Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2302/863 Дата решения 28.03.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Ибрагимова Ашурхон Ўктамовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Toshkent viloyati davlat soliq boshqarmasi Ответчик / Подсудимый "AGROLAND EXIM" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1053834 Claim ID 3227402 PDF Hash d491eae7956dc5be... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 155-моддаси ИПК 155 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 281-моддаси ИПК 281 law
Ушбу Кодекс 279-моддаси Ушбу Кодекс 279 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TOSHKENT VILOYAT SUDI ТАШКЕНТСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД 100059, Toshkent sh, Sh. Rustaveli ko`chasi, 93 100059, г. Ташкент, ул. Ш. Руставели, 93 Tel: (+99871) 253-24-90 Fax: (71) 253-26-02 i.toshkent.v@sud.uz e.mail: ҚАРОР (апелляция инстанция суди) 2023 йил 28 март 2302/863-сонли иш Тошкент шаҳри 4-1102Биринчи инстанция судида ишни Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья А.Ибрагимова Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида судья Ж.Суяровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар А.Арипов ва А.Ибрагимовадан иборат таркибда, Ш.Нуралиеванинг котиблигида, тарафлар иштирокисиз, аризачи Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасининг жавобгар “Agroland Exim” МЧЖга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27-бандига асосан муддати ўтган дебитор қарздорликка йўл қўйиб хорижий валюта тушишини таъминламаганлиги учун 1 429 928,07 сўм миқдорида жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 27 февралдаги ажрими устидан аризачи Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни Тошкент вилоят суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) “Agroland Exim” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27-бандига асосан муддати ўтган дебитор қарздорликка йўл қўйиб хорижий валюта тушишини таъминламаганлиги учун 1 429 928,07 сўм миқдорида жарима қўллашни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2023 йил 27 февралдаги ажрими билан аризачи Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасининг аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлари қайтарилган. Мазкур ажримдан норози бўлган аризачи апелляция шикояти билан судга мурожаат қилиб, унда биринчи инстанция судининг ажримини ҳақиқий эмас деб топишни, солиқ қонунчилиги нормалари асосида апелляция шикоятини қаноатлантириб, янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилган аризачи ва жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 274моддасининг тўртинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шу боис, судлов ҳайъати ишни тарафлар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Судлов ҳайъати, апелляция шикоятини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 155-моддаси биринчи қисмининг 6- бандига кўра, давлат божи ва почта харажатлари белгиланган тартибда ҳамда миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаган бўлса, давлат божи тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинлиги қонунда назарда тутилган ҳолларда эса бу ҳақда илтимоснома мавжуд бўлмаса ёхуд илтимоснома рад этилган бўлса, судья даъво аризасини ва унга илова қилинган ҳужжатларни қайтаради. Юқоридагилардан келиб чиқиб, биринчи инстанция суди аризачи томонидан почта харажати белгиланган миқдорда тўланмаганлиги учун ўзининг 2023 йил 27 февралдаги ажрими билан аризачининг аризасини қайтарган ва бу ҳақда қонуний тўхтамга келган. ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Аммо, аризачи юқоридаги ҳолатларни инкор этувчи далилларни судга тақдим этмади ҳамда ўзининг апелляция шикоятидаги важ ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни тегишли далил ва қонун ҳужжатлари билан исботлаб бермади. ИПК 281-моддаси иккинчи ва учинчи қисмига асосан, биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган апелляция шикояти (протести) ушбу бобда суднинг ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятини (протестини) кўриш учун назарда тутилган тартибда апелляция инстанцияси суди томонидан кўрилади. Ушбу Кодекс 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатлар исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриб чиқиш натижалари бўйича, қарорни, ажримни ўзгаришсиз қолдиришга, ўзгартиришга ёхуд бекор қилишга, даъво аризасини қабул қилишни рад этиш, даъво аризасини қайтариш, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш, иш юритишни тугатиш, иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги ажримни бекор қилишга ва даъво аризасини, ишни биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун юборишга ҳақли. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан ажримни қабул қилишда моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилмаган ва ажримни ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, суднинг 2023 йил 27 февралдаги ажримини ўзгаришсиз, аризачининг апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, ИПКнинг 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, аризачи томонидан апелляция шикоятини беришда тўланган почта харажатини ўзининг зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқорида баён этилганларга ҳамда ИПКнинг 118, 155, 274, 278-281-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қарор қилди: февралдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин. Апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Мазкур қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб кучга киради. Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация шикояти бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи: Ж.Суяров ҳайъат аъзолари: А.Арипов А.Ибрагимова (имзо) (имзо) (имзо) Қарорнинг кўчирма нусхаси аслига тўғри ______________ А.Ибрагимова