Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2302/606 Дата решения 28.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Пайғамов Авазжон Кенжаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТ ХАЛК БАНКИ Ответчик / Подсудимый "DIZAYN TEX" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1077651 Claim ID 3158916 PDF Hash 9cb3a03bf0780fb1... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 744-моддаси нинг 744 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ФКнинг 333-моддаси ФК 333 law
онунининг 26-моддаси онуни 26 law
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
Ушбу Кодекс 280-моддаси Ушбу Кодекс 280 code_article
Кодекснинг 281-моддаси Кодекс 281 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI CHIRCHIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 28 март 4-1102-2302/606-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.К.Пайғамов раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар – Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг Ўзбекистон Республикаси АТ “Xalq bank” манфаатида жавобгар – “Dizayn Tex” МЧЖ ҳамда қўшимча жавобгарлар – “Power Motors” МЧЖ ва “Chirchiq Mashinasozlik Zavodi Energomash” МЧЖга нисбатан 80.000.000 сўм муддати келмаган асосий қарз, 38.853.000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 2.757.000 сўм асосий қарз бўйича ҳисобланган фоиз ва 1.378.500 сўм пеня жами 122.988.500 сўм қарздорликни ундириш ва ундирувни қўшимча жавобгар “Power Motors” МЧЖга тегишли 2018 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами 10 455 YAA бўлган, двигатель В15D211180542DFFX0328, кузов XWB5V31BVJA515682 бўлган CHEVROLET/LACETTI русумли автотранспорт воситаси ва қўшимча жавобгар “Chirchiq Mashinasozlik Zavodi Energomash” МЧЖга тегишли 2014 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами 10 737 VAA бўлган, двигатель LFW140150236, кузов KL1FC6C53EB040023 бўлган KAПТИВА русумли автотранспорт воситасиларига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили – И.Ғуломов (2023 йил 9 январдаги 03-33-5/6-сонли ишончнома асосида), жавобгар “Dizayn Tex” МЧЖ вакиллари – Б.Турсунбаева (жамият раҳбари), 3.Турсунбаев (2023 йил 2 мартдаги 1-сонли ишончнома асосида) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси Ўзбекистон Республикаси АТ “Xalq bank” манфаатида (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Dizayn Tex” МЧЖ (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳамда “Power Motors” МЧЖ ва “Chirchiq Mashinasozlik Zavodi Energomash” МЧЖ (бундан буён матнда – қўшимча жавобгар деб юритилади)га нисбатан 80.000.000 сўм муддати келмаган асосий қарз, 38.853.000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 2.757.000 сўм асосий қарз бўйича ҳисобланган фоиз ва 1.378.500 сўм пеня жами 122.988.500 сўм қарздорликни ундириш ва ундирувни қўшимча жавобгар “Power Motors” МЧЖга тегишли 2018 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами 10 455 YAA бўлган, двигатель В15D211180542DFFX0328, кузов XWB5V31BVJA515682 бўлган CHEVROLET/LACETTI русумли автотранспорт воситаси ва қўшимча жавобгар “Chirchiq Mashinasozlik Zavodi Energomash” МЧЖга тегишли 2014 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами 10 737 VAA бўлган, двигатель LFW140150236, кузов KL1FC6C53EB040023 бўлган KAПТИВА русумли автотранспорт воситасиларига қаратишни сўраган. Даъво аризасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакили иштирокисиз ишни кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза баён этилган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган, шу жумладан қўшимча жавобгарларнинг “гибрид почта” хизмати орқали хабардор қилинган қўшимча жавобгарлар бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд қўшимча жавобгарларнинг электрон почтасига бугунги суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170моддаларига асосан ишни қўшимча жавобгарлар “Power Motors” МЧЖ ва “Chirchiq Mashinasozlik Zavodi Energomash” МЧЖ иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида даъвогар вакили судга 2023 йил 16 мартдаги 130-сонли банк маълумотномасини тақдим қилиб, даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилгандан сўнг жавобгар томонидан тўловлар қисман тўловлар амалга оширганлигини маълум қилиб, жавобгардан қолган жами 118.234.965 сўм кредит қарздорлигини ундиришни ва ундирувни қўшимча жавобгарларга тегишли автотранспорт воситасиларига қаратишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари қарздорликни қисқа фурсатда бартараф қилишини маълум қилди. Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг кўрсатмалари ва тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК)нинг 744-моддасига асосан, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари кредит бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2020 йил 29 декабрда 210/от-сонли кредит шартномаси имзоланган бўлиб, унга мувофиқ банк жавобгарга 36 ой муддатга, 6 ой имтиёзли давр, йиллик 14 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан, 200.000.000 сўм пул маблағи “Тикув машиналари” харид қилиш мақсадида кредит маблағи ажратилган. Мазкур шартноманинг 2.5-бандига асосан, фоизларни тўлаш муддати, ҳар жорий ойнинг 15 санасига қадар белгиланган. Мазкур кредит таъминоти сифатида 2020 йил 30 декабрда гаров шартномаси имзоланган бўлиб, унга асосан қўшимча жавобгар “Power Motors” МЧЖга тегишли бўлган 2018 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами 10 455 YAA бўлган, двигатель В15D211180542DFFX0328, кузов XWB5V31BVJA515682 бўлган CHEVROLET/LACETTI русумли автотранспорт воситаси ҳамда қўшимча жавобгар “Chirchiq Mashinasozlik Zavodi Energomash” МЧЖга тегишли 2014 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами 10 737 VAA бўлган, двигатель LFW140150236, кузов KL1FC6C53EB040023 бўлган KAПТИВА русумли автотранспорт воситасилари гаровга қўйилган. Кредит