Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2302/862 Дата решения 28.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Салимов Тохиржон Турсунович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТ ХАЛК БАНКИ Ответчик / Подсудимый "TAXI GOLDEN FLY" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1077954 Claim ID 3187878 PDF Hash 8685aebd804210c4... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 131-моддаси ИПКнинг 131 law
онуннинг 18-моддаси онуннинг 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy 111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “а” е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz Tel: (+99870) 762-30-94 АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Ўртачирчиқ тумани 4-1104-2302/862-сонли иш Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судья Т.Салимов раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар АТ “Хххх” манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар –"ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан муддати келмаган 700 000 АҚШ доллари, муддати ўтган 40 145,2 АҚШ доллари ундириш қарздорликни 1 500 000 000 сўм қисмини "ХХХХ" МЧЖ ва қўшимча жавобгар "ХХХХ" МЧЖдан, 1 500 000 000 сўм қисмини "ХХХХ" МЧЖ ва қўшимча жавобгар “XORAZM LYUKS METAN” МЧЖ ҳисобидан солидар тартибда ундириш, ундирувни гаров мулкларига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни жавобгар вакили Д.Исмоилов (ишончнома асосида), иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар - АТ “Хххх” манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси иқтисодий судга мурожаат қилиб, жавобгар –"ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан муддати келмаган 700 000 АҚШ доллари, муддати ўтган 40 145,2 АҚШ доллари ундириш қарздорликни 1 500 000 000 сўм қисмини "ХХХХ" МЧЖ ва қўшимча жавобгар "ХХХХ" МЧЖдан, 1 500 000 000 сўм қисмини "ХХХХ" МЧЖ ва қўшимча жавобгар “XORAZM LYUKS METAN” МЧЖ ҳисобидан солидар тартибда ундириш, ундирувни гаров мулкларига қаратишни сўраган. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, даъвогар вакили иштирок этмади. Даъво аризасида суд мажлисини Палата вакиллари иштирокисиз кўриш ҳақида ариза баён этилган. Суд мажлисида жавобгар вакили судга низо юзасидан тузилган медиатив келишувни тақдим этиб, суддан даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд ишда иштирок этувчи даъвогар вакили тушунтиришларини тинглаб ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 107-моддасининг биринчи қисми 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, иқтисодий суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. ИПКнинг 131-моддасига асосан эса тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Тарафлар томонидан профессионал медиатор Акрамов Санжарбек Анварович кўмагида (Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 25 августда берилган 13-13-a/1-7956-сонли Сертификат) иштирокида 2023 йил 27 март куни медиатив келишув тузилган. Суд тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли, даъвони кўрмасдан қолдиришни, давлат божи ва почта харажатини ундирмасдан қолдиришни лозим деб топади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 18-моддаси биринчи қисмининг 9-бандига кўра, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи тўлиқ ёки қисман қайтарилиши белгиланган. Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107,118,131 ва 195-моддасига асосланиб, суд Даъвогар – АТ “Хххх” манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар –"ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан муддати келмаган 700 000 АҚШ доллари, муддати ўтган 40 145,2 АҚШ доллари ундириш қарздорликни 1 500 000 000 сўм қисмини "ХХХХ" МЧЖ ва қўшимча жавобгар "ХХХХ" МЧЖдан, 1 500 000 000 сўм қисмини "ХХХХ" МЧЖ ва қўшимча жавобгар “XORAZM LYUKS METAN” МЧЖ ҳисобидан солидар тартибда ундириш, ундирувни гаров мулкларига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Мазкур ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья Т.Салимов