Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2302/638 Дата решения 28.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Салимов Тохиржон Турсунович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "TOSHKENTDONMAHSULOTLARI" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "YAKUBOV MIRJAMOL AGRO" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1077950 Claim ID 3161170 PDF Hash 738d27245be21bc3... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
Кодекснинг 236-моддаси Кодекс 236 code_article
ФКнинг 535-моддаси ФК 535 law
шунингдек ушбу кодекснинг 538-моддаси шунингдек ушбу кодекс 538 code_article
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy 111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “а” е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz Tel: (+99870) 762-30-94 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўртачирчиқ тумани 2023 йил 28 март 4-1104-2302/638-сонли иш раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар "хххх" АЖ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар "хххх" МЧЖ ҳисобидан 87 750 000 сўм асосий қарз, 39 420 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили – С.Назаров (ишончнома асосида) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар "хххх" АЖ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб жавобгар "хххх" МЧЖ ҳисобидан 87 750 000 сўм асосий қарз, 39 420 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган жавобгар бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд жавобгар суд мажлисидан хабардорлиги тўғрисида далил иш ҳужжатларида мавжуд эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда–ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг кўрсатмалари ва тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини эса жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда – ФК)нинг 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Кодекснинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 333-моддаси биринчи қисмига кўра қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 535-моддасига кўра мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига хақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдалаш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади, шунингдек ушбу кодекснинг 538-моддасига асосан мол-мулкни ижарага бериш ҳуқуқи шу мол-мулк эгасига тегишли ҳисобланиб, бу шартномага асосан даъвогар томонидан ашёни вақтинчалик ижарага бериши, жавобгар эса мазкур ашёдан вақтинчалик фойдаланганлиги учун ҳар бир ойда шартномада белгиланган тўловларни амалга ошириши лозим. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар (ижарага берувчи) билан жавобгар (ижарага олувчи) ўртасида 2022 йил 22 июлда 198-сонли ижара шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар жавобгарга Тошкент вилояти, Бўка тумани, Ифтихор ҚФЙ, Бўка маҳалласида жойлашган умумий майдони 19 833 кв.метрни ташкил этувчи (ижара объектини) ижарага бериши, жавобгар эса ҳар ойда даъвогарга ижара ҳақи тўлаши белгиланган. Шартноманинг 3.1-3.1.1-бандларига кўра, бир ойлик ижара тўлови 17 550 000 сўмни, 12 ойга 210 600 000 сўм этиб белгиланган. Ижара шартномасининг 3.1.2-бандига кўра жавобгар ижара ҳақини ҳар ойнинг 15 санасигача амалга ошириши лозимлиги белгиланган. Жавобгар томонидан ижара ҳақи тўланмаганлиги натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида 87 750 000 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогарнинг ижара қарзини тўлаш ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, тўловлар вақтида амалга оширилмаган. Ушбу қарздорлик даъвогар вакилининг кўрсатмалари ва иш ҳужжатлари билан тасдиқланишини инобатга олиб, суд даъвогарнинг жавобгардан 87 750 000 сўм асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар жавобгардан шартнома шартларидан келиб чиқиб, 39 420 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли даъво талабининг пеня ундириш қисмини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандидаги тушунтиришларни ҳамда тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 39 420 000 сўм пеня миқдорини 7 000.000 сўмгача камайтиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгардан даъвогар ҳисобига ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 326, 333, 326-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 75, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд Жавобгар "ххххх" МЧЖ ҳисобидан даъвогар "Tхххх" АЖ фойдасига 87 750 000 сўм асосий қарз, 7 000 000 сўм пеня ва 30 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар "хххх" МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 2 543 400 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Т.Салимов