шартномасининг ажралмас қисми бўлган тўлов графигида асосий кредит қарзини қайтариш ва унинг фоизларини тўлаш муддатлари белгиланган (келишилган) бўлиб, унга кўра жавобгар графикка мувофиқ асосий кредит қарзини кредит асосий қарзига нисбатан имтиёзли давр тугаганидан кейин бўлиб-бўлиб (қисмлаб) қайтариши ҳамда ҳар ойда кредитнинг фоизларини тўлаб бориши лозим. Кредит шартномаcига кўра жавобгар кредит тўлови ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида ва тўлиқ тўлаб бориш мажбуриятини олган. Бироқ, жавобгар кредит шартномаси талабларини бузиб кредит бўйича асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни тўламасдан келганлиги натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида 80.000.000 сўм муддати келмаган асосий қарз, 38.853.000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 2.757.000 сўм асосий қарз бўйича ҳисобланган фоиз ва 1.378.500 сўм пеня жами 122.988.500 сўм кредит қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган қарздорликни тўлаш ҳақидаги 2022 йил 27 декабрдаги 06/22-31-сонли талабнома эътиборсиз қолдирилган. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда судга тақдим қилган 2023 йил 16 мартдаги 130-сонли банк маълумотномасидан аниқланишича, жавобгар томонидан даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилгандан сўнг тўловлар қисман амалга оширилганлиги ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд даъво талабларининг жавобгардан 80.000.000 сўм муддати келмаган асосий қарз, 38.853.000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 2.757.000 сўм асосий қарз бўйича ҳисобланган фоиз ундириш талабини, 60.000.000 сўм муддати келмаган асосий қарз, 55.984.965 сўм муддати ўтган асосий қарз ва 1.500.000 сўм фоиз жами 117.484.965 сўмга қаноатлантиришга лозим топади. Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида шартнома мажбуриятларини ўз вақтида тўлиқ бажарилмаганлиги жавобгардан 1.378.500 сўм пеня ундириш талаби қўйилган. Бироқ, даъвогар вакилининг судга тақдим қилган маълумотномасига кўра, жавобгар томонидан даъвонинг пеня қисми бўйича тўловлар қисман яъни, 628.500 сўм амалган оширилганлиги ва бугунги кунда жавобгарнинг пеня бўйича қарздорлиги 750.000 сўмни ташкил қилиши маълум бўлди. ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, жавобгар томонидан 1.378.500 сўм пеня қисман яъни, 628.500 сўм билан қопланганлиги сабабли суд даъвонинг қолган пеня ундириш тўғрисидаги талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Шунингдек, даъвогар ўз даъво аризасида ундирувни гаровга олинган қўшимча жавобгарларга тегишли автотранспорт воситасиларига қаратишни сўраган. Тарафлар ўртасида имзоланган кредит шартномасига асосан, кредит шартномаси бўйича қарздор ўз вақтида кредит бўйича асосий қарз, фоиз тўловларини тўламаганда банк кредитнинг бутун ёки қисман суммасини муддатидан аввал қайтаришни қаратишга талаб қилишга ҳамда ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкга қаратишга ҳақли эканлиги белгиланган. “Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26-моддасига асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин. ФКнинг 279-моддасига асосан, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Ушбу Кодекс 280-моддасига кўра, агар гаровга қўювчининг гаровга олувчи билан келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчар мол-мулк ҳисобидан суд ҳужжатига мувофиқ қондирилади. Кодекснинг 281-моддасига мувофиқ, ундирув қаратилган, гаровга қўйилган мол-мулкни мажбурий равишда реализация қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион шаклидаги очиқ кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилади. “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сон Қарорининг 23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Қайд этилганларга асосланиб, суд ундирувни гаровга олинган қўшимча жавобгар “Power Motors” МЧЖга тегишли 2018 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами 10 455 YAA бўлган, двигатель В15D211180542DFFX0328, кузов XWB5V31BVJA515682 бўлган CHEVROLET/LACETTI русумли автотранспорт воситаси ва қўшимча жавобгар “Chirchiq Mashinasozlik Zavodi Energomash” МЧЖга тегишли 2014 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами 10 737 VAA бўлган, двигатель LFW140150236, кузов KL1FC6C53EB040023 бўлган KAПТИВА русумли автотранспорт воситасиларига қаратиш ҳақидаги талабини қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд ҳаражатларини эса жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Бинобарин, ФКнинг 333, 736, 744-моддаларини, ИПКнинг 66, 118, 170, 176-180, 192-моддаларини қўллаб, суд Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “Dizayn Tex” МЧЖ ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси АТ “Xalq bank” фойдасига 60.000.000 сўм муддати келмаган асосий қарз, 55.984.965 сўм муддати ўтган асосий қарз ва 1.500.000 сўм фоиз жами 117.484.965 сўм кредит қарздорлиги ва 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ундирув 2020 йил 30 декабрда нотариал тартибда расмийлаштирилган гаров шартномаси асосан қўшимча жавобгар “Power Motors” МЧЖга тегишли 2018 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами 10 455 YAA бўлган, двигатель В15D211180542DFFX0328, кузов XWB5V31BVJA515682 бўлган CHEVROLET/ LACETTI русумли автотранспорт воситасига қаратилсин. Ундирув 2020 йил 30 декабрда нотариал тартибда расмийлаштирилган гаров шартномаси асосан қўшимча жавобгар “Chirchiq Mashinasozlik Zavodi Energomash” МЧЖга тегишли 2014 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами 10 737 VAA бўлган, двигатель LFW140150236, кузов KL1FC6C53EB040023 бўлган KAПТИВА русумли автотранспорт воситасига қаратилсин. Даъво талабларининг қолган қисмларини қаноатлантириш рад этилсин. “Dizayn Tex” МЧЖ ҳисобидан ҳисобидан республика бюджетига 2.459.770 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья А.К.Пайғамов