← Назад
Решение #615856 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 474 | — | law | |
| аролик кодекси | 238 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article |
Текст решения
5 369 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Марғилон шаҳри
2023 йил 28 март
4-1504-2301/971-сонли иш
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг раиси А.Акбаров раислигида,
судья ёрдамчиси С.Шавкатовнинг суд мажлиси котиблигида, тарафлар
вакиллари иштирокисиз, даъвогар “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари
корхонаси” акциядорлик жамиятининг жавобгар «Низомжон ота ғурури»
фермер хўжалигидан 45570174 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
Даъвогар “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик
жамияти судга даъво аризаси билан мурожаат этиб жавобгар «Низомжон ота
ғурури» фермер хўжалигидан 36602550 сўм асосий қарз, 8967624 сўм пеня ва
30000 сўм почта ҳаражатини ундиришни сўраган.
Тарафлар вакиллари тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада суд
мажлисида иштирок этмади.
Даъвогар ишни унинг иштирокисиз кўриш ҳақида ариза билан мурожаат
этган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда – Иқтисодий процессуал кодекси) 170-моддасининг учинчи қисмига
кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда –
Фуқаролик кодекси деб юритилади)нинг 474-моддасига кўра, агар қонун
ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб
назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия
миқдори учун тўланади.
Фуқаролик кодексининг 238-моддасида, мажбурият келишилган ва
тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шартлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
12 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан
фойдаланиш Қоидалари”нинг 127-бандига кўра, электр энергияси
истеъмолчилари фойдаланган электр энергияси учун ўз вактида ҳақ тўлашга
мажбурдирлар.
Жавобгар тўловларни ўз вақтда амалга оширмагани оқибатида уни 2023
йил 1 февраль ҳолатига электр энергияси истеъмолидан даъвогар олдида
36602550 сўм қарздорлиги вужудга келган.
Даъвогар томонидан қарздорликни ихтиёрий тўлаш юзасидан жавобгарга
талабнома юборилган. Талабнома оқибатсиз қолдирилиб, шу кунгача
қарздорлик тўлиқ тўланмасдан шартнома мажбуриятлари бажарилмай
келинган.
Ушбу қарздорлик суммаси ишдаги ҳужжатлар ҳамда даъвогар вакилини
суд мажлисидаги кўргазмаси билан ўз тасдиғини топади.
Даъвогар томонидан судга берилган маълумотга кўра жавобгар
томонидан 24 500 000 сўм тўланганлиги маълум қилинган.
Бу ҳолатда суд, даъвонинг асосий қарз ундиришни талабини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил
12 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан
фойдаланиш қоидалари”нинг 113-бандига кўра, маиший истеъмолчилар тўлов
бўйича қарздор бўлганда, тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати
ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, лекин муддати ўтган тўлов
суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлайдилар.
Шунга кўра, даъвогар 8967624 сўм пеня ҳисоблаб, жавобгардан
ундиришни сўраган. Пенянинг ҳисоб-китоби судга тақдим этилди.
Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги
белгиланган.
Бу ҳолатда суд, даъвогарнинг пеня ундириш талабини асосли деб
ҳисоблаб, тарафларнинг ўз мажбуриятларини қай даражада бажарганлиги,
даъвогар томонидан қарздорликни ўз вақтида ундириш чоралари
кўрилмаганлиги пеня миқдорининг ошишига олиб келганлигини инобатга олиб,
талаб қилинган пеня миқдорини 1 793 524,8 сўмга қадар камайтиришни лозим
топди.
Юқоридагиларга кўра суд, даъвогарнинг даъво аризасини қисман
қаноатлантириб, жавобгар «Низомжон ота ғурури» фермер хўжалигидан
даъвогар “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик
жамияти фойдасига 12 102 550 сўм асосий қарз, 1 793 524,8 сўм пеня ва 30000
сўм почта харажатини ундиришни, жавобгардан республика бюджетига
911 403,48 сўм давлат божини ундиришни, даъвонинг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Юқоридагиларда асосланиб суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 236, 468,474-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодесининг
118, 176-179 моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик
жамияти фойдасига жавобгар «Низомжон ота ғурури» фермер хўжалигидан
12 102 550 сўм асосий қарз, 1 793 524,8 сўм пеня ва 30000 сўм почта ҳаражати
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар «Низомжон ота ғурури» фермер хўжалигидан республика
бюджетига 911 403,48 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят судига
апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
А.Акбаров