Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2219/49058 Дата решения 28.03.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Абдуллаев Абдумумин Абдуахатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "FIKSAT PLAST" хусусий корхонаси Ответчик / Подсудимый "MIRAS AGROWORLD" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1056102 Claim ID 3177056 PDF Hash a198ee8a68ccaf46... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 386-моддаси ФКнинг 386 law
лмаган товар топширилган сотиб олувчи ФК 434-моддаси лмаган товар топширилган сотиб олувчи ФК 434 law
ФК 434-моддаси ФК 434 law
онун 27-моддаси онун 27 law
амда ФКнинг 326-моддаси амда ФК 326 law
м жарима ундириш талабини ФКнинг 326-моддаси м жарима ундириш талабини ФК 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2219/49058-сонли иш иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья – О.Гулямова Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Ф.Ёдгоров Кассация инстанциясида маърузачи судья- А.Абдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 28 март Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Мирзаҳакимовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “Miras agroworld” масъулияти чекланган жамияти вакили А.Каримов (2022 йил 28 июлдаги 1-сонли ишончнома асосида), “Fiksat plast” хусусий корхонаси вакили – О.Ахмедов (2022 йил 14 октябрдаги 18-10-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг “Fiksat plast” хусусий корхонаси манфаатида “Miras agroworld” масъулияти чекланган жамиятидан 144 348 000 сўм зарар, 82 000 000 сўм жарима ва 5 000 000 сўм ўзининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун қилган харажатларни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 31 январдаги қарори устидан “Miras agroworld” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Samarqand Cotton Cluster” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда буюртмачи) ва “Fiksat plast” хусусий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ўртасида тузилган 2022 йил 10 майдаги 1-сонли пудрат шартномасига асосан даъвогар буюртмачига томчилаб суғориш тизимини ўрнатиб бериш мажбурияти олган. Шунингдек, ушбу шартномага мувофиқ даъвогар ва “Miras agroworld” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил 11 мартда 0511-сонли олди-сотди шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра жавобгар (сотувчи) жами 410 000 000 сўмлик, шундан, 4 дона 324 000 000 сўмлик (донаси 81 000 000 сўмдан) “Песчаный фильтр с контролёром автоматики для автоматический обратной промывкой в сборе, насос, селеноид, клапан, щит управления очистки и дисковые фильтра тонкой очистки в комплекте. Автоматическая гравийная система фильтров на 160 литров, с гидроциклоном” ва 1 дона 86 000 000 сўмлик “Песчаный фильтр с котролёром автоматики для автоматической обратной промывкой в сборе, насос, соленоид, клапан, щит управления очистки и дисковые фильтра тонкой очистки в комплекте. Автоматическая гравийная система фильтров на 200 литров” ускуналарини даъвогар (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш, даъвогар эса шартномада белгиланган шартлар асосида ва муддатда уларни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъво аризасида буюртмачи билан тузилган 2022 йил 10 майдаги шартномага асосан даъвогар томонидан буюртмачига томчилатиб суғориш тизимини ўрнатиб бериш мажбурияти олинганлиги, ушбу шартномадан келиб чиқиб, жавобгар билан ускуналарини етказиб бериш шартномаси тузилганлиги, ушбу шартномага асосан даъвогар томонидан шартнома талаби тўлиқ бажарилиб, жавобгарга 410 000 000 сўм ўтказиб берилганлиги, жавобгар томонидан эса шартнома шартлари лозим даражада бажарилмасдан, шартномада кўрсатилган ускуналар тўлиқ комплектация қилинмаганлиги ва белгиланган сифат талабларига жавоб бермайдиган эски бутловчилар билан тўлдирилганлиги, даъвогарнинг камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги талабномаси оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли буюртмачи билан тузилган шартнома бўйича мажбуриятларни тўлиқ ва ўз вақтида бажариш мақсадида жавобгар томонидан тўлиқ (бут) бўлмаган ва носоз ҳолда етказиб берилган ускуналардаги камчиликларни бартараф қилиш учун бошқа ташкилотлар билан тузилган шартномалар асосида 144 348 000 сўм миқдорида қўшимча харажат қилинганлиги қайд қилинган. Шу боис Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 144 348 000 сўм зарар, 82 000 000 сўм жарима ва 5 000 000 сўм ўзининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун қилган харажатларни ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 8 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 144 348 000 сўм зарар, 5 000 000 сўм жарима, 24 000 сўм почта харажати ва республика бюджетига 4 626 960 сўм давлат божи ундирилган. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 31 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Жавобгарнинг кассация шикоятида суд томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар ўрганилмаганлиги, ишдаги мавжуд ҳужжатларга етарлича ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, жавобгар томонидан ўз зиммасига олган мажбуриятлари тўлиқ бажарилганлиги, судда даъвогар вакиллари ҳақиқатдан ҳам товарни сотувчининг омборидан қабул қилиб олиб, ўзи жалб қилган автомашинада юкларни омбордан олиб чиқиб кетганлиги ҳақида тушунтириш берганлиги, даъвогар томонидан маҳсулотларни қабул қилиб олиш юзасидан тақдим қилинган 2022 йил 6 июлдаги 46-сонли ишончнома асосида ушбу маҳсулотлар 2022 йил 8 июлдаги 058-сонли юк хати билан сотувчининг омборидан олиб чиқилганлиги, тарафлар ўртасида имзоланган шартноманинг 3.5-бандида сотувчи, агарда маҳсулот сотиб олувчи ёки у томонидан жалб қилинган техникаларда сотувчининг омборидан олиб чиқилса маҳсулот юклаб ортилганидан сўнг унинг бутлиги ва сифатига жавоб бермаслиги, бундан ташқари, шартноманинг 3.6-бандида сотувчининг сотиб олувчига маҳсулотни топшириш мажбурияти сотиб олувчига ёки биринчи юк ташувчига тоширилган пайтдан бошлаб бажарилган ҳисобланиши белгиланганлиги, шу сабабли суднинг бут бўлмаган товар етказиб берилган деган важи билан келишиб бўлмаслиги, даъвогар ва буюртмачи ўртасида тузилган далолатномада маҳсулот бутлиги ҳақида эмас, балки етказиб берилган суғориш тизими тўлиқ ҳажмда ишламаганлиги ҳақида далолатнома тузилганлиги, жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар айнан буюртмачига ўрнатилганлиги ҳақида далиллар мавжуд эмаслиги, жавобгар томонидан даъвогарга бут бўлмаган товар етказиб берилганлиги ҳолати далиллар билан тасдиқланмаганлиги ҳақида важлар келтирилиб, суд қарорларини бекор қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд муҳокамасида Палатадан вакил иштирок этмади, бироқ иш ҳужжатларида унинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далил мавжуд, ундан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни кўришга тўсқинлик қилмайди. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили ўз тушунтиришида кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, суд қарорларини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 11 мартда 0511-сонли олди-сотди шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра жавобгар товар-моддий қимматликларни етказиб бериш, даъвогар эса шартномада белгиланган муддатларда ва тартибда товарларни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.1.4-бандида жавобгар даъвогарга товарларни ушбу шартномада кўрсатилган аниқ муддатда белгиланган жойга етказиб бериш ва товар-моддий қимматликлардан фойдаланиш мақсадлари учун зарур бўлган ҳужжатларни топшириш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.3-бандига мувофиқ даъвогар шартнома имзоланганидан сўнг 100 фоиз олдиндан тўловни амалга ошириши, 3.7-бандида жавобгар олдиндан тўлов маблағлари келиб тушгандан сўнг маҳсулотни етказиб бериши белгилаган. Шартноманинг 3.6-бандида жавобгарнинг маҳсулотни етказиб бериш мажбурияти даъвогарга ёки юк ташувчига топширилгандан сўнг бажарилган ҳисобланиши белгиланган. Шартноманинг 4.1-бандида етказиб берилаётган маҳсулотлар накладной-ҳисоб фактура, маҳсулотни сифатини тасдиқловчи ҳужжатлар, белгиланган шаклдаги сертификатлар билан бирга етказилиши кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 386-моддасига мувофиқ олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар томонидан жавобгарнинг ҳисобрақамига 2022 йил 12 майдаги 176-сонли тўлов топшириқномаси билан 100 000 000 сўм, 2022 йил 6 июндаги 225-сонли тўлов топшириқномаси билан 110 000 000 сўм ва 