Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2302/951 Дата решения 28.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Пайғамов Авазжон Кенжаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "TOSHKENT SHAHAR EKOLOGIYA VA ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH BOSHQARMASI" Ответчик / Подсудимый "UNIVERSAL GOLDEN WING " масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1063527 Claim ID 3189262 PDF Hash 5f980173572fc65e... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар, Истиқбол кўчаси,8-уй. 0 370 7151311. Эл.почта: i.chirchiq@sud.uz Тел: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 28 март 4-1102-2302/951-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.К.Пайғамов раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар – Тошкент вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг жавобгар – “Universal Golden Wing” МЧЖга нисбатан корхонанинг далолатномада кўрсатилган камчиликлар бартараф этилгунга қадар иш фаолиятини тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили – Б.Умархонов (ишончнома асосида), жавобгар вакили – Д.Насиров иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Тошкент вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) манфаатида Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Universal Golden Wing” МЧЖ (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)га нисбатан корхонанинг далолатномада кўрсатилган камчиликлар бартараф этилгунга қадар иш фаолиятини тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга 2023 йил 28 мартдаги ёзма аризасини тақдим қилиб, жавобгар “Universal Golden Wing” МЧЖ томонидан текшириш давомида кўрсатилган камчиликлар бартараф этилганлиги сабабли суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ҳақиқатда камчиликлар бартараф этилганлигини маълум қилиб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, иш юзасидан тарафлар вакилларининг фикрларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон Фармони 1 иловаси, 1-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилининг “Universal Golden Wing” МЧЖда текшириш ўтказиш тўғрисида 2022й ил 26 августдаги (053-591-472-сонли махсус рақамли келишув) мувофиқ Тошкент вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғининг 2022й ил 30 августдаги 470-/А-сонли буйруғига асосан, Тошкент вилояти, Тошкент туманида жойлашган “Universal Golden Wing” МЧЖ фаолиятида Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш ва табий ресурслардан оқилона фойдаланишга оид қонун ва нормативҳуқуқий ҳужжатлар талаблари ижросини таъминлашини юзасидан тасдиқланган дастур асосида, корхона раҳбари Бабаханов Тўлқин Хайтмурадович хабардорлигида ва иштирокида 2022 йил йил 9-14 сентябрь кунлари 5 (беш кун) муддатда текшириш ўтказилган. Текшириш жараёнида, жамият томонидан экологик меъёрий ҳужжатлари ишлаб чиқилганлиги, Ўзбекистон Республикаси “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 15, 25-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги “Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш механизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 541-сонли Қарорига кўра, корхона 2-тоифали хавфлилик даражасига мансуб деб баҳоланган. Шунингдек, текшириш жараёнида, жамият фаолияти давомида Паррандачилик етиштириш фаолияти учун “Чиқиндиларнинг пайдо бўлиши ва жойлаштирилишининг экологик норматив лойиҳаси”нинг амал қилиш муддати 2019 йилнинг 7 июлда тугаганлиги, фаолият давомида ҳосил бўлган оқова сувларнинг тармоққа оқизилишидан олдинги босқичда оқова сувларни бирламчи тозалаш иншооти ўрнатилмаганлиги, туман ва шаҳардан ўтувчи автомобиль трасса йўналишларини сақлаш ҳамда таъмирлаш ишларини олиб бориш учун “Атроф муҳитга таъсири тўғрисида ариза” лойиҳаси (ЗВОС), “Экологик оқибатлари баёноти” (ЗЭП), “Атмосфера ҳавосига ташламаларнинг белгиланган меъёрий лойиҳаси” (ПДВ) ҳамда “Рухсат этилган чегаравий чиқиндилар” (ПДО), “Оқова сув ташламаларнинг белгиланган меъёри” (ПЛС) лойиҳалари ишлаб чиқилмаганлиги аниқланган. Ушбу ҳолатда далолатнома билан жавобгарга қуйидаги кўрсатмалар берилган: - Озуқатайёрлаш цехи (лапс) фаолияти