← Назад
Решение #615451 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 535 | — | law | |
| ФКнинг | 544 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 324 | — | law | |
| ФКнинг | 325 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
CHIRCHIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8
111700, Chirchik , Istikbol street, 8
Тel: 0.370-716-39-66,
e.mail: i.chirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чирчиқ шаҳри
2023 йил 28 март
4-1102-2302/941-сонли иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.К.Пайғамов раислигида,
судья ёрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар – “MEGA MAKRO”
МЧЖнинг жавобгар – ЯТТ “Yeshonxodjayeva”га нисбатан 9 212 284 сўм асосий
қарздорлик, 921 228 сўм пеня ва 921 228 сўм адвокатлик ҳақи (зарар) ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар
вакили – Х.Расулов (2023 йил 18 январдаги ишончнома ва 18-сонли адвокатлик
ордери асосида) иштирокида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“Mega Makro” МЧЖ (бундан кейин матнда - даъвогар) даъво ариза билан
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, ЯТТ “Yeshonxodjayeva”
(бундан кейин матнда - жавобгар) ҳисобидан 9.212.284 сўм асосий қарздорлик,
921.228 сўм пеня ва 921.228 сўм адвокатлик ҳақи (зарар) ундиришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган, шу
жумладан жавобгарнинг “гибрид почта” хизмати орқали хабардор қилинган
жавобгар бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд жавобгарнинг электрон
почтасига бугунги суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат иш ҳужжатларида мавжудлигини
инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни
жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили, жавобгарга нисбатан
қарздорликни ундириш тўғрисида судга даъво аризаси киритилганидан сўнг ҳам
жавобгар даъво талабидаги асосий қарз суммаси бўйича қисман бўлса-да
тўловларни амалга оширмаганлиги сабабли даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда тақдим этилган қўшимча далилларга ҳуқуқий
баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, суд харажатларини эса жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда –
ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши кераклиги белгиланган.
ФКнинг 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага
берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва
фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 31 майда 31сонли “ижарага бериш тўғрисида” шартномаси тузилган бўлиб, “Ижарага
берувчи” “Ижарага олувчи”га Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Зебинисо
МФЙ, Зебинисо кўчасида жойлашган умумий майдони 24 кв.м хонани ижарага
бериш, “Ижарага олувчи” эса шартномада белгиланган тўловни амалга ошириш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.1-бандига кўра, ижаранинг бир ойлик умумий қиймати
2.131.200 сўмни ташкил қилган.
Мазкур шартноманинг 3.4-бандига кўра, “Ижарага олувчи” хонанинг ижара
тўловларини ҳар ойнинг 10 календарь кунига қадар тўлашлиги, “Ижарага
берувчи”нинг ҳисобига дастлабки маблағни бошланғич қисмини ойнинг бошида
тўлаш лозимлиги белгиланган.
Бироқ, жавобгар томонидан ўз вақтида тўловлар амалга оширилмаганлиги
натижасида 2023 йил 1 январь ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида
9.212.284 сўм қарздорлиги вужудга келган.
Мазкур қарздорликни тўлаш тўғрисида жавобгарга шартнома бўйича
юборилган 2022 йил 01 декабрдаги 13-сонли талабнома оқибатсиз
қолдирилганлиги сабабли даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
ФКнинг
544-моддасига
асосан,
ижарага
олувчи
мол-мулкдан
фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
Даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда
ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар томонидан даъвогар
олдидаги 9.212.284 сўм асосий қарзи бўйича қисман бўлса-да тўловлар амалга
оширилмаганлиги ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд даъво талабининг
9.212.284 сўм асосий қарзни ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим
топади.
Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида шартнома мажбуриятларини ўз
вақтида тўлиқ бажарилмаганлиги учун шартноманинг 3.5-бандига асосан, асосан
жавобгардан 921.228 сўм пеня ундириш талаби қўйилган.
ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
бериши белгиланган.
Жавобгар
томонидан
шартномавий
мажбурият
ўз
вақтида
бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини
асосли деб ҳисоблайди.
Шунинг учун суд даъвогарнинг жавобгардан 921.228 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги талабини ҳам тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогарнинг даъво аризасида жавобгардан 921.228 сўм
адвокатлик ҳақи (зарар) ундиришни сўраган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар томонидан “Rasulov Xasan
Yuldashevich” адвокатлик фирмаси билан тузилган 2023 йил 1 февралдаги
1-сонли юридик хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномага асосан, мазкур низо
бўйича ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун адвокат учун тўлов
белгиланган.
Даъвогар мазкур 921.228 сўм тўловни зарар сифатида жавобгардан
ундиришни сўраган.
ФКнинг 324-моддасига кўра, қарздор мажбуриятни бажармаганлиги ёки
лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредиторга етказилган зарарни тўлаши
шарт.
Суд даъвонинг жавобгардан 921.228 сўм зарарни ундириш тўғрисидаги
талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ФКнинг 325-моддаси биринчи қисмига
кўра агар мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
неустойка белгиланган бўлса, зарарнинг неустойка билан қопланмаган қисми
тўланади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 19-банди
тўртинчи хатбошисига кўра, қонунда ёки шартномада бошқача назарда
тутилмаган бўлса, агар мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун неустойка белгиланган бўлса, зарарнинг неустойка билан
қопланмаган қисми тўланади.
Бундай ҳолда 921.228 сўм зарар суммаси суд томонидан жавобгарга
белгиланган пеня билан қопланганлигини инобатга олиб, суд даъвогарнинг
жавобгардан 921.228 сўм зарарни ундириш тўғрисидаги даъво талабини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни,
ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 234, 236, 324, 325, 535, 544моддалари, ИПКнинг 66, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
ЯТТ “Yeshonxodjayeva” ҳисобидан “Mega Makro” МЧЖ фойдасига
9.212.284 сўм асосий қарз, 921.228 сўм пеня, 300.000 сўм давлат божи ва 30.000
сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида
апелляция шикояти бериши мумкин.
Судья
А.К.Пайғамов