2022 йил 7 июндаги 229-сонли тўлов топшириқномаси билан 200 000 000 сўм, жами 410 000 000 сўмлик тўлов амалга оширилган бўлиб, 2022 йил 7 июнда товар-моддий қимматликларни қабул қилиб олиш учун 46-сонли ишончнома (амал қилиш муддати 2022 йил 17 июнга қадар) тақдим этилган. Жавобгар томонидан эса 2022 йил 5 августда даъвогарга 410 000 000 сўмлик маҳсулотлар бўйича 2022 йил 29 июлдаги 1-сонли электрон ҳисобварақ-фактура юборилган бўлиб, бироқ ушбу ҳисобварақ-фактурани даъвогар томонидан тасдиқлаш рад этилган. ФК 402 ва 411-моддаларининг биринчи қисмига асосан сотувчи сотиб олувчига сифати олди-сотди шартномасига мос келадиган, шунингдек, олди-сотди шартномасининг бутлик тўғрисидаги шартларига мувофиқ бўлган товарни топшириши шарт. Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган 2022 йил 6 июлдаги талабномада жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги, ускуналар тўлиқ комплектация қилинмаганлиги, белгиланган сифат талабларига жавоб бермайдиган эски бутловчилар билан тўлдирилганлиги, хусусан, етказиб берилган 3 комплект ускунада насос ва уни бошқарувчи шити (насос, шит управления очистки) ва 1 комплект ускунада насосни бошқарувчи шит (насос, шит управления очистки) мавжуд эмаслиги, бундан ташқари 5 комплект ускуналарнинг фильтрлари (гравийный фильтр с гидроциклоном) муқаддам фойдаланишда бўлган эски фильтрлар эканлиги ҳамда комплектдаги 15 та дискли фильтрларнинг (дисковые фильтра тонкой очистки) 3 таси носоз, ишламайдиган фильтр эканлиги аниқланганлиги маълум қилиниб, ушбу ҳолатларни бартараф этиш сўралган. Бироқ, жавобгар томонидан мазкур талабнома оқибатсиз қолдирилган. Даъвогар ва буюртмачи вакиллари томонидан имзоланган нуқсонли далолатномада “Песчаный фильтр с контролёром автоматики для автоматический обратной промывкой в сборе, насос, селеноид, клапан, щит управления очистки и дисковые фильтра тонкой очистки в комплекте. Автоматическая гравийная система фильтров на 160 литров с гидроциклоном” ускунасининг Туркиянинг “dps” ширкатида ишлаб чиқарилганлиги сув насоси етарли босим бермаганлиги ва белгиланган қувватдаги 380 Вт токда ҳар ярим соатда ўчиб қолавергани, шу сабабли насос очиб кўрилганда эса унинг мотори бир корхонада, сув тортадиган насос эса бошқа корхона томонидан ишлаб чиқарилганлиги ва бунинг оқибатида ускунанинг насос қисми қониқарли ишламаганлиги, шунингдек ускунанинг “сальник” бутловчи қисми атиги бир неча марта ишлатилмасдан эксплуатацияга бардош беролмаганлиги ва яроқсиз ҳолга келганлиги аниқланганлиги қайд этилган. Шартноманинг 2.1.3-бандида завод кафолати муддати 2 йилни ташкил қилиб, бунда сотиб олувчининг айби билан ускуналар бузилган тақдирда сотиб олувчи жавобгар бўлмаслиги белгиланган бўлиб, жавобгар томонидан талабномалар жавобсиз қолдирилганлиги сабабли, даъвогар томонидан 2022 йил 17 июндаги 8-сонли шартнома (“Bio Greenagro Tech” МЧЖ (сотувчи)га асосан 2022 йил 31 августдаги 1-сонли ҳисобварақ-фактура ва 2022 йил 17 июндаги 254-сонли тўлов топшириқномаси билан 2 дона 85 800 000,04 сўмлик “Центробежный насос ... с панелом управления” эҳтиёт қисми, 2022 йил 20 июлдаги 10-сонли шартнома (“Bio Greenagro Tech” МЧЖ (сотувчи)га асосан 2022 йил 31 августдаги 6-сонли ҳисобварақ-фактура ва 2022 йил 20 июлдаги 322-сонли тўлов топшириқномаси билан 2 дона 28 548 000,02 сўмлик “Центробежный насос ... с панелом управления” эҳтиёт қисми, 2022 йил 17 августдаги 17/08-сонли шартнома (“United Trade System” МЧЖ (сотувчи)га асосан 2022 йил 17 августдаги U17/08 UK-1-сонли ҳисобварақ-фактура ва 2022 йил 17 августдаги 380-сонли тўлов топшириқномаси билан 1 дона 30 000 000 сўмлик “Центробежный насос” эҳтиёт қисми сотиб олинган. ФК 408-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар товарнинг камчиликлари сотувчи томонидан маълум қилинмаган бўлса, тегишли даражада сифатли бўлмаган товар топширилган сотиб олувчи ФК 434-моддасида назарда тутилган ҳуқуқларга эга бўлишлиги белгиланган. ФК 434-моддасига мувофиқ сотиб олувчига сифати тегишли даражада бўлмаган товар сотилганида, агар унинг камчиликлари шартнома тузиш пайтида маълум қилинмаган бўлса, сотиб олувчи ўз хоҳишига кўра товарнинг камчиликларини текинга бартараф этишни ёки сотиб олувчи ёхуд учинчи шахс томонидан товарнинг камчиликларини бартараф