← Назад
Решение #617130 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 18 | — | law | |
| онуннинг | 8 | — | law | |
| онуннинг | 12 | — | law | |
| ИПКнинг | 73 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
CHIRCHIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8
111700, Chirchik , Istikbol street, 8
Тel: 0.370-716-39-66,
e.mail: i.chirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 28 март
4-1102-2302/592-сонли иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.Пайғамов раислигида,
судья ёрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар – Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлигининг “Elektrtarmoqqurilish” AЖ манфаатида
жавобгар – “4-sonli Montaj Boshqarmasi” АЖ ҳамда қўшимча жавобгар –
“Birinchi banklararo depozitariy” МЧЖга нисбатан номинал қиймати 1.000 сўм
бўлган 1.144.650 дона оддий ҳамда 129.310 дона имтиёзли акциялар
чиқарилуви бўйича 2021 йил 19 июлда L0218-5-рақам билан давлат рўйхатига
олинган қўшимча акциялар чиқарилувини ҳақиқий эмас деб топиш ва унинг
ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
иқтисодий ишни манфаатдор “Elektrtarmoqqurilish” AЖ вакиллари –
Ш.Юлдашев, А.Утарбекова, А.Досчанов (2023 йил 22 февралдаги 5-сонли
ишончнома асосида) иштирокида очиқ суд мажлисида ўз биносида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги “Elektrtarmoqqurilish” AЖ
манфаатида (кейинги матнда – даъвогар деб юритилади) Чирчиқ туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “4-sonli Montaj
Boshqarmasi” АЖ (кейинги матнда – жавобгар деб юритилади) ҳамда “Birinchi
banklararo depozitariy” МЧЖ (кейинги матнда – қўшимча жавобгар деб
юритилади)га нисбатан номинал қиймати 1.000 сўм бўлган 1.144.650 дона
оддий ҳамда 129.310 дона имтиёзли акциялар чиқарилуви бўйича 2021 йил 19
июлда L0218-5-рақам билан давлат рўйхатига олинган қўшимча акциялар
чиқарилувини ҳақиқий эмас деб топиш ва унинг ҳақиқий эмаслиги
оқибатларини қўллашни сўраган.
Суднинг 2023 йил 28 февралдаги ажрими билан жавобгар “4-sonli Montaj
Boshqarmasi” АЖ зиммасига акциядорлар реестрини тақдим қилиш вазифаси
юклатилган.
Суднинг 2023 йил 14 мартдаги ажрими билан ишга низонинг предметига
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида
“MEDIAMAGNAT” МЧЖ, “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси”
АЖ ҳамда таъсисчилар Абдурахмонов Рўзимурод Аманбоевич, Бараева Елена
Михайловна, Фозилов Тўлқин Азадович, Ғаффаров Яхшимурод Умед ўғли,
Hugger Thomos Eugen, Жаринова Нина Александровна, Пайғамов Насимбек
Нуманович, Қосимов Миразиз Мирсобит ўғли ва Худаярова Махфуза
Шайқуловналар жалб қилинганлар.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган, шу
жумладан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, қўшимча
жавобгар “Birinchi banklararo depozitariy” ҳамда “4-sonli Montaj Boshqarmasi”
АЖ акциядорлари (таъсисчилари) “MEDIAMAGNAT” МЧЖ, “Бухоро
ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ ҳамда таъсисчилар Абдурахмонов
Рўзимурод Аманбоевич, Бараева Елена Михайловна, Фозилов Тўлқин
Азадович, Ғаффаров Яхшимурод Умед ўғли, Hugger Thomos Eugen, Жаринова
Нина Александровна, Пайғамов Насимбек Нуманович, Қосимов Миразиз
Мирсобит ўғли ва Худаярова Махфуза Шайқуловналар бугунги суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлишсада, суд
мажлисида иштирок этишмади. Суд уларнинг суд мажлисидан хабардорлиги
тўғрисида далил иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда –
ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни даъвогар Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлиги, қўшимча жавобгар “Birinchi banklararo
depozitariy” ҳамда “4-sonli Montaj Boshqarmasi” АЖ акциядорлари
(таъсисчилари) “MEDIAMAGNAT” МЧЖ, “Бухоро ҳудудий электр
тармоқлари корхонаси” АЖ ҳамда таъсисчилар Абдурахмонов Рўзимурод
Аманбоевич, Бараева Елена Михайловна, Фозилов Тўлқин Азадович,
Ғаффаров Яхшимурод Умед ўғли, Hugger Thomos Eugen, Жаринова Нина
Александровна, Пайғамов Насимбек Нуманович, Қосимов Миразиз Мирсобит
ўғли ва Худаярова Махфуза Шайқуловналар иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво аризасида
келтирган важларини қўллаб қувватлаб, даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда тақдим этилган қўшимча
далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини эса
тарафларнинг қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклашни лозим топади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатларга кўра, “Elektrtarmoqqurilish” AЖ “4-sonli
Montaj Boshqarmasi” АЖнинг устав капиталида (25,07 фоиз) ёки 546.120 дона
ва “Buxoro hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” АЖ (8,99 фоиз) ёки 195.734
дона акцияларига эга бўлган акциядори ҳисобланади.
