← Назад
Решение #615540 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 474 | — | law | |
| аролик кодекси | 238 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article |
Текст решения
6 211 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Марғилон шаҳри
2023 йил 28 март
4-1504-2301/975-сонли иш
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг раиси А.Акбаров раислигида,
судья ёрдамчиси С.Шавкатовнинг суд мажлиси котиблигида, тарафлар
вакиллари иштирокисиз, даъвогар “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари
корхонаси” акциядорлик жамиятининг жавобгар «Агро экспорт унитраде»
фермер хўжалигидан 214551907 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
Даъвогар “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик
жамияти судга даъво аризаси билан мурожаат этиб жавобгар «Агро экспорт
унитраде» фермер хўжалигидан 143706232 сўм асосий қарз, 70815668 сўм пеня
ва 30000 сўм почта ҳаражатини ундиришни сўраган.
Тарафлар вакиллари тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада суд
мажлисида иштирок этмади.
Даъвогар ишни унинг иштирокисиз кўриш ҳақида ариза билан мурожаат
этган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда – Иқтисодий процессуал кодекси) 170-моддасининг учинчи қисмига
кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига қараганда, даъвогар электр таъминоти корхонаси ва
«Агро экспорт унитраде» фермер хўжалиги ўртасида Юридик шахслар учун
электр таъминоти шартномаси тузилган. Шартномага асосан даъвогар-корхона
истеъмолчига электр энергияни уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва
истеъмолчи истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.4-бандида истеъмолчи томонидан олинган электр
энергиянинг ҳақ тўланадиган ҳақиқий миқдори ушбу шартномага 2-иловада
назарда тутилган ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичлари асосида
аниқланиши; 3.6-бандида истеъмолчига энергия етказиб бериш, у томонидан
келгуси ҳисоб-китоб даври бошлангунга қадар шартномавий миқдор
қийматининг 100 фоизини олдиндан тўлангандан сўнг амалга оширилиши
назарда тутилган.
Тарафлар ўртасидаги низо электр энергия таъминоти шартномаси бўйича
истеъмолчи томонидан тўлов ўз вақтида амалга оширилмагани туфайли келиб
чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда –
Фуқаролик кодекси деб юритилади)нинг 474-моддасига кўра, агар қонун
ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб
назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия
миқдори учун тўланади.
Фуқаролик кодексининг 238-моддасида, мажбурият келишилган ва
тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шартлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
12 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан
фойдаланиш Қоидалари”нинг 127-бандига кўра, электр энергияси
истеъмолчилари фойдаланган электр энергияси учун ўз вактида ҳақ тўлашга
мажбурдирлар.
Жавобгар тўловларни ўз вақтда амалга оширмагани оқибатида уни 2023
йил 1 февраль ҳолатига электр энергияси истеъмолидан даъвогар олдида
143706232 сўм қарздорлиги вужудга келган.
Даъвогар томонидан қарздорликни ихтиёрий тўлаш юзасидан жавобгарга
талабнома юборилган. Талабнома оқибатсиз қолдирилиб, шу кунгача
қарздорлик тўлиқ тўланмасдан шартнома мажбуриятлари бажарилмай
келинган.
Ушбу қарздорлик суммаси ишдаги ҳужжатлар ҳамда даъвогар вакилини
суд мажлисидаги кўргазмаси билан ўз тасдиғини топади.
Бу ҳолатда суд, даъвонинг асосий қарз ундиришни талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил
12 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан
фойдаланиш қоидалари”нинг 113-бандига кўра, маиший истеъмолчилар тўлов
бўйича қарздор бўлганда, тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати
ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, лекин муддати ўтган тўлов
суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлайдилар.
Шунга кўра, даъвогар 70815668 сўм пеня ҳисоблаб, жавобгардан
ундиришни сўраган. Пенянинг ҳисоб-китоби судга тақдим этилди.
Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги
белгиланган.
Бу ҳолатда суд, даъвогарнинг пеня ундириш талабини асосли деб
ҳисоблаб, тарафларнинг ўз мажбуриятларини қай даражада бажарганлиги,
даъвогар томонидан қарздорликни ўз вақтида ундириш чоралари
кўрилмаганлиги пеня миқдорининг ошишига олиб келганлигини инобатга олиб,
талаб қилинган пеня миқдорини 10 622 350,2 сўмга қадар камайтиришни лозим
топди.
Юқоридагиларга кўра суд, даъвогарнинг даъво аризасини қисман
қаноатлантириб, жавобгар «Агро экспорт унитраде» фермер хўжалигидан
даъвогар “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик
жамияти фойдасига 143706232 сўм асосий қарз, 10 622 350,2 сўм пеня ва 30000
сўм почта харажатини ундиришни, жавобгардан республика бюджетига
4 290 438 сўм давлат божини ундиришни, даъвонинг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Юқоридагиларда асосланиб суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 236, 468,474-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодесининг
118, 176-179 моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик
жамияти фойдасига жавобгар «Агро экспорт унитраде» фермер хўжалигидан
143706232 сўм асосий қарз, 10 622 350,2 сўм пеня ва 30000 сўм почта ҳаражати
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар «Агро экспорт унитраде» фермер хўжалигидан республика
бюджетига 4 290 438 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят судига
апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик этувчи
А.Акбаров