← Назад
Решение #615550 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
15
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 703 | — | law | |
| ФКнинг | 705 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 242 | — | law | |
| ИПК | 57 | — | law | |
| нинг | 205 | — | law | |
| Апеляция шикоятида биринчи инстанция суди МК | 205 | — | law | |
| биринчи инстанция суди МК | 205 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПКнинг | 281 | — | law | |
| олатлар мавжуд эмас ИПК | 278 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 118 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOSHKENT
VILOYAT SUDI
ТАШКЕНТСКИЙ
ОБЛАСТНОЙ СУД
100059, Toshkent sh, Sh.Rustaveli ko`chasi, 93-uy
100059, г. Ташкент, ул. Ш.Руставели,
93
Tel:(+99871) 253-24-67
Fax: 0 (71)253-17-60
e.mail: i.toshkent.v@sud.uz
Қ А Р О Р
(апелляция инстанцияси суди)
Тошкент шаҳри
2023 йил 28 март
4-1105-2202/2496-сонли иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья З.Эшмирзаев
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясида, судья Ж.Суяровнинг раислигида, ҳайъат
аъзолари судьялар И.Юсупов ва А.Ариповдан иборат таркибда,
И.Алимарданова котиблигида, ++++++ Ш.Исмаилова (2023 йил 12
январдаги
39-01/11-1/12-сонли ишончнома асосида даъвогар агентликнинг
жавобгар “Armenia” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 62 754
700 сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 19 январдаги
ҳал қилув қарори ҳамда хусусий ажрими устидан Ўзбекистон
Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги
Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан берилган апелляция
шикоятлари асосида ишни вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо
вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги (бундан
буён матнда даъвогар ёки тўловчи деб юритилади) судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар “Armenia” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар ёки буюртмачи деб
юритилади)дан хизмат кўрсатиш юзасидан тузилган 2020 йил
7 декабрдаги 1340-1-сонли шартнома бўйича 16 913 066 сўм, 2020 йил
7 декабрдаги 1340-2-сонли шартнома бўйича 14 841 634 сўм, 2020 йил
20 ноябрдаги 20/30-сонли шартнома бўйича 21 500 000 сўм, 2020 йил
20 ноябрдаги 20/31-сонли шартнома бўйича 9 500 000 сўм, жами
62 754 700 сўм асосий қарздорлик ундиришни сўраган.
Даъвогар томонидан судга тақдим этилган даъво аризалар асосида
2022
йил
2
декабрда
4-1105-2202/2493,
4-1105-2202/2494,
4-1105-2202/2495 ва 4-1105-2202/2496-сонли иқтисодий ишлар
қўзғатилган.
Суднинг 2022 йил 2 декабрдаги ажрими билан ишга “Orient
Management Systems” хусусий корхонаси ва “Total Quality Service” хусусий
корхонаси (бундан буён матнда учинчи шахслар деб юритилади) ишга
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Суднинг 2022 йил 23 декабрдаги ажрими билан 4-1105-2202/2493,
4-1105-2202/2494, 4-1105-2202/2495 ва 4-1105-2202/2496-сонли
иқтисодий ишлар битта иш юритувига бирлаштирилган ва ишга
4-1105-2202/2496-сонли рақам берилган.
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво
талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига жами 9 113 205 сўм асосий қарз, 198 808,37 сўм давлат божи,
96 000 сўм почта харажати ундириш белгиланган. Даъвонинг қолган
қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Ушбу ҳал қилув қароридан норози бўлган даъвогар томонидан
апелляция шикояти берилган бўлиб, унда тарафлар ўртасида тузилган
шартномаларнинг тегишли бандларига кўра, жавобгар шартномада
кўрсатилган барча суммаларни тўлаб бериши назарда тутилганлигини,
бироқ биринчи инстанция суди томонидан мазкур ҳолатлар эътиборсиз
қолдирилганлигини баён қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини бекор қилиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш
тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари апелляция
шикоятида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, биринчи
инстанция суди даъвонинг қолган қисмини рад этиш тўғрисида барвақт
хулосага келганлигини билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш
тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўради, шунингдек биринчи
инстанция суди томонидан процессуал қонун нормаси бузилган ҳолда
асоссиз равишда хусусий ажрим чиқарилганлигини инобатга олиб,
хусусий ажримни бекор қилишни сўради.
Мутахассис сифатида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги вакили агарда жавобгар томонидан
шартномада кўрсатилган сумманинг 85 фоизини тўлаб қолган
15 фоизини тўламаган тақдирда сертификат олинмаган бўлса ҳам
85 фоиз тўланган сумма инобатга олинмаслигини, шунингдек иш
ҳужжатларига илова қилинган шартномаларнинг қандай тартибда
амалга ошириш механизмлари бўйича ўзининг тушунтиришларини баён
қилиб, ҳолат юзасидан ўзининг ёзма фикрномасини судлов ҳайъатига
тақдим қилди.
