← Назад
Решение #615675 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 474 | — | law | |
| аролик кодекси | 238 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article |
Текст решения
6 154 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Марғилон шаҳри
2023 йил 28 март
4-1504-2301/973-сонли иш
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг раиси А.Акбаров раислигида,
судья ёрдамчиси С.Шавкатовнинг суд мажлиси котиблигида, тарафлар
вакиллари иштирокисиз, даъвогар “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари
корхонаси” акциядорлик жамиятининг жавобгар «Заркент зийнати» фермер
хўжалигидан 13524621 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
Даъвогар “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик
жамияти судга даъво аризаси билан мурожаат этиб жавобгар «Заркент зийнати»
фермер хўжалигидан 10661092 сўм асосий қарз, 2839529 сўм пеня ва 30000 сўм
почта ҳаражатини ундиришни сўраган.
Тарафлар вакиллари тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада суд
мажлисида иштирок этмади.
Даъвогар ишни унинг иштирокисиз кўриш ҳақида ариза билан мурожаат
этган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда – Иқтисодий процессуал кодекси) 170-моддасининг учинчи қисмига
кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига қараганда, даъвогар электр таъминоти корхонаси ва
«Заркент зийнати» фермер хўжалиги ўртасида Юридик шахслар учун электр
таъминоти шартномаси тузилган. Шартномага асосан даъвогар-корхона
истеъмолчига электр энергияни уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва
истеъмолчи истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.4-бандида истеъмолчи томонидан олинган электр
энергиянинг ҳақ тўланадиган ҳақиқий миқдори ушбу шартномага 2-иловада
назарда тутилган ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичлари асосида
аниқланиши; 3.6-бандида истеъмолчига энергия етказиб бериш, у томонидан
келгуси ҳисоб-китоб даври бошлангунга қадар шартномавий миқдор
қийматининг 100 фоизини олдиндан тўлангандан сўнг амалга оширилиши
назарда тутилган.
Тарафлар ўртасидаги низо электр энергия таъминоти шартномаси бўйича
истеъмолчи томонидан тўлов ўз вақтида амалга оширилмагани туфайли келиб
чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда –
Фуқаролик кодекси деб юритилади)нинг 474-моддасига кўра, агар қонун
ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб
назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия
миқдори учун тўланади.
Фуқаролик кодексининг 238-моддасида, мажбурият келишилган ва
тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шартлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
12 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан
фойдаланиш Қоидалари”нинг 127-бандига кўра, электр энергияси
истеъмолчилари фойдаланган электр энергияси учун ўз вактида ҳақ тўлашга
мажбурдирлар.
Жавобгар тўловларни ўз вақтда амалга оширмагани оқибатида уни 2023
йил 1 февраль ҳолатига электр энергияси истеъмолидан даъвогар олдида
10661092 сўм қарздорлиги вужудга келган.
Даъвогар томонидан қарздорликни ихтиёрий тўлаш юзасидан жавобгарга
талабнома юборилган. Талабнома оқибатсиз қолдирилиб, шу кунгача
қарздорлик тўлиқ тўланмасдан шартнома мажбуриятлари бажарилмай
келинган.
Ушбу қарздорлик суммаси ишдаги ҳужжатлар ҳамда даъвогар вакилини
суд мажлисидаги кўргазмаси билан ўз тасдиғини топади.
Бу ҳолатда суд, даъвонинг асосий қарз ундиришни талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил
12 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан
фойдаланиш қоидалари”нинг 113-бандига кўра, маиший истеъмолчилар тўлов
бўйича қарздор бўлганда, тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати
ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, лекин муддати ўтган тўлов
суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлайдилар.
Шунга кўра, даъвогар 2839529 сўм пеня ҳисоблаб, жавобгардан
ундиришни сўраган. Пенянинг ҳисоб-китоби судга тақдим этилди.
Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги
белгиланган.
Бу ҳолатда суд, даъвогарнинг пеня ундириш талабини асосли деб
ҳисоблаб, тарафларнинг ўз мажбуриятларини қай даражада бажарганлиги,
даъвогар томонидан қарздорликни ўз вақтида ундириш чоралари
кўрилмаганлиги пеня миқдорининг ошишига олиб келганлигини инобатга олиб,
талаб қилинган пеня миқдорини 567 905,8 сўмга қадар камайтиришни лозим
топди.
Юқоридагиларга кўра суд, даъвогарнинг даъво аризасини қисман
қаноатлантириб, жавобгар «Заркент зийнати» фермер хўжалигидан даъвогар
“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти
фойдасига 10661092 сўм асосий қарз, 567 905,8 сўм пеня ва 30000 сўм почта
харажатини ундиришни, жавобгардан республика бюджетига 300 000 сўм
давлат божини ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
Юқоридагиларда асосланиб суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 236, 468,474-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодесининг
118, 176-179 моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик
жамияти фойдасига жавобгар «Заркент зийнати» фермер хўжалигидан
10661092 сўм асосий қарз, 567 905,8 сўм пеня ва 30000 сўм почта ҳаражати
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар «Заркент зийнати» фермер хўжалигидан республика бюджетига
300000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят судига
апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик этувчи
А.Акбаров