← Назад
Решение #616259 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 7 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 72 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 25 | — | law | |
| ФКнинг | 47 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni,
Temirchi ko’chasi, 3a-uy
111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув,
улица Темирчи, дом 3 “а”
е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz
Tel: (+99870) 762-30-94
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ўртачирчиқ тумани
2023 йил 28 март
4-1104-2302/982-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судья Т.Салимов раислигида, судья
ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар - “ХХХХ” МЧЖнинг жавобгарлар “ХХХХ” МЧЖ ва “ХХХХ” МЧЖ Ўртачирчиқ филиали ҳисобидан 33 450 000 сўм асосий
қарз ва 16 725 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни
даъвогар вакили – А.Назаров (2023 йил 14 февралдаги 5-сонли ишончнома ва ордер
асосида), иштирокидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Даъвогар - “ХХХХ” МЧЖ Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар - “ХХХХ” МЧЖ ва “ХХХХ” МЧЖ
Ўртачирчиқ филиали ҳисобидан 33 450 000 сўм асосий қарз ва 16 725 000 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгарларга нисбатан қарздорликни ундириш
тўғрисида судга даъво аризаси киритилганидан сўнг ҳам жавобгарлар даъво талабидаги
асосий қарз бўйича қисман бўлса-да тўловларни амалга оширмаганлигини маълум қилиб,
даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган жавобгарлар
бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд жавобгар суд мажлисидан хабардорлигини
инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин
матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгарлар вакиллари
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришлари ва кўрсатмаларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабиларини қисман
қаноатлантиришни, “ХХХХ” МЧЖ Ўртачирчиқ филиалига нисбатан иш юритишни
тугатишни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар “ХХХХ” МЧЖ
зиммасига юклашни лозим топади.
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига мувофиқ, хўжалик
шартномаси тарафлари тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган
мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буѐн матнда – ФК)
8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда
ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб,
улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини
асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган
бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар
ѐзма ва ашѐвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг
тушунтиришлари билан аниқланади.
Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, “ХХХХ” МЧЖ (бундан кейин матнда
- даъвогар) билан жавобгар – “ХХХХ” МЧЖ Ўртачирчиқ филиали (бундан кейин матнда
- жавобгар) ўртасида 2022 йил 21 февралда 02-сонли турли хилдаги электродвигателлар
ва насосларни таъмирлаш бўйича шартнома тузилган.
Шартноманинг умумий қиймати 50 000 000 сўм этиб белгиланган.
Даъвогар томонидан шартномага кўра жами 33 450 000 сўмлик ишлар бажарилган
ҳисоб-фактуралар бажарилган ишлар далолатномаси ва тарафлар ўртасида тузилган
солиштирма далолатнома билан тасдиқланган.
Бироқ жавобгар томонидан шартномага кўра бажарилган ишлар учун тўловлар
амалга оширилмаганлиги оқибатида жавобгарнинг даъвогар олдида 33 450 000 сўм
қарздорлиги юзага келган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Даъвогар томонидан 2023 йил 14 февралда ушбу қарздорликни тўлаш бўйича
жавобгарга талабнома юборилган бўлсада, жавобгар мазкур қарздорликни тўлаш
чораларини кўрмаган.
Қайд этилганларга биноан, даъвогарнинг жавобгардан 33 450 000 сўм асосий қарз
ундириш ҳақидаги талаби тўлиқ қаноатлантирилиши лозим.
Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида шартнома мажбуриятларини ўз
вақтида тўлиқ бажарилмаганлиги учун шартномаларнинг 6.1-бандига асосан
жавобгардан 16 725 000 сўм пеня ундириш талаби қўйилган.
ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида
ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган.
Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги
сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ,
ФКнинг
326-моддасига
мувофиқ
суд
қарздор
томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга
олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси
Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4бандидаги тушунтиришларни ҳамда тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, талаб
қилинган 16 725 000 сўм пеня миқдорини 5 000.000 сўмгача камайтиришни, пенянинг
қолган қисмини рад этишни лозим топади.
Бундан ташқари, ИПКнинг 25-моддаси биринчи қисми 1-бандига асосан
иқтисодиѐт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираѐтган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини
қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича
ишлар кўрилаѐтганда тарафлар бўлган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва
бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар иқтисодий судга
тааллуқлидир.
ФКнинг 47-моддасининг учинчи қисмига асосан, агар қонунда бошқача тартиб
белгиланган бўлмаса, ваколатхона ва филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди.
ИПКнинг 110-моддаси 1-бандига кўра, иш судга тааллуқли бўлмаса суд иш
юритишни тугатади.
Ушбу ҳолатда даъвогарнинг даъво аризасида жавобгарлардан бири сифатида
кўрсатилган “ХХХХ” МЧЖ Ўртачирчиқ филиали юридик шахс мақомига эга
бўлмаганлиги сабабли, суд унга нисбатан даъво талаблари бўйича иш юритишни
тугатишни, даъво талабларини эса юридик шахс ҳисобланган “ХХХХ” МЧЖ ҳисобидан
қондиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани
ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида
белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган
неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига
юклатилиши лозим.
Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни,
жавобгардан даъвогар фойдасига 33 450 000 сўм асосий қарз, 5.000.000 сўм пеня, 501.750
сўм давлат божи, 30 000 сўм почта харажатлари ундиришни, “ХХХХ” МЧЖ Ўртачирчиқ
филиалига нисбатан даъво талаблари бўйича эса иш юритишни тугатишни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 110,
118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ХХХХ” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “ХХХХ” МЧЖ фойдасига
33 450 000 сўм асосий қарз, 5 000.000 сўм пеня, 501.750 сўм давлат божи ва 30 000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“ХХХХ” МЧЖ Ўртачирчиқ филиалига нисбатан даъво талаблари бўйича иш
юритиш тугатилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, тегишли ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти
бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Т.Салимов