← Назад
Решение #615300 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 151 | — | law | |
| ИПК | 155 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 281 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOSHKENT
VILOYAT SUDI
ТАШКЕНТСКИЙ
ОБЛАСТНОЙ СУД
100059, Toshkent sh, Sh. Rustaveli ko`chasi, 93
100059, г. Ташкент, ул. Ш. Руставели, 93
Tel: (+99871) 253-24-18 Fax: (71) 253-26-02 e.mail: i.toshkent.v@sud.uz
ҚАРОР
(апелляция инстанция суди)
2023 йил 28 март
Тошкент шаҳар
4-1102-2302/857-сонли иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья А.К.Пайғамов
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясида судья Н.Юсуповнинг раислигида, ҳайъат
аъзолари Ж.Суяров ва А.Ариповдан иборат таркибда, судья катта
ёрдамчиси А.Мингбоевнинг котибалигида, Чирчиқ туманлараро
иқтисодий судининг 2023 йил 27 февралдаги ажрими устидан аризачи
Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан берилган
апелляция шикояти асосида ишни Тошкент вилоят суди биносида, очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
ААА (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) Чирчиқ
туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, "СССС"
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)га
нисбатан
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли Қарори билан
тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши
мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги
Низомнинг 27-бандига асосан муддати ўтган дебитор қарздорликка йўл
қўйиб хорижий валюта тушишини таъминламаганлиги учун 52 849 584
сўм миқдорида жарима қўллашни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 27 февралдаги ажрими билан
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2022 йил 28 декабрдаги
РС-71-22-сонли қарорига биноан 2023 йил 1 январидан бошлаб иқтисодий
судларга даъво аризаси (ариза, шикоят) билан мурожаат қилинганда
тўланадиган почта харажатининг миқдори базавий ҳисоблаш
миқдорининг ўн фоизи, яъни 30.000 сўм тўланиши белгиланганлиги,
бироқ ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар кўздан кечирилганда,
аризага 24.000 сўм миқдорида почта харажати тўланганлиги асос қилиниб,
аризачининг аризаси қайтарилган.
Мазкур ажримдан норози бўлиб, аризачи апелляция шикояти билан
судга мурожаат қилиб, унда биринчи инстанция судининг ажримини бекор
қилишни ҳамда янги қарор қабул қилишни сўраган.
Аризачи ва жавобгар вакили тегишли тартибда огоҳлантирилган
бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади ва апелляция шикояти бўйича ўз
фикрини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига
кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини
ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган
апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок
этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Судлов ҳайъати ишни аризачи ва жавобгар вакили иштирокисиз
кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди.
Судлов ҳайъати иш ҳужжатларини ҳамда апелляция шикоятини
ўрганиб,
қуйидаги
асосларга
кўра,
апелляция
шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни ва биринчи инстанция судининг
ажримини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2022 йил
28 декабрдаги РС-71-22-сонли қарорига биноан 2023 йил 1 январидан
бошлаб иқтисодий судларга даъво аризаси (ариза, шикоят) билан
мурожаат қилинганда тўланадиган почта харажатининг миқдори базавий
ҳисоблаш миқдорининг ўн фоизи, яъни 30.000 сўм тўланиши белгиланган.
ИПК 151-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, аризага
белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи ва почта харажатлари
тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.
ИПК 155-моддаси биринчи қисмининг 6-бандида, давлат божи ва
почта
харажатлари
белгиланган
тартибда
ҳамда
миқдорда
тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаган бўлса, давлат
божи тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинлиги қонунда
назарда тутилган ҳолларда эса бу ҳақда илтимоснома мавжуд бўлмаса ёхуд
илтимоснома рад этилган бўлса даъво аризаси қайтарилиши белгиланган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, аризачи томонидан тақдим
қилинган аризада почта харажатларини белгиланган тартибда ҳамда
миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинмаган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, биринчи инстанция суди томонидан
аризачининг аризасини қайтариш тўғрисида асосли ва қонуний ажрим
қабул қилинган.
ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок
этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб
Юқоридагилардан келиб чиқиб, аризачининг апелляция шикоятида
келтирган важлари асоссиз ва апелляция шикоятини қоноатлантириш рад
қилиниши лозим.
ИПК 281-моддасининг иккинчи қисмига асосан, биринчи инстанция
судининг қарори, ажрими устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар
бўйича берилган апелляция шикояти (протести) ушбу бобда суднинг ҳал
қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятини (протестини)
кўриш учун назарда тутилган тартибда апелляция инстанцияси суди
томонидан кўрилиши белгиланган.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди
томонидан ажрим қабул қилишда моддий ёки процессуал ҳуқуқ
нормаларининг бузилишига йўл қўйилмаган ҳамда суднинг ажримини
ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб,
судлов ҳайъати, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни,
аризачи Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасининг апелляция
шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни ва биринчи инстанция
судининг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни, ИПКнинг 118-моддаси
талабларидан келиб чиқиб, тўланган почта харажатини аризачи
зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 118, 151, 155, 274, 278, 280-281моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
қарор қилди:
Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасининг апелляция
шикоятини қаноатлантириш рад қилинсин.
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 27 февралдаги
ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб кучга киради.
Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация шикоятини бериш (протест
келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи:
Н.Юсупов
ҳайъат аъзолари:
Ж.Суяров
А.Арипов