← Назад
Решение #615484 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 744 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| онуни | 26 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 280 | — | code_article | |
| Кодекс | 281 | — | code_article | |
| ФКнинг | 384 | — | law | |
| ИПКнинг | 107 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Тошкентвилояти, Чирчиқшаҳар, Истиқбол кўчаси,8-уй.
0 370 7151311.
ЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
Эл.почта: i.chirchiq@sud.uz
Тел:
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 28 март
4-1102-2302/523-сонли иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.К.Пайғамов раислигида,
судья ёрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар – Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг АТБ “Қишлоқ қурилиш
банк” манфаатида жавобгар – “Sahovat Chicken” МЧЖ ҳамда қўшимча жавобгар
– “Big Tasty Chikens” МЧЖга нисбатан 373.325.333 сўм муддати келмаган
кредит қарзи, 46.666.667 сўм муддати келган кредит қарзи ва 24.348.029,37 сўм
муддати ўтган фоиз жами 444.340.029,37 сўм қарздорликни ундириш, ундирувни
гаровдаги қўшимча жавобгар “Big Tasty Chikens” МЧЖга тегишли Тошкент
вилоят, Чирчиқ шаҳри, Ғалаба кўчаси 44-уй манзилида жойлашган, 122 кв.м
майдондан иборат бўлган, кадастр рақами 11:20:01:12:02:0400 бўлган нотурар
бино-иншоати ҳамда қўшимча жавобгар “Big Tasty Chikens” МЧЖга тегишли
Тошкент вилоят, Чирчиқ шаҳри, Ғалаба кўчасида жойлашган, 90 кв.м майдондан
иборат бўлган,
кадастр рақами 11:20:01:12:02:0533 бўлган нотурар биноиншоатларга қаратишни ва тарафлар ўртасида 2022 йил 29 августда имзоланган
167/22-сонли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили – Ж.Ахмедов (2023 йил
15 мартдаги 01-01/318-сонли ишончнома асосида) иштирокида суд биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси
АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” манфаатида (бундан буён матнда – даъвогар деб
юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, “Sahovat Chicken” МЧЖ (бундан буён матнда – жавобгар деб
юритилади) ва “Big Tasty Chikens” МЧЖ (бундан буён матнда – қўшимча
жавобгар деб юритилади)га нисбатан 373.325.333 сўм муддати келмаган кредит
қарзи, 46.666.667 сўм муддати келган кредит қарзи ва 24.348.029,37 сўм
муддати ўтган фоиз жами 444.340.029,37 сўм қарздорликни ундириш,
ундирувни гаровдаги қўшимча жавобгар “Big Tasty Chikens” МЧЖга тегишли
Тошкент вилоят, Чирчиқ шаҳри, Ғалаба кўчаси 44-уй манзилида жойлашган, 122
кв.м майдондан иборат бўлган, кадастр рақами 11:20:01:12:02:0400 бўлган
нотурар бино-иншоати ҳамда қўшимча жавобгар “Big Tasty Chikens” МЧЖга
тегишли Тошкент вилоят, Чирчиқ шаҳри, Ғалаба кўчасида жойлашган, 90 кв.м
майдондан иборат бўлган, кадастр рақами 11:20:01:12:02:0533 бўлган нотурар
бино-иншоатларга қаратишни ва тарафлар ўртасида 2022 йил 29 августда
имзоланган 167/22-сонли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ни
сўраган.
Даъво аризасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакили иштирокисиз
ишни кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза баён этилган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган, шу
жумладан жавобгар ва қўшимча жавобгарнинг “гибрид почта” хизмати орқали
хабардор қилинган жавобгар ва қўшимча жавобгар бугунги суд мажлисида
иштирок этмади. Суд жавобгар ва қўшимча жавобгарнинг электрон почтасига
бугунги суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат иш ҳужжатларида мавжудлигини
инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни
жавобгар ва қўшимча жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга 2023 йил
16 мартдаги 01-01/715-сонли банк маълумотномасини тақдим қилиб, даъвогар
даъво аризаси билан судга мурожаат қилгандан сўнг ҳам жавобгар томонидан
тўловлар қисман бўлсада амалга оширилмаганлигини ва бугунги кунда
жавобгарнинг кредит қарздорлиги аксинча ошганлигини маълум қилиб даъво
талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг кўрсатмалари ва
тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга
кўра даъвогарнинг тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасини муддатидан
олдин бекор қилиш талабини кўрмасдан қолдиришни, даъвонинг қолган
талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК)нинг 744-моддасига асосан, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк
ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
кредит бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил
29 августда 167/22-сонли кредит шартномаси имзоланган бўлиб, унга мувофиқ
банк 12 ой муддатга, паррандачилик ривожлантириш мақсадида бир кунлик
бройлер жўжалар ва омухта ем сотиб олиш учун бир йиллик 23 фоиз устама
қайтариш шарти билан жамиятга 420.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи
ажратилган.