“4-sonli Montaj Boshqarmasi” АЖ томонидан 2021 йил 18 июнда
акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиб, йиғилиш
кворуми овоз берувчи акцияларнинг 99,96 фоизни ташкил этган. Йиғилиш кун
тартибида бир нечта масалалар, шу жумладан жавобгар “4-sonli Montaj
Boshqarmasi” АЖ фаолиятини амалга ошириш учун янги маъмурий бино олиш
бўйича таклифларни кўриб чиқиш, жавобгарнинг
қўшма акцияларини
чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилиш ва қўшимча акцияларнинг
чиқарилиши тўғрисида қарорни тасдиқлаш ҳақидаги масалалар киритилган.
Ушбу масалалар юзисидан устав фондини кўпайтириш мақсадида қўшимча
эълон қилинадиган акциялар чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилинган.
Бироқ, даъвогар томонидан 2021 йил 18 июнда акциядорларнинг
навбатдан ташқари умумий йиғили 2-сонли умумий баённомасига ўз
эътирозларини билдириб, Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “4-sonli Montaj Boshqarmasi” АЖга
нисбатан жамиятнинг 2021 йил 18 июндаги 2-сонли умумий йиғилиш
баённомаси (қарори) ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Чирчиқ туманлараро иқтисодий суднинг 2021 йил 16 сентябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қароридан норози бўлиб,
жавобгар Тошкент вилоят судига апелляция шикояти билан мурожаат қилган
ҳамда унда ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъво талабини
қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилинган.
Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2021 йил 16 ноябрдаги қарори билан Чирчиқ туманлараро иқтисодий суднинг
2021 йил 16 сентябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, тегишли тартибда
иш янгидан биринчи инстанция судида кўриш учун Ўртачирчиқ туманлараро
иқтисодий судига юборилган.
Ўртачирчиқ туманлараро иқисодий судининг 2022 йил 17 февралдаги
ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилган.
Ўртачирчиқ туманлараро иқисодий судининг 2022 йил 17 февралдаги
4-1102-2102/1162-сонли ҳал қилув қарори ижросини таъминлаш мақсадида
жавобгар “4-sonli Montaj Boshqarmasi” АЖга 2022 йил 11 октябрда 07-46-0103/41-сонли кўрсатма берилган.
Жавобгар “4-sonli Montaj Boshqarmasi” АЖ 2022 йил 27 октябрдаги
2284-сонли жавоб хатида, Ўртачирчиқ туманлараро иқисодий судининг
2022 йил 17 февралдаги ҳал қилув қарори ҳамда Молия вазирлигининг
кўрсатма ижроси учун қабул қилинганлиги, жамият акциядорларининг
2021 йил 18 июндаги умумий йиғилиши қарори ҳақиқий эмас деб топилиши
муносабати билан мазкур умумий йиғилиш қарори асосида 2021 йил 19 июлда
L0218-5-рақам билан давлат рўйхатига олинган акциялар чиқарилишларининг
давлат рўйхат рақамларини бекор қилиш бўйича ҳужжатлар тайёрланиб,
Молипя вазирлигига тақдим этилганлиги бироқ, қимматли қоғозлар
чиқарилишини бекор қилиш учун Адлия вазирлигида 2009 йил 30 августда
2000-сонли рақам билан рўйхатдан ўтказилган “Қимматли қоғозлар эмиссияси
ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан
ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қоидаларнинг 102-бандида
кўзда тутилган ҳужжатларни тўлиқ тақдим қилишни имкони бўлмаётганлиги
хусусан, юқоридаги қоидаларда эмитентнинг депо ҳисобварағида ушбу
чиқарилишнинг барча қимматли қоғозлари мавжудлигини тасдиқловчи
эмитентнинг депо ҳисобварағидан кўчирма тақдим қилиш учун инвестиция
воситачиси бўлган “Birinchi banklararo depozitariy” МЧЖга мурожаат
қилганлиги, бироқ тегишли суд қарори юзасидан ижро варақаси мавжуд эмас
деган важ билан рад жавоби олинганлиги маълум қилинган.
Шу сабабли даъвогар жавобгар “4-sonli Montaj Boshqarmasi” АЖ ҳамда
“Birinchi banklararo depozitariy” МЧЖга нисбатан номинал қиймати 1.000 сўм
бўлган 1.144.650 дона оддий ҳамда 129.310 дона имтиёзли акциялар
чиқарилуви бўйича 2021 йил 19 июлда L0218-5-рақам билан давлат рўйхатига
олинган қўшимча акциялар чиқарилувини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Республикаси
“Акциядорлик
жамиятлари
ва
акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг
18-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, жамиятнинг устав
фонди (устав капитали) қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан
кўпайтирилиши мумкин.
Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш
тўғрисидаги ва жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги
қарорлар акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан ёки, агар жамият
уставига ёхуд акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига мувофиқ
жамиятнинг кузатув кенгашига шундай қарорлар қабул қилиш ҳуқуқи
берилган бўлса, жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикаси “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги
Қонуннинг 8-моддасига асосан, эмиссиявий қимматли қоғозларнинг
чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш қимматли қоғозлар бозорини
тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан эмитентнинг
аризаси асосида амалга оширилади.
Мазкур Қонуннинг 12-моддасига кўра, эмиссиявий қимматли
қоғозларнинг чиқарилиши суднинг тегишли қарори мавжуд бўлган тақдирда
ҳақиқий эмас деб топилади.
Эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилиши амалга ошмаган ёки
ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, мазкур чиқарилишнинг барча қимматли
қоғозлари муомаладан олиниши лозим, амалга ошмаган ёки ҳақиқий эмас деб
топилган
эмиссиявий
қимматли
қоғозларнинг
чиқарилишини
жойлаштиришдан эмитент олган маблағлар эса қонунчиликда белгиланган
тартибда эгаларига қайтарилиши керак.
Ўртачирчиқ туманлараро иқисодий судининг 2022 йил 17 февралдаги
ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қанотлантириб,
“4-sonli Montaj Boshqarmasi” АЖнинг 2021 йил 18 июндаги 2-сонли умумий
йиғилиш баённомаси (қарори) ҳақиқий эмас деб топилган. Мазкур ҳал қилув
қарори бунги кунда қонуний кучда.
ИПКнинг 73-моддаси иккинчи қисмига кўра, иқтисодий суднинг илгари
кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган
ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида
янгидан исбот қилинмайди.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг жавобгар “4-sonli Montaj
Boshqarmasi” АЖ ҳамда “Birinchi banklararo depozitariy” МЧЖга нисбатан
номинал қиймати 1.000 сўм бўлган 1.144.650 дона оддий ҳамда 129.310 дона
имтиёзли акциялар чиқарилуви бўйича 2021 йил 19 июлда L0218-5-рақам
билан давлат рўйхатига олинган қўшимча акциялар чиқарилувини ҳақиқий
эмас деб топиш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар даъво аризасида 2021 йил 19 июлда L0218-5-рақам
билан давлат рўйхатига олинган қўшимча акциялар чиқарилувини ҳақиқий
эмас деб топиш ва унинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллашни сўраган.
Бироқ, даъвогар томонидан даъвонинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини
қўллаш тўғрисидаги даъво талабига аниқлик киритмаган.
Ваҳоланки, ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Шу сабабли, суд даъвонинг мазкур талабини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
ИПКнинг 66-моддасига асосан, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
давлат божи ставкаларининг б-банлдига кўра, иқтисодий судларга номулкий
хусусиятга эга даъво аризаларидан – базавий ҳисоблаш ммиқдорининг (БҲМ)
10 баравар миқдорида давлат божи ундирилади.
Юқоридагиларга кўра, суд, даъвонинг асосли қисми бўйича жавобгар
ҳисобидан 3.000.000 сўм давлат божи республика бюджетига ҳамда даъвогар
фойдасига 30.000 сўм почта ҳаражати, даъвонинг асоссиз қисми бўйича
3.000.000 сўм давлат божи даъвогар ҳисобидан республика бюджетига
ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 66, 68, 73, 118, 176-179моддаларига асосланиб, суд
Қ А Р О Р Қ И ЛД И :
Даъвогарларнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
“4-sonli Montaj Boshqarmasi” АЖнинг номинал қиймати 1.000 сўм
бўлган 1.144.650 дона оддий ҳамда 129.310 дона имтиёзли акциялар
чиқарилуви бўйича 2021 йил 19 июлда L0218-5-рақам билан давлат
рўйхатига олинган қўшимча акциялар чиқарилувини ҳақиқий эмас деб
топилсин.
“4-sonli Montaj Boshqarmasi” АЖ ҳисобидан “Elektrtarmoqqurilish” AЖ
фойдасига 30.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисми қаноатлантириш рад этилсин.
“4-sonli Montaj Boshqarmasi” АЖ ҳисобидан республика бюджетига
3.000.000 сўм давлат божи ундирилсин.
“Elektrtarmoqqurilish” AЖ ҳисобидан республика бюджетига 3.000.000
сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан белгиланган муддатда ва тартибда
апелляция тартибида шикоят бериш мумкин.
Судья
А.К.Пайғамов