Дастлабки суд муҳокамасида жавобгар раҳбари шартномада
белгиланган маблағни тўлаб берганлигини ва барча мажбуриятларни
шартнома бўйича бажарганлигини, даъвогарга суднинг қарори билан
тўланган тўлов ундирилганлигини баён қилиб, апелляция шикоятини
рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳусусий ажримини судлов
ҳайъатига ҳавола қилишини билдирган.
Шунингдек, дастлабки суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс
вакиллари ўз тушунтиришларида шартнома бўйича улар ўз
мажбуриятларини тўлиқ бажарганлиги, бироқ жавобгар ўз
мажбуриятини тўлиқ бажара олмаганлиги сабабли шартномада
кўрсатилган стандартларга мувофиқлигини тасдиқловчи сертификатни
олишга эришмаганлигини баён қилган.
Бироқ, жавобгар ва учинчи шахслар бугунги суд мажлисида вакил
иштирокини таъминламади. Уларнинг суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор этилганлигини тасдиқловчи
ҳужжатлар иш жилдида мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига
кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини
ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган
апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок
этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шу боис, судлов ҳайъати ишни жавобгар ва учинчи шахс
вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Судлов ҳайъати, апелляция шикоятлари юзасидан тарафларнинг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятларда келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра
апелляция шикоятларини қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ҳамда ажримини ўзгаришсиз қолдиришни
лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, буюртмачи, ижрочи “Total Quality
Service” хусусий корхонаси ва тўловчи ўртасида 2020 йил 7 декабрда
1340-1-сонли ва 1340-2-сонли, 2020 йил 20 ноябрда 20/30-сонли ва
20/31-сонли хизмат кўрсатиш шартномалари тузилган.
Шартномаларнинг
1.1-бандларига
кўра,
буюртмачининг
топшириғига асосан ижрочи ISO 22000:2018 халқаро стандарти
талабларига мувофиқ сифат менежменти тизимини ишлаб чиқиш ва
жорий этиш бўйича консалтинг хизматларини кўрсатиш мажбуриятини
олган, тўловчи эса кўрсатилган хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини
олган.
Шу каби, 1340-1-сонли шартноманинг умумий баҳоси
16 913 066 сўм, 1340-2-сонли шартноманинг умумий баҳоси
14 841 634 сўм, 20/30-сонли шартноманинг умумий баҳоси
21 500 000 сўм, 20/31-сонли шартноманинг умумий баҳоси 9 500 000 сўм
этиб белгиланган.
Юқорида қайд этилган барча шартномалар бўйича қўшимча
келишувлар тузилган.
2022 йил 31 декабрь кунига қадар узайтилтирилган ҳамда тўловчи
шартнома бўйича тўланиши лозим бўлган қолган тўловни бажарилган
ишлар бўйича далолатнома имзоланганидан сўнг 10 кун ичида 2022 йил
31 декабрь кунига қадар тўлаб бериши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда ФК деб юритилади)нинг 703-моддасига асосан ҳақ эвазига хизмат
кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан
ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни
қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш) буюртмачи эса бу хизмат
учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олиши назарда тутилган.
ФКнинг 705-моддасига кўра буюртмачи ўзига кўрсатилган
хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида
кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шартлиги белгиланган.
Шунингдек, 1340-1-сонли ва 1340-2-сонли хизмат кўрсатиш
шартномаларининг 3.2-бандига кўра, хизматлар қийматининг 15 фоиз
миқдорида олдиндан тўлов тўловчи томонидан буюртмачининг
илтимосига биноан ёки ижрочи тўловчига ушбу маблағларни тўлаш учун
тегишли талабни тақдим этганида амалга оширилиши, хизматлар
қийматининг қолган 85 фоизини тўлаш тўловчи томонидан
ҳисоб-варақ фактура ва кўрсатилган хизматларни қабул қилиш
далолатномаси имзоланган пайтдан эътиборан 5 календарь кун ичида
амалга оширилиши белгиланган. 1340-1-сонли ва 1340-2-сонли хизмат
кўрсатиш шартномаларининг 2.1.3-бандига кўра, буюртмачининг айби
билан
шартноманинг
1-бўлимида
кўрсатилган стандартларга
мувофиқлигини тасдиқловчи сертификатлар буюртмачи томонидан
олинмаган тақдирда, ушбу шартноманинг 3.1-бандига мувофиқ
ижрочига тўланган пул маблағларини тўловчига қайтарилиши
белгиланган. 20/30-сонли ва 20/31-сонли хизмат кўрсатиш тўғрисидаги
шартномаларнинг 2.14-бандига кўра, буюртмачининг айби билан ушбу
шартномада кўрсатилган стандартларга мувофиқлигини тасдиқловчи
сертификатлар олинмаган тақдирда, ушбу шартноманинг 3-бўлимига
мувофиқ ижрочига пудратчига тўланган маблағларни тўловчига
қайтарилиши белгиланган.
