Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2302/850 Дата решения 28.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Пайғамов Авазжон Кенжаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТБ Қишлоқ қурилиш банк Ответчик / Подсудимый POLOVNIYA HAUS масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1077658 Claim ID 3179776 PDF Hash 554f1b502b06e1d1... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 744-моддаси нинг 744 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
онунининг 26-моддаси онуни 26 law
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
Ушбу Кодекс 280-моддаси Ушбу Кодекс 280 code_article
Кодекснинг 281-моддаси Кодекс 281 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI CHIRCHIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 28 март 4-1102-2302/850-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.К.Пайғамов раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар – Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг АТБ “Қишлоққурилишбанк” манфаатида жавобгар – “Palovniya Hause” МЧЖга нисбатан 1.274.787.535 cўм (шундан 43.333.333 сўм муддати ўтган асосий қарздорлик), 39.689.588,50 сўм муддати ўтган фоиз жами 1.314.477.123,50 сўм қарздорликни ундириш ва ундирувни гаровдаги жавобгарга тегишли Тошкент вилоят, Бўстонлиқ тумани, Кичиксой МФЙ, Қоратош кўчаси 229-уй манзилида жойлашган, кадастр рақами 11:03:02:01:01:6561 бўлган нотурар бино-иншоатга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили – В.Тўхтамишев (2023 йил 5 январдаги 01/05-20-сонли ишончнома асосида) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси АТБ “Қишлоққурилишбанк” манфаатида (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Palovniya Hause” МЧЖ (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)га нисбатан 1.274.787.535 cўм (шундан 43.333.333 сўм муддати ўтган асосий қарздорлик), 39.689.588,50 сўм муддати ўтган фоиз жами 1.314.477.123,50 сўм қарздорликни ундириш ва ундирувни гаровдаги жавобгарга тегишли Тошкент вилоят, Бўстонлиқ тумани, Кичиксой МФЙ, Қоратош кўчаси 229-уй манзилида жойлашган, кадастр рақами 11:03:02:01:01:6561 бўлган нотурар бино-иншоатга қаратишни сўраган. Даъво аризасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакили иштирокисиз ишни кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза баён этилган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган, шу жумладан жавобгарнинг “гибрид почта” хизмати орқали хабардор қилинган жавобгар бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд жавобгарнинг электрон почтасига бугунги суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни қўшимча жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида даъвогар вакили судга банкнинг 2023 йил 28 мартдаги 02/01639-сонли маълумотномасини тақдим қилиб, даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилгандан сўнг ҳам жавобгар томонидан тўловлар қисман бўлсада амалга оширилмаганлиги ва бугунги кунда жавобгарнинг кредит қарздорлиги ошганлигини маълум қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг кўрсатмалари ва тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК)нинг 744-моддасига асосан, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари кредит бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 15 июнда 34/22-сонли кредит шартномаси имзоланган бўлиб, унга мувофиқ банк Эко-агротуризм дам олиш оромгогохларини қурилиш ишларини якунлаш учун жавобгарга 36 ой муддатга, 6 ой имтиёзли давр билан йиллик 22 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 1.300.000.000 сўм миқдорида кредит пул маблағлари ажратилган. Мазкур кредит таъминоти сифатида 2022 йил 23 июнда ипотека шартномаси имзоланган бўлиб, унга асосан жавобгар “Palovniya Hause” МЧЖга тегишли бўлган Тошкент вилоят, Бўстонлиқ тумани, Кичиксой МФЙ, Қоратош кўчаси 229-уй манзилида жойлашган, кадастр рақами 11:03:02:01:01:6561 бўлган нотурар бино-иншоати гаровга қўйилган. Шунингдек, “Euroasia Insurance” суғурта компаниясининг 1.625.000.000 сўмлик кредит қайтмаслик суғурта полиси гаровга тақдим этилган. Шартномага мувофиқ, Банк кредит шартномасида зиммасида юклатилган кредит ажратиб берилган. Бироқ, жавобгар томонидан кредит шартномаси бўйича мажбуриятларни иловага мувофиқ ҳар ойнинг белгиланган санасида тўлаши лозим бўлсада, кредит қарздорлиги ва фоиз тўловларни тўламай келганлиги сабабли 2022 йил 17 октябрда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг АТБ “Қишлоққурилишбанк” манфаатида, жавобгарга нисбатан 72.666.565,50 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлигини ундириш ҳақида даъво аризаси билан мурожаат қилган. Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 24 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгар “Palovniya Hause” МЧЖ ҳисобидан даъвогар АТБ “Қишлоққурилишбанк” фойдасига 72.666.565,50 сўм муддати ўтган фоиз ва 24.000 сўм почта ҳаражати ундирилиб, ундрув гаровдаги жавобгарга тегишли нотурар бино-иншоатига қаратилган. Бироқ, бугунги кунга қадар жавобгар томонидан ҳал қилув қарорида ва тўловлар жадвали бўйича муддати ўтган қарздорлик қопланмаганлиги сабабли, 2023 йил 30 январь ҳолатига жавобгарнинг юқиридаги кредит шартномаси бўйича банк олдида кредит қолдиғи 1.274.787.535 cўм (шундан 43.333.333 сўм муддати ўтган асосий қарздорлик), 112.356.154 сўм муддати ўтган фоиз жами 1.387.143.689 сўм қарздорлиги вужудга келган. Шу сабабли даъвогар суддан, Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 24 ноябрдаги ҳал қилув қарорига асосан, жами 72.666.565,50 сўм муддати ўтган қарздорлик ундириш белгиланганлигини инобатга олиб, қолган қарздорлик яъни, 1.274.787.535 cўм (шундан 43.333.333 сўм муддати ўтган асосий қарздорлик), 39.689.588,50 сўм муддати ўтган фоиз жами 1.314.477.123,50 сўм қарздорлик ундиришни сўраган. Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган қарздорликни тўлаш ҳақидаги 2022 йил 30 августдаги 01/10-2209-сонли талабнома эътиборсиз қолдирилган. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда судга тақдим қилган банкнинг 2023 йил 28 мартдаги 02/01-639-сонли маълумотномасидан аниқланишича, жавобгар томонидан даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилгандан сўнг ҳам тўловлар қисман бўлсада амалга оширилмаганлиги ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд даъво талабларининг жавобгардан 1.274.787.535 cўм (шундан 43.333.333 сўм муддати ўтган асосий қарздорлик), 39.689.588,50 сўм муддати ўтган фоиз жами 1.314.477.123,50 сўм қарздорлик ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар ўз даъво аризасида ундирувни гаровга олинган жавобгарга тегишли нотурар бино-иншоатга қаратишни сўраган. Тарафлар ўртасида имзоланган кредит шартномасига асосан, кредит шартномаси бўйича қарздор ўз вақтида кредит бўйича асосий қарз, фоиз тўловларини тўламаганда банк кредитнинг бутун ёки қисман суммасини муддатидан аввал қайтаришни қаратишга талаб қилишга ҳамда ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкга қаратишга ҳақли эканлиги белгиланган. “Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26-моддасига асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин. ФКнинг 279-моддасига асосан, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Ушбу Кодекс 280-моддасига кўра, агар гаровга қўювчининг гаровга олувчи билан келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчар мол-мулк ҳисобидан суд ҳужжатига мувофиқ қондирилади. Кодекснинг 281-моддасига мувофиқ, ундирув қаратилган, гаровга қўйилган мол-мулкни мажбурий равишда реализация қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион шаклидаги очиқ кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилади. “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сон Қарорининг 23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Қайд этилганларга асосланиб, суд ундирувни гаровга олинган жавобгар “Palovniya Hause” МЧЖга тегишли Тошкент вилоят, Бўстонлиқ тумани, Кичиксой МФЙ, Қоратош кўчаси 229-уй манзилида жойлашган, кадастр рақами 11:03:02:01:01:6561 бўлган нотурар бино-иншоатга қаратиш ҳақидаги талабини қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, суд ҳаражатларини эса жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Бинобарин, ФКнинг 279, 280, 744-моддаларини, ИПКнинг 66, 118, 170, 176180, 192-моддаларини қўллаб, суд Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. “Palovniya Hause” МЧЖ ҳисобидан АТБ “Қишлоққурилишбанк” фойдасига 1.274.787.535 cўм кредит қолдиғи, 39.689.588,50 сўм муддати ўтган фоиз жами 1.314.477.123,50 сўм кредит қарздорлиги ва 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ундирув 2022 йил 23 июнда нотариал тартибда расмийлаштирилган ипотека шартномаси асосан жавобгар “Palovniya Hause” МЧЖга тегишли Тошкент вилоят, Бўстонлиқ тумани, Кичиксой МФЙ, Қоратош кўчаси 229-уй манзилида жойлашган, умумий майдони 1208.15 кв.м ташкил қилган, кадастр рақами 11:03:02:01:01:6561 бўлган нотурар бино-иншоатга қаратилсин. “Palovniya Hause” МЧЖ ҳисобидан ҳисобидан республика бюджетига 26.289.542,47 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья А.К.Пайғамов