этиш учун қилинган харажатлар қопланишини ва кўрилган зарар ўрнини қоплаган ҳолда шартнома бекор қилинишини талаб қилиш ҳуқуқи эга. ФК 111-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, агар сотувчи оқилона муддатда сотиб олувчининг товарни бутлаш тўғрисидаги талабини бажармаса, сотиб олувчи ўз ихтиёрига кўра, бутланмаган товарни бут товарга алмаштиришни талаб қилишга, олди-сотди шартномасини бажаришдан бош тортишга ва товар учун тўланган пул суммасини қайтариб беришни, шунингдек етказилган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли. ФК 14-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Жавобгар томонидан маҳсулотлар тўлиқ ва сифат даражасида етказиб берилганлиги асоси сифатида даъвогар раҳбари томонидан имзоланган 2022 йил 8 июндаги 058-сонли накладной-ҳисоб фактура нусхасини тақдим этган бўлса-да, бироқ, ушбу ҳужжатнинг асл нусхаси мавжуд эмаслиги маълум қилинган. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 26-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар сифати, ассортименти ва нави бўйича стандартлар, техник шартлар, намуналарга (эталонларга) қонун ҳужжатларида ёки хўжалик шартномасида белгиланган бошқа мажбурий шартларга мос келмаса, сотиб олувчи (буюртмачи) товарларни (ишларни, хизматларни) қабул қилиш ҳамда уларнинг ҳақини тўлашни рад этиб, етказиб берувчидан (пудратчидан) сифати, ассортименти ва нави лозим даражада бўлмаган товарлар (ишлар ва хизматлар) қийматининг 20 фоизи миқдорида жарима ундириб олишга, агар товарлар (ишлар ва хизматлар) ҳақи тўлаб қўйилган бўлса, тўланган суммани белгиланган тартибда қайтаришни талаб қилишга ҳақлидир. Сифати, ассортименти ва нави лозим даражада бўлмаган товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берганлик учун жарима етказиб берувчидан (пудратчидан) акцептсиз тартибда ундириб олинади. Қонун 27-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ бут бўлмаган товарлар етказиб берилган тақдирда сотиб олувчи етишмаётган қисмлар қийматини қўшган ҳолда, етказиб берувчидан бут бўлмаган товарлар қийматининг 20 фоизи миқдорида жарима ундиришга ҳақли. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-банди ҳамда ФКнинг 326-моддасида суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, қайд этилган Пленум қарори 19-бандининг тўртинчи хатбошисида қонунда ёки шартномада бошқача назарда тутилмаган бўлса, агар мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун неустойка белгиланган бўлса, зарарнинг неустойка билан қопланмаган қисми тўланиши ҳақида тушунтириш берилган. Биринчи инстанция суди даъвогар томонидан 100 фоиз тўлов амалга оширилганлиги, ускуналар даъвогар томонидан жавобгарга етказиб берилганлиги ҳақидаги бирламчи бухгалтерия ҳужжатлари мавжуд бўлмаса-да, бироқ ускуналар етказиб берилганлигини инкор этилмаганлиги, низо ускуналар тўлиқ комплектацияда етказиб берилмаганлиги ва ускуналарнинг насос қисмларида носозликлар бўлганлигидан юзага келганлиги, даъвогар бу ҳақда жавобгарни хабардор қилганлиги, бироқ талабнома ижро қилинмаганлиги учун даъвогар носозликларни бартараф этиш мақсадида 114 348 000 сўм харажат қилганлигини инобатга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 144 348 000 сўм зарар ундириш, 82 000 000 сўм жарима ундириш талабини ФКнинг 326-моддасига асосан 5 000 000 сўмга камайтириш, 5 000 000 сўм ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун қилган харажатни ундириш ҳақидаги талабни жарима суммаси зарар суммасини тўлиқ қоплаши сабабли қаноатлантиришни рад этиш, апелляция инстанцияси суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда жавобгар томонидан даъвогарга маҳсулотлар тўлиқ ҳажмда ва сифат даражада етказиб берилганлиги исботлаб берилмаганлигини инобатга олиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида, тўғри хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. 8 ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган 2 313 480 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 283, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ и л а д и: Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 31 январдаги қарори ўзгаришсиз, “Miras agroworld” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш. Мирзаҳакимов ҳайъат аъзолари Р. Хайдаров А. Абдуллаев