Лекин, жавобгар шартномада кўрсатилган муддатда ўз
мажбуриятларини тўлиқ бажара олмаганлиги сабабли шартномада қайд
этилган сертификатни олишга эришмаган.
ФКнинг 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
ФКнинг 242-моддасига кўра агар мажбуриятни бажариш муддати
кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган
бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса - ижрони
ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш
вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан
англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган
кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт.
Аниқланишича, 1340-1-сонли ва 1340-2-сонли шартномаларнинг
2.1.3-банди ҳамда 20/30-сонли ва 20/31-сонли шартномаларнинг
2.1.4-бандига кўра, даъвогар томонидан учинчи шахсларга 2020 йил
25 декабрдаги 3073602057-сонли тўлов топшириқномасига асосан
2 236 959 сўм, 3073602056-сонли тўлов топшириқномасига асосан
2 226 245,10 сўм, 3073602055-сонли тўлов топшириқномасига асосан
3 225 000 сўм ва 2020 йил 28 декабрдаги 3073602080-сонли тўлов
топшириқномасига асосан 1 425 000 сўм, жами 9 113 205 сўм олдиндан
тўлов сифатида тўлаб берилган, қолган 53 641 495 сўм эса тўлаб
берилмаган.
Судлов ҳайъати апелляция шикоятида келтирилган важлар билан
қуйидаги асосларга кўра келиша олмайди.
Тарафлар ўртасида тузилган 1340-1-сонли ва 1340-2-сонли
шартномаларининг 2.1.3-банди ҳамда 20/30-сонли ва 20/31-сонли
хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларнинг 2.1.4-бандига мувофиқ
буюртмачининг айби билан шартномада кўрсатилган стандартларга
мувофиқлигини тасдиқловчи сертификатлар буюртмачи томонидан
олинмаган тақдирда, фақат ижрочига тўланган пул маблағларини
тўловчига қайтарилиши белгиланган.
ИПК
57-моддасининг
биринчи
қисмида
маслаҳатлар
(тушунтиришлар) бериш ва илмий-техника воситаларини қўллашда
ёрдам кўрсатиш йўли билан далилларни тўплаш, текшириш ва
баҳолашда кўмаклашиш мақсадида фан, техника, санъат ёки ҳунар
соҳасида махсус билим ва малакага эга бўлган, вояга етган, иш
натижасидан манфаатдор бўлмаган шахс суд мажлисида ёки процессуал
ҳаракатларда иштирок этиш учун суд томонидан мутахассис сифатида
жалб қилиниши мумкин.
Юқорида қайд этилган ҳолатларга ойдинлик киритиш мақсадида
судлов ҳайъатининг 2023 йил 7 мартдаги ажрими билан Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигидан мутахассис жалб
қилинган.
Ўтказилган суд мажлисида мутахассис судлов ҳайъатига ўзининг
ёзма фикрномасини тақдим қилиб, тақдим этилган ҳужжатлар кўриб
чиқилганда ишлар тўлиқ бажарилганлиги юзасидан далолатнома
тузилган бўлсада, тўловчи томонидан шартномада кўрсатиб ўтилган
тўловнинг тўланмай қолган 85 фоиз қисми бугунга қадар амалга
оширилмаганлиги, шартноманинг 6.2-бандига кўра, агар шатномада
кўрсатиб ўтилган ишлар бажарувчи ёки тўловчига боғлиқ бўлмаган
ҳолда рад этилган тақдирда, буюртмачи хабарнома олган кундан бошлаб
10 иш куни ичида амалга оширилган тўловни тўловчига қайтариш
мажбурияти юклатилганлиги, тўловчи шартнома қийматининг дастлаб
тўланган 15 фоиз қисмини ундириш юзасидан судга даъво киритиши
мумкинлиги баён қилинган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Бундан кўринадики, даъвогар олдиндан тўлаб берилмаган
53 641 495 сўм пул маблағларини асоссиз равишда жавобгардан талаб
қилган.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати даъвогарнинг апелляция
шикоятида келтирган важлари билан келиша олмайди ва биринчи
инстанция суди даъво талабини қисман қаноатлантириш тўғрисида
асосли хулосага келган деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари, биринчи инстанция суди томонидан 2023 йил
19 январда даъвогарга нисбатан 1 169 452,95 сўм миқдорида зарар
етказган айбдор шахсни моддий жавобгарликка тортиш тўғрисида
хусусий ажрим чиқарилган.
