоссиз ажрим чиқарилишига сабаб бўлган. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 305-моддаси учинчи қисмининг 4-бандига кўра, кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича апелляция инстанцияси судининг апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги, апелляция шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги, апелляция шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш, апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш, апелляция инстанцияси судида иш юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги ажримни бекор қилишга ва апелляция шикоятини (протестини), ишни кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишга ҳақли. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман қаноатлантириб, Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 26 январдаги ажримини бекор қилишни ва апелляция шикоятини, ишни кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишни, кассация шикоятининг Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 сентябрдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги талаби бўйича иш юритишни ИПК 296-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан тугатишни лозим топади. Апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини кўришда, тарафларнинг ҳар бир важига баҳо бериши, моддий ҳамда процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши ҳамда суд харажатларини ундириш масаласини ҳал этиши лозим бўлади. Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 118, 296, 301-303 ва 305-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: “Intensiv fudji” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 26 январдаги ажрими бекор қилинсин. Кассация шикоятининг Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 сентябрдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги талаби бўйича иш юритиш тугатилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Маҳмудов ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров Б.Исрайлов