← Назад
Решение #615969 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФК | 236 | — | law | |
| нинг | 66 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni,
Temirchi ko’chasi, 3a-uy
111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув,
улица Темирчи, дом 3 “а”
е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz
Tel: (+99870) 762-30-94
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ўртачирчиқ тумани
2023 йил 28 март
4-1104-2302/850-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судья Т.Салимов раислигида, судья
ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар - “ХХХХХ” МЧЖ шаклидаги ҚКнинг
жавобгар - “ХХХХХ” МЧЖ ҳисобидан 107 114 500 сўм асосий қарз ва 21 422 900 сўм
пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили М.Рустамов (2023 йил 10 февралдаги ишончнома асосида), жавобгар вакили –
К.Хайдаров (2023 йил 13 мартдаги 92-сонли ишончнома асосида), иштирокидаги очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар - “ХХХХХ” МЧЖ шаклидаги ҚКнинг (бундан буѐн матнда - даъвогар)
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар “ХХХХХ” МЧЖ ҳисобидан 107 114 500 сўм асосий қарз ва 21 422 900 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгарга нисбатан қарздорликни ундириш
тўғрисида судга даъво аризаси киритилганидан сўнг ҳам жавобгар даъво талабидаги
асосий қарз бўйича қисман бўлса-да тўловларни амалга оширмаганлигини маълум қилиб,
даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар даъво талабларини тан олиб, пеняни камайтиришни сўради.
Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда тақдим этилган қўшимча далилларга ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буѐн матнда – ФК)
8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда
ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 8 февраль куни 04сонли шартнома тузилган бўлиб, унга асосан даъвогар жавобгарга “Progress A-Class”
Поликарбоксилат Пластификатор маҳсулотларини етказиб бериш, жавобгар эса етказиб
берилган маҳсулотлар учун пул маблағларини тўлаш мажбуриятини олган.
Ушбу шартномага асосан, даъвогар томонидан 2021 йил 5 ноябрдаги 69-сонли, 15
октябрдаги 62-сонли, 24 сентябрдаги 56-сонли, 20 сентябрдаги 51-сонли, 10 сентябрдаги
47-сонли, 30 июлдаги 39-сонли, 31 майдаги 28-сонли, ҳисоб-фактуралари билан жами
756 114 500 сўм миқдоридаги маҳсулотлар жавобгарга етказиб берилган.
Бироқ жавобгар томонидан шартномага кўра етказилган маҳсулотлар учун қисман
тўловлар амалга оширилганлиги оқибатида жавобгарнинг даъвогар олдида 107 114 500
сўм қарздорлиги юзага келган. Мазкур қарздорлик даъво аризага илова қилинган ҳисобфактуралар ва тарафлар ўртасида тузилган солиштирма далолатнома билан тасдиқланган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда–
ИПК)нинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб,
улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини
асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган
бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
Тарафлар вакилларининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда ишдаги
мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар томонидан даъвогар олдидаги
107 114 500 сўм асосий қарзи бўйича қисман бўлса-да тўловлар амалга оширилмаганлиги
ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд даъво талабининг асосий қарз ундириш қисмини
тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида шартнома мажбуриятларини ўз вақтида
тўлиқ бажарилмаганлиги учун шартноманинг 4.3-бандига асосан жавобгардан 21 422 900
сўм пеня ундириш талаби қўйилган.
ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида
ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган.
Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги
сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини,
шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандидаги
тушунтиришларни, даъвогарнинг розилиги ҳамда тарафларнинг манфаатларини инобатга
олиб, талаб қилинган 21 422 900 сўм пеня миқдорини 8 000 000 сўмгача камайтиришни,
пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани
ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида
белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган
неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига
юклатилиши лозим.
Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд
харажатларини эса жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ИПКнинг 118, 176-180, 186, 192-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ХХХХХ” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “ХХХХХ” МЧЖ шаклидаги ҚК
фойдасига 107 114 500 сўм асосий қарз, 8 000 000 сўм пеня, 1 285 374 сўм давлат божи ва
30 000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга
киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида
шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Т.Салимов