Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2301/337 Дата решения 28.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение STANDARD OIL PRODUCTION масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Yevroyol масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1077800 Claim ID 3187166 PDF Hash 2a97b86305493507... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh., Mustaqillik ko’chasi, 77-uy Юкоричирчикский район, г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 28 март 4-1105-2301/337-сонли иш Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Ғ.Машкуров раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насиров котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Standart Oil Production” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “Yevroyo’l” масъулияти чекланган жамиятидан 213.155.002 сўм асосий қарз, 106.577.501 сўм жарима неустойкаси ундириш тўғрисида даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили А.Асқаров (2023 йил 8 февралдаги 03-сонли ишончнома) иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси даъвогар “Standart Oil Production” масъулияти чекланган жамияти манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Yevroyo’l” масъулияти чекланган жамиятидан 213.155.002 сўм асосий қарз, 106.577.501 сўм жарима неустойкаси ундиришни сўраган. Даъвогар вакили даъво аризасини тўлиқ қўллаб-қувватлаб, битум маҳсулотларининг нархи ошиб кетганлиги сабабли асосий қарздорлик ва пеняни тўлиқ ундиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор этилган бўлса-да, суд мажлисида палата ва жавобгар вакили иштирок этмади. Бироқ палата ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Жавобгар вакили олдинги суд муҳокамасида тилхат орқали хабардор қилинган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси иккинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур моддага асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шунга асосан суд низони палата ва жавобгар вакили иштироксиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан ва суд муҳокамасида аниқланишича, “Standart Oil Production” масъулияти чекланган жамияти (матнда даъвогар деб юритилади) ва “Yevroyo’l” масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил 8 апрелда “Нефть маҳслотларини етказиб бериш тўғрисида” ШБ-1-сонли шартномаси тузилган. Шартнома бўйича даъвогар (сотувчи) маҳсулотини жавобгар (сотиб олувчи) эса ушбу маҳсулотларни қабул қилиб олиш ҳамда белгиланган қийматда маҳсулот ҳақини тўлаб бериши мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан шартномага асосан 2022 йил 25 майдаги 1/1-сонли электрон ҳисобварақа-фактура билан 197.000 тонна 1.260.800.001,97 сўмлик BND 60/90 маркали битум маҳсулотлари етказиб берилган ва жавобгар маҳсулотларни қабул қилиб олган. Жавобгар томонидан 1.047.645.000 сўм тўлаб берилган бўлиб, қолган пул суммаси тўлаб берилмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 213.155.002 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 1 августда 31-сонли талабнома юборилиб, унда юзага келган қарздорликни тўлаб бериш сўралган. Мазкур талабнома оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг палата даъвогар манфаатида даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Мазкур ҳолатда даъвогарнинг асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талаби асослидир. Чунки, шартнома асосида жавобгарга маҳсулот берилганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда суд мажлисида иштирок этган даъвогар ҳамда жавобгар вакилларининг судга берган кўрсатмаларида, шунингдек, 2022 йил 25 майдаги 1/1-сонли электрон ҳисобварақа-фактура билан ўз тасдиғини топди. Юқорида қайд этилганларга асосан, суд даъвогарнинг 213.155.002 сўм асосий қарздорлик бўйича даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. Шунингдек, даъво аризада шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги учун жавобгардан 106.577.501 сўм жарима неустойкаси ундириш сўралган. ФКнинг 260-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. ФКнинг 261-моддасига кўра, неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади, қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва қоида тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади. Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.3-бандига кўра, сотувчи етказиб берилган маҳсулот учун тўловларни харидор шартномада кўрсатилган муддатида амалга оширилмаса, ҳар бир тўлов кечитирилган кун учун кечиктирилган тўлов суммасидан сотувчига 0,5 фоиз неустойка тўлаб бериши бироқ, неустойка суммаси шартнома бўйича кечиктирилган тўловдан 50 фоизидан ошмаган миқдорда белгилаб қўйилган. ФКнинг 326-моддаси биринчи қисмига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги ва мазкур модда иккинчи қисмига кўра, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги қайд этилган. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг жавобгардан жарима неустойкаси ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва талаб тўлиқ қаноатлантирилиши жавобгарнинг кейинги фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб, 53 000 000 сўм жарима неустойкасини ундиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур моддага асосан агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 30 000 сўм почта харажати, республика бюджетига жавобгар ҳисобидан 6.394.650,06 сўм давлат божини ундиришни лозим деб топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 260, 261, 236, 326-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 116, 118, 176, 180, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚИЛАДИ: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар - “Yevroyo’l” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар - “Standart Oil Production” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 213.155.002 сўм асосий қарз, 53 000 000 сўм жарима неустойкаси ва 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар – “Yevroyo’l” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 6.394.650,06 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Раислик қилувчи, судья Ғ.Машкуров