← Назад
Решение #615686 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 50 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| ИПК | 108 | — | law |
Текст решения
7 820 символов
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0-370) 645-55-40
А Ж Р И М
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил ------
4-1107-2202/------сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди судья ----- раислигида,
судья ёрдамчиси -------- котиблигида, Тошкент вилоят прокуратураси
даъвогар ------------- манфаатида жавобгар “-------------” МЧЖга нисбатан
тарафлар ўртасида тузилган 23.08.2021 йилдаги 428-сонли ер
участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилиш,
ўзбошимчалик билан қурилган дала шийпони, биогаз ва
қуёш
батареялари ўз ҳисобидан буздириш ва жами 234,12 га ер майдонидан
мажбурий тартибда чиқариш ҳамда ер майдонини туман заҳирасига
қайтариш тўғрисидаги даъво аризасини прокурор ёрдамчиси
К.Мухтаров, даъвогар вакили Қ.Романов (06.01.2023 йилдаги 4/14-сонли
ишончнома асосида), жавобгар вакили Д.Абдурахманов (раҳбар),
(учинчи шахслар вакиллари иштирокисиз) иштирокида ўз биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Тошкент вилоят прокуратураси даъвогар ------------- манфаатида
судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида тузилган
23.08.2021 йилдаги 428-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага
олиш шартномасини бекор қилиш, ўзбошимчалик билан қурилган дала
шийпони, биогаз ва қуёш батареялари ўз ҳисобидан буздириш ва жами
234,12 га ер майдонидан мажбурий тартибда чиқариш ҳамда ер
майдонини туман заҳирасига қайтаришни сўраган.
Суднинг 01.02.2023 йилдаги ажрими билан ишга “Ideal Vostok
Farm” МЧЖ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
агро саноат мажмуа устидан назорат қилиш инспекциясининг Тошкент
вилояти Оҳангарон туман бўлими, Кадастр агентлигининг Давлат
кадастрлар палатаси Тошкент вилоят бошқармаси, Кадастр агентлиги
Тошкент вилояти Оҳангарон тумани бўлими, Оҳангарон тумани Давлат
солиқ инспекцияси, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши Оҳангарон туман бўлими, Оҳангарон туман қишлоқ хўжалиги
бўлими, Оҳангарон туман сув истеъмолчилари уюшмаси ҳамда
бўлими, 01.03.2023 йилдаги ажрими билан “Boriy Sity” ва “Ohangaron
Naslli Parranda” МЧЖ низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этиб, судга Оҳангарон
туман ҳокимининг 28.03.2023 йилдаги 1016/4-сонли аризасини тақдим
қилиб, унга кўра Тошкент вилоят прокуратурасининг даъвогар
------------- манфаатида жавобгар “-------------” МЧЖга нисбатан тарафлар
ўртасида тузилган 23.08.2021 йилдаги 428-сонли ер участкасини узоқ
муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилиш, ўзбошимчалик
билан қурилган дала шийпони, биогаз ва қуёш батареялари ўз
ҳисобидан буздириш ва жами 234,12 га ер майдонидан мажбурий
тартибда чиқариш ҳамда ер майдонини туман заҳирасига қайтариш
тўғрисидаги даъводан воз кечишини маълум қилиб, суддан даъводан
воз кечиш тўғрисидаги аризани иш юритишга қабул қилишни ва
даъвони кўрмасдан қолдиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгардан ундиришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этиб, даъвогарнинг
даъводан воз кечиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни,
шунингдек судга ариза тақдим қилиб, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини зиммасига юклашни сўради.
Прокурор ёрдамчиси даъвогарнинг даъводан воз кечиш
тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни ва даъвони кўрмасдан
қолдиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
жавобгардан ундиришни сўради.
Учинчи шахслар вакилари суд мажлисида иштирок этмади. Иш
ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси куни ва жойидан хабардорлиги
тўғрисидаги почта хабарномаси мавжуд.