Мазкур хусусий ажримдан норози бўлган даъвогар томонидан
апелляция шикояти берилган бўлиб, унда биринчи инстанция суди
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси (бундан буён матнда МК деб
юритилади)нинг 205-моддасига асосланиб ноқонуний равишда ажрим
чиқарилганлигини инобатга олиб, хусусий ажримни тўлиқ бекор
қилишни сўраган.
Иш ҳужжатларига кўра, биринчи инстанция суди ҳал қилув
қарорининг хулоса қисмида олдиндан тўланган 1 169 452,95 сўм давлат
божи даъвогар зиммасида қолдирилиши белгиланган.
Биринчи
инстанция
суди
даъвогарнинг
жавобгардан
62 754 700 сўм ундириш ҳақидаги даъво талабининг 53 641 495 сўмлик
қисми ассосиз эканлиги сабабли ушбу даъво талабига мутаносиб
равишда ҳисобланган 1 169 452,95 сўм давлат божини даъвогарнинг
зиммасида қолдирилиши натижасида даъвогарга 1 169 452,95 сўм
миқдорида зарар етказилганлиги хусусий ажримда кўрсатиб ўтилган.
Апеляция шикоятида биринчи инстанция суди МКнинг
205-моддасига асосланиб ноқонуний равишда ажрим чиқарилганлиги
важ қилинган.
Судлов ҳайъати апелляция шикоятида келтирилган важлар билан
қуйидаги асосларга кўра келиша олмайди.
МК 205-моддасининг биринчи қисмида агар ушбу кодексда
бошқача ҳолат назарда тутилмаган бўлса, ходим етказилган зарар учун
ўзининг ўртача ойлик иш ҳақи миқдори доирасида моддий жавобгар
бўлади.
Биринчи босқич суди томонидан хусусий ажрим чиқаришда
МКнинг 202, 205 ва 208-моддаларида белгиланган моддий
жавобгарликка тортишга асос бўлувчи ҳолатлар мавжуд эмаслиги
сабабли, МК 201-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган қоида
Бундан кўриш мумкинки, биринчи инстанция суди МКнинг
205-моддасига асосланмаган.
Қолаверса, даъвогар давлат ташкилоти ҳисобланиб давлат
бюджетидан молиялаштирилади. Бундай ҳолатда давлат бюджетига
зарар етказилган ҳисобланади.
Ваҳоланки, ИПКнинг 68-моддасида белгиланганидек, ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Аммо, даъвогар томонидан ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб
келтирилаётган ҳолатлар исботлаб берилмади.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд томонидан иш
учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган
деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг
исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг
иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ
нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
ИПКнинг 281-моддасига мувофиқ биринчи инстанция судининг
ажримлари устидан ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда шикоят
қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан ушбу
Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган апелляция шикояти
(протести) ушбу бобда суднинг ҳал қилув қарори устидан берилган
апелляция шикоятини (протестини) кўриш учун назарда тутилган
тартибда апелляция инстанцияси суди томонидан кўрилади.
Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг
қарори, ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриб чиқиш
натижалари бўйича қуйидагиларга ҳақли:
1) қарорни, ажримни ўзгаришсиз қолдиришга;
2) қарорни, ажримни ўзгартиришга ёхуд бекор қилишга;
3) даъво аризасини қабул қилишни рад этиш, даъво аризасини
қайтариш, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш, иш юритишни
тугатиш, иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги ажримни бекор
қилишга ва даъво аризасини, ишни биринчи инстанция судида кўриб
чиқиш учун юборишга.
Бироқ, мазкур ҳолатда биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ҳамда хусусий ажримини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун
асос бўладиган ҳолатлар мавжуд эмас
ИПК 278-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан апелляция
инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Ушбу Кодекснинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди
томонидан ҳал қилув қарорини қабул қилишда моддий ёки процессуал
ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилмаганлиги, ишни биринчи
инстанция судида кўриш чоғида тўғри хулосага келинганлиги ҳамда ҳал
қилув қарори ҳамда ажримини ўзгартириш учун асослар мавжуд
эмаслиги сабабли, даъвогарнинг апелляция шикоятларида келтирган
важлари билан келиша олмайди ва суд ҳужжатларини ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топади.
Юқорида баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати апелляция
шикоятларини қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини ҳамда хусусий ажримини ўзгаришсиз қолдиришни,
ИПК 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, апелляция шикоятини
беришда тўланган суд харажатларини давогар зиммасида қолдиришни
лозим топиб, ИПКнинг 68, 118, 274, 278-280, 281-моддаларига асосланиб,
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил
19 январдаги ҳал қилув қарори ҳамда хусусий ажрими ўзгаришсиз
қолдирилсин.
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи
савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигининг
апелляция шикоятларини қаноатлантириш рад этилсин.
Суд ҳужжатлари қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Суд ҳужжатлари устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация шикоятини бериш
(протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи:
Ж. Суяров
ҳайъат аъзолари:
И.Юсупов
А.Арипов