← Назад
Решение #615927 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| Мазкур Кодекс | 236 | — | code_article | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ИПК | 299 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2217/43950-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – С.Тўлқинов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – М.Эргашев
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – В.Сатторова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 28 март
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, судьялар Б.Исрайлов
ва В.Сатторовадан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, даъвогар
“Hydrocarbons Trade” МЧЖ вакили Ш.Қаюмов (2022 йил 6 сентябрдаги
6/09-сонли ишончнома асосида) ва жавобгар “Master-Asfalt” МЧЖ вакили
Х.Сафаров (2022 йил 1 сентябрдаги 01-сонли ишончнома асосида)ларнинг
иштирокида,
даъвогар
“Hydrocarbons
Trade”
МЧЖнинг
жавобгар
“Master-Asfalt” МЧЖдан 196 980 000 сўм асосий қарз ва 39 396 000 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича Тошкент туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 30 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 30 ноябрдаги қарори
устидан “Master-Asfalt” МЧЖ томонидан берилган кассация шикоятини Олий
суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Hydrocarbons Trade” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, “Master-Asfalt” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)дан 196 980 000 сўм асосий қарздорлик ва 39 396 000 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 30 сентябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 196 980 000 сўм асосий қарз, 5 000 000 сўм пеня
ва 24 000 сўм почта харажати ундириш белгиланган.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 30 ноябрдаги қарори билан апелляция шикоятини қаноатлантириш
рад этилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси
судининг қароридан норози бўлиб, жавобгар кассация шикояти билан мурожаат
қилган ва унда суд қарорининг асосий қарз ундириш қисмини ўзгартириб,
асосий қарз ундириш қисмини камайтириш ҳақида янги қарор қабул қилишни
сўраган. Бунга асос қилиб шикоятда, даъво аризасида даъво талабига
асос қилиб 01.01.2022 йилдаги 196 980 000 сўмлик товар етказиб
берилганлиги ҳақида ҳисобварақ-фактуранинг нусхаси илова қилинганлиги,
аммо ушбу ҳисобварақ-фактура жавобгар томонидан тасдиқланмаганлиги,
судларга 2021 йил 19 декабрда 11 000 кг, 2022 йил 27 февралда 9 250 кг жами
20 250 кг маҳсулот олинганлиги тасдиқлаб берилган бўлса-да, судлар
томонидан инобатга олинмай, даъвогар томонидан барча ҳужжатлар онлайн
тарзда етказилганлиги асос қилинганлиги қайд этилган.
Суд мажлисида жавобгар вакили жами 135 675 000 сўмлик маҳсулот
олинганлиги, шу боис кассация шикоятини қаноатлантиришни сўради.
Даъвогар вакили кассация шикоятига нисбатан эътироз билдириб,
жавобгарга 196 980 000 сўмлик маҳсулот етказиб берилганлиги, бу ҳақида
жавобгарга электрон ҳисобварақ-фактура юборилганлиги, жавобгарга
юборилган электрон ҳисобварақ-фактура ўз вақтида тасдиқланмаганлиги ёки
рад жавоби берилмагалиги сабабли қонунчиликка асосан ҳисобварақ-фактура
қабул қилинган деб ҳисобланишини маълум қилиб, кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Судлов ҳайъати, тарафларнинг кўрсатмаларини тинглаб, кассация
шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда
- ФК)нинг 234-моддасига кўра мажбурият шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур Кодекснинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи – сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсалдарда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил
2 мартда 02/03-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган бўлиб,
унга кўра, даъвогар жавобгарга “битум” маҳсулотларини етказиб бериш,
жавобгар эса маҳсулотларни қабул қилиб олиш ва шартномада белгиланган
муддатда ва тартибда тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Мазкур шартномага асосан даъвогар жавобгарга 2022 йил 1 июлдаги
19-сонли ҳисобварақ-фактура орқали жами 196 980 000 сўмлик маҳсулотларни
етказиб берганлиги, бироқ жавобгар томонидан олинган маҳсулотларнинг ҳақи
тўланмай келинаётганлиги важлари билан даъвогар даъво аризаси билан судга
мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 196 980 000 сўм асосий қарз ва
39 396 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Тарафлар ўртасида шартнома didox.uz сайти орқари электрон шаклда
тузилган бўлиб, даъвогар томонидан жавобгарга 196 980 000 сўмлик
маҳсулотлар етказиб берилганлиги ҳақидаги ҳисобварақ-фактура ҳам didox.uz
электрон шаклда 2022 йил 1 июлда жавобгарга юборилган.