давомида аспирация тизимларининг герметиглиги таъминланмаган, чанг-газ тозалаш ускуналар ўрнатиш ва самадорлиги 90 фоизга етказилсин. Муддат-15 октябргача; - Корхонада ҳосил бўладиган атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалр ташламаси хатловдан ўтказилиб, белгиланган меъёр (норматив)и ишлаб чиқилсин. Муддат-15 октябргача; - Озуқа тайёрлаш цехи (лапс)да вентиляциясига фаол углерод таркибли филтрлар ўрнатилсин. Муддат-15 октябргача; - Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи моддалар миқдорини ташламалар ташланаётган манбалардан ихтисослаштирилган аналитик лобараториялар томонидан ҳар ойда таҳлил ишларини олиб борилсин. Муддат- доимий; - Корхонада фаолият олиб бориш давомида ер ости ва табиий сув объектларидан фойдаланилганда белгиланган тартибда “Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома” олинсин. Муддат15 октябргача; - Фойдаланилаётган сувлар ҳисоби юритилсин ва сув ҳисоблагич мавжуд бўлмаган бўлимларга ҳисоблагия ўрнатилсин. Муддат-15 октябргача; - Корхона атрофида манзарали ихота дарахтларидан иборат ҳимоя зонасини ташкил қилиш. Муддат- октябр ойида; - Товуқ сўйиш ва озуқа қайта ишлаш цехи фаолияти давомида ҳосил бўладиган оқова сувларни бирламчи локал тозалаш иншооти ўрнатмаган ҳолда канализация тармоқларига ташланмасин. Муддат-15 октябргача; - Канализация тармоҳига ташланаётган оқова сувларни меъёрлаштириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 3 февралдаги 11-сонли қарори талаби асосида “Коммунал экологик норматив” (КЭН) лойиҳасини ишлаб чиқилиб, Тошкент вилояти экология бошқармаси билан келишилсин. Муддат-15 октябргача; - Паррандачилик хўжалигини атмосфера ҳавосини нейтраллаш учун дезодорантлаш усули билан айрхитон (Airhitone) гуруҳига кирувчи паст концентрацияли препаратларни қўллаш. Муддат-15 октябргача; - Корхона иш фаолиятида ҳосил бўладиган каттиқ ва маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича имзоланган шартномаларда чиқиндиларни аниқ миқдорини кўрсатиш ва хатловдан ўтказилсин. Муддат-15 октябргача; - “Қушхона ва озуқа тайёрлаш” цехи ҳудудида ҳар ҳил турдаги товуқларни сўйиш натижасида ҳосил бўлган товуқлар аъзолари белгиланган тартибда жойлаштирилсин ва маиший чиқиндилар билан аралаштирилишига йўл қўйилмасин. Муддат-15 октябргача; - Корхонадаги ҳар-ҳил турдаги қурилиш материаллари қолдиқлари қурилиш чиқинди полигонига олиб чиқиб кетилсин. Муддат-15 октябргача; - Корхона томонидан белгиланган жойларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 787-сонли қарори 42-банди талабларига асосан контейнерлар ўрнатилсин. Муддат-15 октябргача; - Корхона томонидан Ўзбекистон Республикаси жамоат жойларида атмосфера ҳавосини муҳофаза этиш бўйича СаНваҚ-0350-17-сонли меъёр ва қоидалари талабларига мос равишда, жамоатчилик эшитувини олгандан сўнг, атроф-муҳитга таъсирини баҳолаб, давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасини олиниб фаолияти юритилсин. Муддат-15 октябргача. Даъвогар юқорида қайд этилган кўрсатмаларнинг жавобгар томонидан қисман бажарилганлиги сабабли судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бироқ, даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар томонидан 2022 йил 14 сентябрдаги далолатнома юзасидан камчиликлар белгиланган муддатда бартараф қилинганлиги маълум бўлди. Мазкур ҳолат даъво аризасига илова қилинган даъвогар вакилининг 2023 йил 28 мартдаги ёзма аризаси билан ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан почта харажатларини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божини тўлашдан озод қилинган. Юқоридаги баён этилган ҳолатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 176-179, 215-222-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво аризаси қаноатлантириш рад этилсин. “Universal Golden Wing” МЧЖ ҳисобидан Тошкент вилояти экология ва атрофмуҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси фойдасига 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач почта ҳаражатларини ундириш юзасидан ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кун муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш мумкин. А.К.Пайғамов