Суд даъвогар ва жавобгар вакилларининг важларини, шунингдек
прокурор ёрдамчисининг даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги
фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъводан воз кечиш тўғрисидаги аризасини иш
юритишга қабул қилишни ва даъвони кўрмасдан қолдиришни, суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, Оҳангарон туман
ҳокимининг 10.08.2015 йилдаги 515-сонли қарори асосида тарафлар
ўртасида 07.10.2015 йилда ер участкасини узоқ муддатли ижарага
бериш шартномаси тузилган ва 145-сон билан давлат рўйҳатига
олинган. Мазкур шартномага кўра жавобгарга 371,7 гектар ер майдони
ижарага берилган.
Мазкур ер майдонини туман захира ерлари ҳисобига қайтариш
тўғрисида туман ҳокимининг қарори маъмурий суднинг қарори билан
ҳақиқий эмас деб топилган.
Даъво аризасида бекор қилиш сўралган 23.08.2021 йилдаги
428-сонли “Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси”
эса жавобгар томонидан имзоланмаган.
Тарафлар ўртасида 07.10.2015 йилда тузилган 145-сон билан
давлат рўйхатидан ўтган ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш
шартномаси қонуний кучда бўлиб, у бекор қилинмаган ёки ҳақиқий эмас
деб топилмаган. Қолаверса, ушбу ижара шартномасини тузиш учун асос
бўлган туман ҳокимининг 03.06.2015 йилдаги 385-сонли ва 10.08.2015
йилдаги 515-сонли қарорлари ҳам бугунги кунда қонуний кучда.
Шуларга асосан суд жараёнида даъвогар судга ариза тақдим
қилиб, унга кўра Тошкент вилоят прокуратураси томонидан унинг
манфаатида киритилган ушбу даъводан воз кечишини билдириб, суддан
уни иш юритишга қабул қилишни ва даъвони кўрмасдан қолдиришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 49-моддасига асосан
прокурорнинг ўз даъво аризасидан (аризасидан) воз кечиши
даъвогарни (аризачини) ишни мазмунан кўриб чиқишни талаб қилиш
ҳуқуқидан маҳрум этмайди.
Прокурор томонидан даъвогарнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш
мақсадида тақдим этилган даъводан даъвогарнинг воз кечиши даъво
аризасини (аризани) кўрмасдан қолдиришга олиб келади.
ИПКнинг 50-моддасига асосан давлат органи ва бошқа шахс
томонидан даъвогарнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида тақдим
этилган даъво аризасидан даъвогарнинг воз кечиши даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришга олиб келади.
ИПК 107-моддасининг биринчи қисми 8-бандига кўра,
даъвогарнинг манфаатларини кўзлаб прокурор, давлат органи ва бошқа
шахс томонидан тақдим этилган даъводан даъвогар воз кечган бўлса,
суд даъвони кўрмасдан қолдиради.
ИПК 108-моддасига кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш
тўғрисида суд ажрим чиқаради.
Юқоридагиларга асосан суд даъвогарнинг даъводан воз кечиш
тўғрисидаги аризасини иш юритишга қабул қилишни ва даъвони
кўрмасдан қолдиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2020 йил 19 декабрдаги “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини
ундириш амалиёти тўғрисида”ги 36-сон қарорининг 17-бандига асосан
даъво
аризаси
(ариза)
қаноатлантирилган
ҳолда
даъвогар
(аризачи)нинг тегишли илтимосномаси мавжуд бўлгандагина, суд
харажатлари унинг зиммасига юклатилиши мумкин, давлат божи
тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар
юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатида киритган даъво
аризалари (аризалар) кўрмасдан қолдирилганда ёки иш юритиш
тугатилганда давлат божи манфаати кўзланиб даъво киритилган
зиммасига олиш тўғрисида судга ариза тақдим қилинган.
Шунга кўра суд ушбу низони кўриш билан боғлиқ ундирилиши
лозим бўлган 9 000 000 сўм давлат божини, шунингдек даъвогар
томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 24 000 сўм почта харажатини
жавобгардан ундиришни лозим топди.
Бинобарин, ИПКнинг 107-108, 118, 170, 195-моддаларига амал
қилиб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъводан воз кечиш тўғрисидаги аризаси иш
юритишга қабул қилинсин ва даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Жавобгар “-------------” МЧЖ ҳисобидан:
- Даъвогар ------------- фойдасига 24 000 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 9 000 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ажримдан норози тараф белгиланган тартибда шикоят (протест)
қилишга ҳақли.
Судья
-------------