Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2301/610 Дата решения 28.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди Судья Сафаров Абдулла Ҳусанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Qashqadaryo viloyati davlat soliq boshqarmasi Ответчик / Подсудимый "KITOB SAYQAL SAVDO SERVIS" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1060976 Claim ID 3226484 PDF Hash 2a1a1445e1007751... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий кодексининг 170-моддаси тисодий кодекси 170 code_article
кодексининг 82-моддаси кодекси 82 code_article
кодексининг 111-моддаси кодекси 111 code_article
Текст решения 4 220 символов
SHAHRISABZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI SHAHRISABZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шаҳрисабз шаҳри 2023 йил 28 март 4-1802-2301/610-сонли иш Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди, судья А.Сафаровнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармаси вакили Х.Рахимов (ишончномага асосан) иштирокида, Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармасининг, "KITOB SAYQAL SAVDO SERVIS" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган аризаси асосида қўзғатилган 4-18022301/610-сонли иқтисодий ишни, Китоб туман Давлат солиқ инспекцияси биносида ўтказилган очиқ сайёр суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни- (матнда аризачи деб юритилади), "KITOB SAYQAL SAVDO SERVIS" масъулияти чекланган жамияти(матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар томонидан 2023 йил учун юридик шахслар ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда солиқ органига тақдим этмаганлигини, белгиланган муддатларда солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақалари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида унинг шахсий кабинетига хабарнома юборилган бўлсада, ҳисобот тақдим этилмаганлигини билдириб, жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақалари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи тақдим этилганлиги тўғрисида судга маълумот тақдим қилиб, аризани қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради. Суд аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидагиларга кўра, аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатларга кўра, жавобгар томонидан 2023 йил учун юридик шахслар ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда солиқ органига тақдим этилмаган. Аризачи томонидан жавобгар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида назарда тутилган муддатларда солиқ ҳисоботини тақдим этиши лозимлиги тўғрисида шахсий кабинети орқали электрон шаклда огоҳлантирилган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра, солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади. Аризачининг солиқ тўловчини банклардаги ҳисобварақалари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори билан жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақалари бўйича операциялар ўн кундан кўп бўлмаган муддатга тўхтатилган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақалари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақалари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Судга, суд мажлиси кунига қадар солиқ органига белгиланган шаклда жавобгар солиқ ҳисоботини тақдим этганлиги тўғрисида аризачи вакили томонидан маълумот тақдим этилган. Бундай ҳолатда, суд аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111моддаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176186, 222-моддаларига асосланиб, судҚ А Р О Р К И Л Д И: Аризани қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар ўн кун муддат ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин. Судья А.Сафаров