Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1401-2304/1084 Дата решения 28.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Самаркандский городской экономический суд Судья Бегимов Руфат Мусурмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Самарқанд шаҳар Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "BAZAR POCHTA" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1065633 Claim ID 3236316 PDF Hash cd6536b895c113bc... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ИПКнинг 220-моддаси збекистон Республикаси ИПК 220 law
збекистон Республикаси ИПКнинг 217-моддаси збекистон Республикаси ИПК 217 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
SAMARQAND SHAHAR IQTISODIY SUDI SAMARKAND CITY ECONOMIC COURT 140103, Samarqand sh, Mingtut ko‘chasi, 2-uy 140103, Samarkand, Mingtut street, 2 Tел/факс: (0-366) 234-92-86 е-mail: i.samarqand.sh@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳал қилув қарори 2023 йил 28 март Самарқанд шаҳри 4-1401-2304/1084-сонли иш Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг судьяси Р.М.Бегимов раислигида, судья ёрдамчиси М.Ҳамрақуловнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи Самарқанд шаҳар Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар «BAZAR POCHTA» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритган аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни, Самарқанд шаҳар Давлат солиқ инспекцияси биносида, очиқ сайёр суд мажлиси муҳокамасида, аризачи вакили С.Мейлиев (ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб, суд қўйидагиларни,А Н И Қ Л А Д И: Аризачи Самарқанд шаҳар Давлат солиқ инспекцияси Самарқанд шаҳар иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, даъво талабида жавобгар «BAZAR POCHTA» масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилишни сўраган. Тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига вакил иштирокини таъминламади. Суд ишни Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 220-моддасига асосан, ишни жавобгар иштирокисиз, мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили судга маълумотнома тақдим этиб, жавобгар бугунга қадар аризада баён этилган камчиликларни бартараф этганлигини билдириб, суддан аризани қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд аризачи вакилининг кўргазмасини тинглаб, ишдаги ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, жавобгар «BAZAR POCHTA» масъулияти чекланган жамияти 2022 йил декабрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботини белгиланган муддатида солиқ органига тақдим этмаган. Жавобгар «BAZAR POCHTA» масъулияти чекланган жамияти Самарқанд шаҳар Давлат солиқ инспекцияси томонидан огоҳлантирилиб, шахсий кабинетига 2023 йил 21 февраль куни хабарнома юборилган. Бироқ, солиқ тўловчи томонидан ушбу хабарнома эътиборсиз қолдирилиб, талаб қилинган солиқ ҳисоботи Самарқанд шаҳар Давлат солиқ инспекциясига тақдим этилмаган. Самарқанд шаҳар Давлат солиқ инспекцияси томонидан 2023 йил 07 март куни солиқ тўловчининг банклардаги ҳисоб варақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилинган. Ушбу қарор билан жавобгар «BAZAR POCHTA» масъулияти чекланган жамиятининг тижорат банкларидаги ҳисоб-варақлари бўйича операциялари 10 кун муддатга тўхтатилган ва ушбу қарор солиқ тўловчининг шахсий кабинетига ҳамда хизмат кўрсатувчи тижорат банкига юборилган. Аризачи томонидан судга тақдим этилган маълумотномага кўра, жавобгар «BAZAR POCHTA» масъулияти чекланган жамияти томонидан даъво аризасида кўрсатилган камчиликлар ариза судга тақдим этилгандан сўнг, бугунга қадар бартараф этилган. Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 217-моддасига асосан банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш, ҳуқуқий таъсир чораларига киради. Ўзбекистон Республикасининг 07.01.2020 йилдаги “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси 17-бандида, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод қилинган. Шунингдек, суд ариза судга электрон кўринишда тақдим қилинганлиги ва иқтисодий иш электрон шакллантирилганлиги учун тарафлардан почта харажати ундирилмасликни инобатга олишни лозим топди. Юқоридагиларни инобатга олиб, суд аризани қаноатлантиришни рад этишни, тарафлардан давлат божи ва суд харажатлари ундирилмасликни инобатга олишни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82, 273, 111-моддалари ва Иқтисодий процессуал кодексининг 176-180, 186, 221, 222-моддаларига асосланиб, суд Аризачи Самарқанд шаҳар Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар «BAZAR POCHTA» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Тарафлардан давлат божи ва суд харажатлари ундирилмаслик инобатга олинсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган томон ўн кун муддат ичида Самарқанд шаҳар иқтисодий суди орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят беришга (протест келтириш) ҳақли. Судья Р.М.Бегимов