← Назад
Решение #615539 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ИПК | 220 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 217 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
SAMARQAND SHAHAR
IQTISODIY SUDI
SAMARKAND CITY
ECONOMIC COURT
140103, Samarqand sh, Mingtut ko‘chasi, 2-uy
140103, Samarkand, Mingtut street, 2
Tел/факс: (0-366) 234-92-86
е-mail: i.samarqand.sh@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
Ҳал қилув қарори
2023 йил 28 март
Самарқанд шаҳри
4-1401-2304/1080-сонли иш
Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг судьяси Р.М.Бегимов раислигида, судья
ёрдамчиси М.Ҳамрақуловнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи Самарқанд шаҳар
Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар «EMERALD BALANCE»
масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан киритган аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий
ишни, Самарқанд шаҳар Давлат солиқ инспекцияси биносида, очиқ сайёр суд мажлиси
муҳокамасида, аризачи вакили С.Мейлиев (ишончнома асосида) иштирокида кўриб
чиқиб, суд қўйидагиларни,А Н И Қ Л А Д И:
Аризачи Самарқанд шаҳар Давлат солиқ инспекцияси Самарқанд шаҳар
иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, даъво талабида жавобгар «EMERALD
BALANCE» масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул
қилишни сўраган.
Тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига вакил
иштирокини таъминламади. Суд ишни Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг
220-моддасига асосан, ишни жавобгар иштирокисиз, мавжуд ҳужжатлар асосида
кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили судга маълумотнома тақдим
этиб, жавобгар бугунга қадар аризада баён этилган камчиликларни бартараф
этганлигини билдириб, суддан аризани қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд аризачи вакилининг кўргазмасини тинглаб, ишдаги ҳужжатларини
ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни
рад этишни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, жавобгар «EMERALD BALANCE»
масъулияти чекланган жамияти 2022 йил декабрь ойи учун жисмоний шахслар
даромадидан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботини белгиланган муддатида
солиқ органига тақдим этмаган.
Жавобгар «EMERALD BALANCE» масъулияти чекланган жамияти Самарқанд
шаҳар Давлат солиқ инспекцияси томонидан огоҳлантирилиб, шахсий кабинетига
2023 йил 21 февраль куни хабарнома юборилган.
Бироқ, солиқ тўловчи томонидан ушбу хабарнома эътиборсиз қолдирилиб,
талаб қилинган солиқ ҳисоботи Самарқанд шаҳар Давлат солиқ инспекциясига
тақдим этилмаган.
Самарқанд шаҳар Давлат солиқ инспекцияси томонидан 2023 йил 07 март куни
солиқ тўловчининг банклардаги ҳисоб варақлари бўйича операцияларини тўхтатиб
туриш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Ушбу қарор билан жавобгар «EMERALD BALANCE» масъулияти чекланган
жамиятининг тижорат банкларидаги ҳисоб-варақлари бўйича операциялари 10 кун
муддатга тўхтатилган ва ушбу қарор солиқ тўловчининг шахсий кабинетига ҳамда
хизмат кўрсатувчи тижорат банкига юборилган.
Аризачи томонидан судга тақдим этилган маълумотномага кўра, жавобгар
«EMERALD BALANCE» масъулияти чекланган жамияти томонидан даъво аризасида
кўрсатилган камчиликлар ариза судга тақдим этилгандан сўнг, бугунга қадар
бартараф этилган.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 217-моддасига асосан банклардаги
ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш, ҳуқуқий таъсир чораларига
киради.
Ўзбекистон Республикасининг 07.01.2020 йилдаги “Давлат божи тўғрисида”ги
Қонуннинг 9-моддаси 17-бандида, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод қилинган.
Шунингдек, суд ариза судга электрон кўринишда тақдим қилинганлиги ва
иқтисодий иш электрон шакллантирилганлиги учун тарафлардан почта харажати
ундирилмасликни инобатга олишни лозим топди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, суд аризани қаноатлантиришни рад этишни,
тарафлардан давлат божи ва суд харажатлари ундирилмасликни инобатга олишни
лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82, 273, 111-моддалари ва
Иқтисодий процессуал кодексининг 176-180, 186, 221, 222-моддаларига асосланиб,
суд
Қ А Р О Р К И Л Д И:
Аризачи Самарқанд шаҳар Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар «EMERALD
BALANCE» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган аризасини
қаноатлантириш рад этилсин.
Тарафлардан давлат божи ва суд харажатлари ундирилмаслик инобатга
олинсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган томон ўн кун муддат ичида Самарқанд
шаҳар иқтисодий суди орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят беришга (протест келтириш) ҳақли.
Судья
Р.М.Бегимов