← Назад
Решение #615296 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 155 | — | law | |
| ИПК | 281 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOSHKENT
VILOYAT SUDI
ТАШКЕНТСКИЙ
ОБЛАСТНОЙ СУД
100059, Toshkent sh, Sh. Rustaveli
ko`chasi, 93
100059, г. Ташкент, ул. Ш.
Руставели, 93
Tel: (+99871) 253-24-18 Fax: (71) 253-26-02 e.mail: i.toshkent.v@sud.uz
ҚАРОР
(апелляция инстанция суди)
Тошкент шаҳар
2302/858-сонли иш
2023 йил 28 март
4-1102-
инстанция судида ишни
кўрган
судья А.К.Пайғамов
Апелляция
инстанцияси судида
маърузачи
судья А.Арипов
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати, судья А.Арипов раислигида, ҳайъат аъзолари
И.Юсупов ва Ж.Суяровдан иборат таркибда, судья катта
ёрдамчиси
И.Алимарданованинг
котиблигида,
Чирчиқ
туманлараро
иқтисодий
судининг
2023
йил
27 февралдаги ажрими устидан аризачи Тошкент вилояти
давлат солиқ бошқармаси томонидан берилган апелляция
шикояти асосида ишни Тошкент вилоят суди биносида, очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси (бундан буён
матнда аризачи деб юритилади) Чирчиқ туманлараро
иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, “Express Agro
World” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади)га нисбатан Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли
Қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари
амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат
қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27-бандига асосан
муддати ўтган дебитор қарздорликка йўл қўйиб хорижий
валюта тушишини таъминламаганлиги учун 135 998 252,9 сўм
миқдорида жарима қўллашни сўраган.
ажрими билан аризачининг аризаси ва унга илова қилинган
ҳужжатлари қайтарилган.
Мазкур ажримдан норози бўлиб, аризачи апелляция
шикояти билан судга мурожаат қилиб, унда биринчи инстанция
судининг ажримини ҳақиқий эмас деб топиб, ариза таабини
қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Аризачи
ва
жавобгар
вакили тегишли
тартибда
огоҳлантирилган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади ва
апелляция шикояти бўйича ўз фикрини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг
тўртинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судининг суд
мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида
тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Апелляция судлов ҳайъати ишни аризачи ва жавобгар
вакили иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага
келди.
Апелляция судлов ҳайъати иш ҳужжатларини ҳамда
апелляция шикоятини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра,
апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва
биринчи
инстанция
судининг
ажримини
ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича Тошкент вилояти
давлат солиқ бошқармаси томонидан судга тақдим этилган
аризага 24 000 сўм миқдорида почта харажати тўланганлигини
тасдиқловчи квитанция илова қилган бўлиб, бироқ Ўзбекистон
Республикаси
Олий
суди
Раёсатининг
2022 йил 28 декабрдаги РС-71-22-сонли қарорига биноан 2023
йил
1 январидан бошлаб иқтисодий судларга даъво аризаси (ариза,
шикоят) билан мурожаат қилинганда тўланадиган почта
харажатининг миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн
фоизи, яъни 30 000 сўм этиб белгиланган.
ИПКнинг 155-моддаси биринчи қисмининг 6 бандига
кўра, давлат божи ва почта харажатлари белгиланган тартибда
ҳамда миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар
тақдим этилмаган бўлса, давлат божи тўлашни кечиктириш,
бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинлиги қонунда назарда тутилган
ҳолларда эса бу ҳақда илтимоснома мавжуд бўлмаса ёхуд
илтимоснома рад этилган бўлса судъя даъво аризасини
қайтариши кўрсатиб ўтилган.
томонидан Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасининг
аризасини қайтариш тўғрисида асосли ва қонуний ажрим қабул
қилинган.
ИПК 281-моддаси иккинчи ва учинчи қисмига асосан,
биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан ушбу
Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган апелляция
шикояти (протести) ушбу бобда суднинг ҳал қилув қарори
устидан берилган апелляция шикоятини (протестини) кўриш
учун назарда тутилган тартибда апелляция инстанцияси суди
томонидан кўрилади.
Апелляция инстанцияси
суди биринчи
инстанция
судининг қарори, ажрими устидан берилган шикоятни
(протестни) кўриб чиқиш натижалари бўйича, қарорни,
ажримни ўзгаришсиз қолдиришга, ўзгартиришга ёхуд бекор
қилишга, даъво аризасини қабул қилишни рад этиш, даъво
аризасини қайтариш, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш,
иш юритишни тугатиш, иш юритишни тўхтатиб туриш
тўғрисидаги ажримни бекор қилишга ва даъво аризасини,
ишни биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун юборишга
ҳақли.
Қайд этилганларга кўра, апелляция судлов ҳайъати,
биринчи инстанция суди томонидан ажрим қабул қилишда
моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл
қўйилмаган ҳамда суднинг ажримини ўзгартириш ёхуд бекор
қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, апелляция
шикоятида келтирган важлари билан келиша олмайди ва шу
сабабли биринчи инстанция суди томонидан асосли равишда
ажрим қабул қилинган деган хулосага келди.
Қолаверса, ажримни ҳақиқий эмас деб топиш учун биронбир асослар мавжуд эмас.
Ваҳоланки,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодекси 68-моддасининг биринчи қисмида ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига
асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги
белгиланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, апелляция судлов
ҳайъати, биринчи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз,
аризачининг
апелляция
шикоятини
қаноатлантирмасдан
қолдиришни, ИПК 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб
тўланган почта харажатини аризачи зиммасида қолдиришни
лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий
суди ҳамда Олий хўжалик суди Пленум қарорлари, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 151,
155, 274, 278-281-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
қарор
қилди:
27 февралдаги ажрими ўзгаришсиз, Паркент туман Давлат
солиқ
инспекциясининг
апелляция
шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан
апелляция шикоятини беришда тўланган почта харажати ўз
зиммасида қолдирилсин.
Қарорининг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи
тарафларга юборилсин.
Қарори қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Мазкур
қарор
устидан
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексида белгиланган тартибда Олий
судга кассация шикояти берилиши (протест келтирилиши)
мумкин.
Раислик қилувчи:
А.Арипов
ҳайъат аъзолари:
И.Юсупов
Қ А Р О Р
(хулоса қисми)
Тошкент шаҳар
2302/858-сонли иш
2023 йил 28 март
Ж.Суяров
4-1102-
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати, судья А.Арипов раислигида, ҳайъат аъзолари
И.Юсупов ва Ж.Суяровдан иборат таркибда, судья катта
ёрдамчиси
И.Алимарданованинг
котиблигида,
Чирчиқ
туманлараро
иқтисодий
судининг
2023
йил
27 февралдаги ажрими устидан аризачи Тошкент вилояти
давлат солиқ бошқармаси томонидан берилган апелляция
шикояти асосида ишни Тошкент вилоят суди биносида, очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 151, 155, 274, 278,
280-281-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
қарор
қ и л д и:
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил
27 февралдаги ажрими ўзгаришсиз, Паркент туман Давлат
инспекциясининг
апелляция
шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан
апелляция шикоятини беришда тўланган почта харажати ўз
зиммасида қолдирилсин.
Қарорининг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи
тарафларга юборилсин.
Қарори қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Мазкур
қарор
устидан
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексида белгиланган тартибда Олий
судга кассация шикояти берилиши (протест келтирилиши)
мумкин.
Раислик қилувчи
А.Арипов
ҳайъат аъзолари
И.Юсупов
Ж. Суяров