Мазкур кредит таъминоти сифатида 2022 йил 30 августда ипотека
шартномаси имзоланган бўлиб, унга асосан қўшимча жавобгар “Big Tasty
Chikens” МЧЖга тегишли бўлган Тошкент вилоят, Чирчиқ шаҳри, Ғалаба кўчаси
44-уй манзилида жойлашган, 122 кв.м майдондан иборат бўлган, кадастр рақами
11:20:01:12:02:0400 бўлган нотурар бино-иншоати ҳамда қўшимча жавобгар “Big
Tasty Chikens” МЧЖга тегишли бўлган Тошкент вилоят, Чирчиқ шаҳри, Ғалаба
кўчасида жойлашган, 90 кв.м майдондан иборат бўлган,
кадастр рақами
11:20:01:12:02:0533 бўлган нотурар бино-иншоатлар и гаровга қўйилган.
Кредит шартномасининг ажралмас қисми бўлган тўлов графигида асосий
кредит қарзини қайтариш ва унинг фоизларини тўлаш муддатлари белгиланган
(келишилган) бўлиб, унга кўра жавобгар графикка мувофиқ асосий кредит
қарзини кредит асосий қарзига нисбатан имтиёзли давр тугаганидан кейин
бўлиб-бўлиб (қисмлаб) қайтариши ҳамда ҳар ойда кредитнинг фоизларини
тўлаб бориши лозим.
Кредит шартномаcига кўра жавобгар кредит тўлови ва унга ҳисобланган
фоизларни ўз вақтида ва тўлиқ тўлаб бориш мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар кредит шартномаси талабларини бузиб кредит бўйича
асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни тўламасдан келганлиги натижасида
жавобгарнинг даъвогар олдида 373.325.333 сўм муддати келмаган кредит қарзи,
46.666.667 сўм муддати келган кредит қарзи ва 24.348.029,37 сўм муддати ўтган
фоиз жами 444.340.029,37 сўм кредит қарздорлиги вужудга келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган қарздорликни тўлаш ҳақидаги
талабнома эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли даъвогар даъво аризаси билан
судга мурожаат қилган.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар
билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда судга
тақдим қилган банк маълумотномасидан аниқланишича, даъвогар судга даъво
аризаси билан мурожаат қилгандан сўнг ҳам жавобгар томонидан кредит
қарздорлик бўйича қисман бўлсада тўловлар амалга оширилганлиги ўз
тасдиғини топди. Шу сабабли суд даъво талабларининг жавобгардан
373.325.333 сўм муддати келмаган кредит қарздорлиги, 46.666.667 сўм муддати
келган кредит қарздоролиги ва 24.348.029,37 сўм муддати ўтган фоиз жами
444.340.029,37 сўм қарздорликни ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни
лозим топади.
Шунингдек, даъвогар ўз даъво аризасида ундирувни гаровга олинган
қўшимча жавобгарга тегишли нотурар бино-иншоатларига қаратишни сўраган.
Тарафлар ўртасида имзоланган кредит шартномасига асосан, кредит
шартномаси бўйича қарздор ўз вақтида кредит бўйича асосий қарз, фоиз
тўловларини тўламаганда банк кредитнинг бутун ёки қисман суммасини
муддатидан аввал қайтаришни қаратишга талаб қилишга ҳамда ундирувни
гаровга қўйилган мол-мулкга қаратишга ҳақли эканлиги белгиланган.
“Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26-моддасига
асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун
ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган
вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга
қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин.
ФКнинг 279-моддасига асосан, гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
Ушбу Кодекс 280-моддасига кўра, агар гаровга қўювчининг гаровга олувчи
билан келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаровга олувчининг
талаблари гаровга қўйилган кўчар мол-мулк ҳисобидан суд ҳужжатига мувофиқ
қондирилади. Кодекснинг 281-моддасига мувофиқ, ундирув қаратилган, гаровга
қўйилган мол-мулкни мажбурий равишда реализация қилиш қонун ҳужжатларида
белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион шаклидаги очиқ кимошди
савдосида сотиш орқали амалга оширилади.
“Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини
таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий
хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сон Қарорининг
23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг
қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши
лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Қайд этилганларга асосланиб, суд ундирувни гаровга олинган қўшимча
жавобгар “Big Tasty Chikens” МЧЖ га тегишли бўлган Тошкент вилоят, Чирчиқ
шаҳри, Ғалаба кўчаси 44-уй манзилида жойлашган, 122 кв.м майдондан иборат
бўлган, кадастр рақами 11:20:01:12:02:0400 бўлган нотурар бино-иншоати ҳамда
қўшимча жавобгар “Big Tasty Chikens” МЧЖга тегишли бўлган Тошкент вилоят,
Чирчиқ шаҳри, Ғалаба кўчасида жойлашган, 90 кв.м майдондан иборат бўлган,
кадастр рақами 11:20:01:12:02:0533 бўлган нотурар бино-иншоатларига қаратиш
ҳақидаги талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасида 2022 йил 29 августда тузилган
167/22-сонли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни сўраган.
ФК 382-моддасига асосан, агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг
келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин.
Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат
қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга
ҳолларда.
Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома
тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган
қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади.
Шунингдек, ФКнинг 384-моддаси иккинчи қисмига асосан, бир тараф
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан
рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки
шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз
кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор
қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин.
Мазкур ҳолатда, даъвогар томонидан 2022 йил 4 ноябрда жавобгарга кредит
қарздорлигини бўйича жами муддати ўтган кредитнинг фоиз қисми бўйича
8.204.227,29 сўм миқдорида қарздорликни 3 (банк) иш куни ичида тўлаб беришни,
акс ҳолда ҳуқуқни мухофаза қилиш органларига мурожаат қилиши тўғрисида
билдирилган огоҳлантириш хати юборилган. Бироқ, юқорида қайд этилганидек
даъвогар томонидан тегишли тартибда шартномани бекор қилиш тўғрисида
таклиф хати жавобгарга юборилмаган.
ИПКнинг 107-моддаси биринчи қисми 5-бандига асосан, даъвогар низони
судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу
шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган
бўлса, даъво аризасини кўрмасдан қолдирилади.
Баён этилганларга кўра, суд даъвогар томонидан талабнома тартибига
риоя қилинмаганлиги инобатга олиб, даъвонинг ушбу талабини кўрмасдан
қолдиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунида
номулкий хусусиятга эга даъво аризалардан БҲМнинг 10 баравари миқдорида
давлат божи ундирилиши белгиланган.
Шунга кўра, даъвонинг қаноатлантирилган талаби бўйича давлат божи
жавобгар зиммасига, кўрмасдан қолдирилган қисми бўйича манфаатдор зиммасига
юкланиши лозим.
Юқорида баён этилганларга асосан, суд даъво аризасини қисман
қаноатлантиришни, даъвонинг жавобгардан жами кредит қарздорлигини ундириш
ҳамда ундирувни қўшимча жавобгарга тегишли нотурар бино-иншоатларига
қаратиш талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, кредит шартномасини муддатидан
олдин бекор қилиш талабини кўрмасдан қолдиришни, суд харажатларини
тарафларга қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
юклашни лозим топиб, ФКнинг 333, 382, 384, 744-моддаларини, ИПКнинг 66, 107,
118, 170, 176-180, 192-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И ЛД И :
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Даъвонинг тарафлар ўртасида 2022 йил 29 августда тузилган 167/22-сонли
кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш талаби кўрмасдан
қолдирилсин.
“Sahovat Chicken” МЧЖ ҳисобидан АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”
фойдасига 373.325.333 сўм муддати келмаган кредит қарздорлик, 46.666.667
сўм муддати келган кредит қарздорлик ва 24.348.029,37 сўм муддати ўтган
фоиз жами 444.340.029,37 сўм кредит қарздорлиги ва 30.000 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Ундирув 2022 йил 30 августда нотариал тартибда расмийлаштирилган
ипотека шартномасига асосан қўшимча жавобгар “Big Tasty Chikens” МЧЖга
тегишли бўлган Тошкент вилоят, Чирчиқ шаҳри, Ғалаба кўчаси 44-уй
манзилида жойлашган, 122 кв.м майдондан иборат бўлган, кадастр рақами
11:20:01:12:02:0400 бўлган нотурар бино-иншоатига қаратилсин.
Ундирув 2022 йил 30 августда нотариал тартибда расмийлаштирилган
ипотека шартномасига асосан қўшимча жавобгар “Big Tasty Chikens” МЧЖга
тегишли бўлган Тошкент вилоят, Чирчиқ шаҳри, Ғалаба кўчасида жойлашган,
90 кв.м майдондан иборат бўлган, кадастр рақами 11:20:01:12:02:0533 бўлган
нотурар бино-иншоатга қаратилсин.
АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” ҳисобидан республика бюджетига 3.000.000
сўм давлат божи ундирилсин.
“Sahovat Chicken” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 8.886.800,58
сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
А.К.Пайғамов