Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2301/434 Дата решения 28.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Якубов Махмуджон Мухамаджонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "81-SON DOSTOBOD ATK" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "TCT Towers" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1093090 Claim ID 3202773 PDF Hash 10df4f482800a2da... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФКнинг 333-моддаси збекистон Республикаси ФК 333 law
тисодий процессуал Кодексининг 66-моддаси тисодий процессуал Кодекси 66 code_article
Ушбу кодекснинг 72-моддаси Ушбу кодекс 72 code_article
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 28 март *****-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****нинг раислигида, судья ѐрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар "*****" масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 15.470.000 сўм асосий қарз, 7.735.000 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар "*****" масъулияти чекланган жамияти раҳбари ***** (буйруқ ҳамда гувоҳнома асосида), ишончли вакили ***** (ишончнома асосида), жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ишончли вакили ***** (ишончнома асосида)лар иштирокида иш ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: "*****" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда "даъвогар " деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, "*****" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда "жавобгар" деб юритилади) ҳисобидан 15.470.000 сўм асосий қарз, 7.735.000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар "*****" масъулияти чекланган жамияти раҳбари *****, ишончли вакили *****лар даъво аризасидаги важларни такрорлаб, тарафлар ўртасида 2022 йил 19 январда 3/22-сонли шартномага асосан ходимларни етказиб қўйиш хизматлари кўрсатилганлигини, қисман тўловлар амалга оширилиб, кўрсатилган хизмат ҳақининг 15.470.000 сўми асоссиз тўлаб берилмаѐтганлигини бир неча бор мурожаат қилганлигини бироқ натижа бўлмаганлигини, асосий қарзга нисбатан 7.735.000 сўм миқдорда пеня ҳисобланганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлнтириб беришни сўради. Шунингдек, судда сўралган жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ишончли вакили ***** даъвони қисман тан олиб, ҳақиқатдан ҳам тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан хизмат кўрсатилганлигини, жамиятнинг молиявий аҳволи ночорлиги сабабли қарздорликни тўлаш муддатлари бузилганлигини, қисқа муддатлар ичида тўлаб бериш чоралари кўрилаѐтганлиги билдирди. Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Иш хужжатларидан кўринишича даьвогар "*****" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда-"Ташувчи" деб юритилади) ҳамда жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда-"Юк жўнатувчи" деб юритилади) ўртасида 2022 йил 19 январда 3/22-сонли шартнома тузилган. Мазкур шартноманинг 1-бўлими 1.1-1.3-бандларига мувофиқ, "Етказиб қўювчи" "Буюртмачи"га ходимларни 7:30 тонг саҳардан Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани Ўзбекистион МФЙ ҳудудидан Мингчинор МФЙ (текстил) ҳудудига етказиб қўйиш ҳамда 18:00 да Мингчинор МФЙ (текстил) ҳудудидан Ўзбекистион МФЙ ҳудуди етказиб қўйиш хизматини кўрсатиши, "Буюртмачи" эса шартнома шартларига асосан хизматдан фойдаланиш ҳамда кўрсатилган хизматлар учун расмийлаштирилган далолатнома, ҳисоб-фактура асосида 5 банк иш куни мобайнида тўлаб бериш мажбуриятини олиши, кунлик автотранспорт хизмати қўшилган қиймат солиғисиз 600.000 сўмни ташкил этиши белгиланган. Шунингдек, шартноманинг 2-бўлими 2.2.1-2.2.2-бандларига асосан "Буюртмачи" кўрсатиладиган хизматлар учун олдиндан 100 фоиз қийматини "Етказиб қўювчи"га ўтказиб бериш, олдиндан тўловлар амалга оширилмаган тақдирда огохлантиришсиз хизмат кўрсатмаслик ҳуқуқига эга бўлиши, автотранспортни кутиш ва ҳайдовчи кутиш жойи белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг(бундан буѐн матнда-ФК деб юритилади) 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги назарда тутилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига асосан расмийлаштирилган ҳисоб-фактураларга асосан "Етказиб қўювчи" томонидан мажбуриятлар тўлиқ бажарилиб, "Буюртмачи"га жами 29.670.000 сўмлик ходимларни етказиб қўйиш хизматлари кўрсатилиб, "Буюртмачи" томонидан қисман тўловлар амалга оширилиб, 2022 йил 20 декабрь ҳолатига кўрсатилган хизматлар учун 15.470.000 сўм қарз бўлиб қолган. Ушбу ҳолатлар судда сўралган тарафлари вакиллари берган кўрсатмалари, тарафлар ўртасида тузилган шартнома, кўрсатилган хизматлар юзасидан расмийлаштирилган ҳисоб-фактуралар ва бошқа иш хужжатлари билан ўз тасдиғини топди. Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни тўлаш юзасидан 2022 йил 10 майда T/R-49-сонли ѐзма талабнома юборилган бўлса-да, ушбу талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ѐзма ва ашѐвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, Қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Қайд этилганларга кўра, даъвогарнинг 15.470.000 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талаби иш хужжатлари билан ҳам ўз исботини топганлигини инобатга олиб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3-бўлими 3.1.1-бандига асосан жавобгардан 7.735.000 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунини хўжалик судлари амалиѐтида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий иқтисодий суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига кўра умумий қоидага кўра қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилиши, агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилади. ФК 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ѐки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3-бўлими 3.1.1-бандида етказиб қўйиш ҳақи ўз вақтида таўланмаганлиги учун "Буюртмачи" "Етказиб қўювчи"га ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун тўлов суммасининг 0.4 фоиз миқдорида, бироқ кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда (пеня) қўшимча жамрима тўлаши юзасидан ўзаро келишилган. Даъвогар судга пенянниг ҳисоб-китобини тақдим этиб, (15.470.000 сўм х 0.4)=61.880 сўм х 191 кун=11.819.000 сўмни ташкил қилсада асосий қарзнинг 50фоиз қийматига нисбатан 7.735.000 сўмни ташкил қилган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши кераклиги, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ѐки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозимлиги, ишда иштирок этувчи шахслар фақат ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдиндан таништирилган далилларга асосланишга ҳақлилиги, агар тараф суд томонидан талаб этилаѐтган далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаѐтган бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланиши белгиланган. Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, даъвогар томонидан ҳақиқатдан хизматлар кўрсатилиб, кўрсатилган хизматлар учун жавобгар томонидан ҳақ асоссиз тўлиқ қоплаб берилмаганлиги сабабли, даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 15.470.000 сўм асосий қарз, 7.735.000 сўм пеняни ундиришни, низонинг келиб чиқишида жавобгарнинг айбдорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси талабларига асосан давлат божи, почта харажатларини унинг зиммасига юклашни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 236, 263, 333моддалари, Иқтисодий процессуал Кодексининг 66, 68, 72, 118, 176-180, 186, 187-моддаларига асосан, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: Даъвогар "*****" масъулияти чекланган жамияти фойдасига 15.470.000 сўм асосий қарз, 7.735.000 сўм пеня, 464.100 сўм давлат божи, 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья: *****