Бироқ, жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар бўйича
тўловлар амалга оширилмаган, электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланмаган
ва сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул
қилиш тартиби тўғрисида” Низомнинг 63-бандига кўра, етказиб берувчи
томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун,
рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича эса бир
календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан
тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт.
Сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад
этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланади.
Мазкур ҳолатда 196 980 000 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилганлиги
ҳақида 2022 йил 1 июлдаги электрон ҳисобварақ-фактура жавобгар томонидан
белгиланган муддатда тасдиқланмаганлиги ёки рад этилмаганлиги сабабли
электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланади.
Бундан ташқари, иш ҳужжатларида даъвогардан 29,4 тонна
(196 980 000 сўмлик) маҳсулотлар олиш учун жавобгарнинг ходими
Б.Рахмановга берилган 1-сонли ишончнома мавжуд бўлиб, ушбу ишончнома
тарафлар ўртасида 2022 йил 1 июлда тасдиқланган бўлсада, жавобгар
томонидан шу куни, яъни 2022 йил 1 июлдаги даъвогардан 196 980 000 сўмлик
маҳсулотлар
олинганлиги
ҳақидаги
19-сонли
ҳисобварақ-фактура
тасдиқланмасдан қолган.
Ушбу ҳолатда жавобгарнинг кассация шикоятида келтирган даъвогардан
2021 йил 19 декабрда 11 000 кг, 2022 йил 27 февралда 9 250 кг, умумий ҳисобда
фақатгина жами 20 250 кг маҳсулот олганлиги ҳақидаги важлари асоссиз
ҳисобланади.
Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан маҳсулотлар етказиб берилганлиги,
электрон ҳисобварақ-фактура юборилганлиги, жавобгар томонидан 29,4 тонна
битумни олиш учун даъвогарга ишончнома берилганлиги, бироқ тўловлар
амалга оширилмаганлиги, электрон ҳисобварақ-фактура белгиланган муддатда
рад этилмаганлигини инобатга олиб, биринчи инстанция суди томонидан
даъвогарнинг жавобгардан 196 980 000 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисида
даъво талабини қаноатлантириш ҳақида, апелляция инстанцияси суди эса
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида
тўғри тўхтамга келган.
ИПК 299-моддасига асосан суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида
биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ
нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя
этилганлигини иш материаллари бўйича текширади. Кассация инстанцияси
суди янги далилларни текширишга ва янги фактларни аниқлашга ҳақли эмас.
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция ва апелляция инстанция суди
томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилмаган, ҳал қилув
қарорини ва апелляция инстанцияси қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг биринчи қисмига кўра кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича: ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Мазкур ҳолатда судлар томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормалари тўғри қўлланилган ҳолда асосли қарор чиқарилган ва уни бекор
қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас.
Шунга кўра, судлов ҳайъти биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори ва апелляция инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз,
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига жавобгар қарорнинг 65.355.000 сўм
қисмидан норози бўлганлиги сабабли ишни кассация инстанция судида кўриш
билан боғлиқ 653.550 сўм давлат божини жавобгардан ундиришни, жавобгар
томонидан олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажатини унинг зиммасида
қолдиришни лозим топди.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 301, 303 ва 305-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
“Master-Asfalt” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 30 сентябрдаги ҳал
қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 30 ноябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Master-Asfalt” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджетига 653.550 сўм давлат божи ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
Б.Исрайлов
В.Сатторова