← Назад
Решение #615413 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 155 | — | law | |
| ИПК | 281 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOSHKENT
VILOYAT SUDI
ТАШКЕНТСКИЙ
ОБЛАСТНОЙ СУД
100059, Toshkent sh,SH.Rustaveli ko`chasi, 93
100059, г.Ташкент, ул.Ш.Руставели, 93
Tel:(+99871) 253-24-18
Fax: 0 (71)253-26-02
e.mail: i.toshkent.v@sud.uz
ҚАРОР
(апелляция инстанцияси суди)
Тошкент шаҳар
2023 йил 28 март 4-1102-2302/856-сонли иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья А.Пайғамов
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг апелляция инстанцияси, судья И.Юсуповнинг раислигида,
ҳайъат аъзолари судьялар Ж.Суяров ва А.Ариповдан иборат таркибда,
судья катта ёрдамчиси Ш.Матчановнинг котиблигида, Чирчиқ
туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 27 февралдаги ажрими
устида аризачи Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан
берилган апелляция шикояти асосида, ишни иш ҳужжатлари билан бирга
Тошкент вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси (матнда кейинги
ўринларда аризачи) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига ариза билан
мурожаат қилиб, “Kronomax Exklusive” МЧЖ (матнда кейинги ўринларда
жавобгар)га
нисбатан
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли Қарори билан
тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши
мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги
Низомнинг 27-бандига асосан муддати ўтган дебитор қарздорликка йўл
қўйиб хорижий валюта тушишини таъминламаганлиги учун
64 639 995,88 сўм миқдорида жарима қўллашни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 27 февралдаги ажрими
билан, аризачи Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасининг аризаси
ва унга илова қилинган ҳужжатлари қайтарилган.
Мазкур ажрим устидан аризачи Тошкент вилояти давлат солиқ
бошқармаси томонидан апелляция шикояти берилган бўлиб, унда
биринчи инстанция судининг ажрими ҳақиқий эмас деб топиб янги қарор
қабул қилиш сўралган.
Аризачи ва жавобгар вакили суд муҳокамаси ўтказилиши
тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилган бўлса-да, суд мажлисида
иштирок этмади ва апелляция шикояти бўйича ўз фикрини билдирмади.
(матнда кейинги ўринларда ИПК) 274-моддаси тўртинчи қисмига кўра,
апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини
ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган
апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок
этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Апелляция судлов ҳайъати ишни аризачи ва жавобгар вакиллари
иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди.
Апелляция судлов ҳайъати, иш ҳужжатларини ҳамда апелляция
шикоятини ўрганиб, қўйидаги асосларга кўра, апелляция шикоятини
қаноатлантирмасдан, биринчи инстанция судининг ажримини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича Тошкент вилояти давлат солиқ
бошқармаси томонидан судга тақдим этилган аризага 24 000 сўм
миқдорида почта харажати тўланганлигини тасдиқловчи квитанция
илова қилган бўлиб, бироқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Раёсатининг 2022 йил 28 декабрдаги РС-71-22-сонли қарорига биноан
2023 йил 1 январидан бошлаб иқтисодий судларга даъво аризаси (ариза,
шикоят) билан мурожаат қилинганда тўланадиган почта харажатининг
миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн фоизи, яъни 30 000 сўм этиб
белгиланган.
ИПКнинг 155-моддаси биринчи қисмининг 6 бандига кўра, давлат
божи ва почта харажатлари белгиланган тартибда ҳамда миқдорда
тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаган бўлса,
давлат божи тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинлиги
қонунда назарда тутилган ҳолларда эса бу ҳақда илтимоснома мавжуд
бўлмаса ёхуд илтимоснома рад этилган бўлса судъя даъво аризасини
қайтариши кўрсатиб ўтилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, биринчи инстанция суди
томонидан Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасининг аризасини
қайтариш тўғрисида асосли ва қонуний ажрим қабул қилинган.
ИПК 281-моддаси иккинчи ва учинчи қисмига асосан, биринчи
инстанция судининг қарори, ажрими устидан ушбу Кодексда
белгиланган қоидалар бўйича берилган апелляция шикояти (протести)
ушбу бобда суднинг ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция
шикоятини (протестини) кўриш учун назарда тутилган тартибда
апелляция инстанцияси суди томонидан кўрилади.
Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг
қарори, ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриб чиқиш
натижалари бўйича, қарорни, ажримни ўзгаришсиз қолдиришга,
ўзгартиришга ёхуд бекор қилишга, даъво аризасини қабул қилишни рад
этиш, даъво аризасини қайтариш, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш,
иш юритишни тугатиш, иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги
2
ажримни бекор қилишга ва даъво аризасини, ишни биринчи инстанция
судида кўриб чиқиш учун юборишга ҳақли.
Қайд этилганларга кўра, апелляция судлов ҳайъати, биринчи
инстанция суди томонидан ажрим қабул қилишда моддий ёки
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилмаган ҳамда
суднинг ажримини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асослар мавжуд
эмас деб ҳисоблаб, апелляция шикоятида келтирган важлари билан
келиша олмайди ва шу сабабли биринчи инстанция суди томонидан
асосли равишда ажрим қабул қилинган деган хулосага келди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, апелляция судлов ҳайъати,
биринчи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз, Тошкент вилояти
давлат
солиқ
бошқармасининг
апелляция
шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни, ИПК 118-моддаси талабларидан
келиб чиқиб тўланган почта харажатини аризачи зиммасида
қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
ҳамда Олий хўжалик суди Пленум қарорлари, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 151, 155, 274, 278-281моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Чирчиқ
туманлараро
иқтисодий
судининг
2023
йил
27 февралдаги ажрими ўзгаришсиз, Паркент туман Давлат солиқ
инспекциясининг
апелляция
шикояти
қаноатлантирилмасдан
қолдирилсин.
Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан апелляция
шикоятини беришда тўланган почта харажати ўз зиммасида
қолдирилсин.
Қарорининг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи тарафларга
юборилсин.
Қарори қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Мазкур қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексида белгиланган тартибда Олий судга кассация
шикояти берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи судья:
И.Юсупов
ҳайъат аъзолари:
Ж.Суяров
А.Арипов
Қарорининг кўчирма
нусхаси аслига тўғри ___________ судья И.Юсупов
3