Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2301/733 Дата решения 28.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение TOSHKENT HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI KORHONASI акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Jazoni ijro etish departamenti 47-sonli manzil koloniyasi
Source ID 1081353 Claim ID 3248952 PDF Hash 68126728f1fbdb6f... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФК 236-моддаси ФК 236 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
аролик кодексининг 263-моддаси аролик кодекси 263 code_article
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
аролик кодексининг 327-моддаси аролик кодекси 327 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh., Mustaqillik ko’chasi, 77-uy ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Юкоричирчикский район, г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 28 март 4-1105-2301/733-сонли иш Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Ғ.Машкуров раислигида, судья ѐрдамчиси Б.Насиров котиблигида, даъвогар вакили М.Ризаев (2023 йил 9 мартдаги ДА-43-21/03-186-сонли ишончнома), Юқоричирчиқ туман прокурори ѐрдамчиси Қ.Ўсаровлар иштирокида, Юқоричирчиқ туман прокуратурасининг даъвогар “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги жазони ижро этиш департаменти биринчи минтақавий ҳудуд 47-сон манзил колонияси” ҳисобидан етказиб берилган электр энергияси учун муддати ўтган 64.150.865 сўм асосий қарз, 2.302.952 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Юқоричирчиқ туман прокуратураси (матнда прокуратура деб юритилади) даъвогар “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ (матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогарнинг Юқоричирчиқ тумани электр таъминоти корхонаси ва “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги жазони ижро этиш департаменти биринчи минтақавий ҳудуд 47-сон манзил колонияси” (матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 1 январь куни 200092-сонли электр энергияси етказиб бериш ва ундан фойдаланиш тўғрисида шартнома тузилганлиги, ушбу шартнома бўйича жавобгарнинг даъвогар олдида етказиб берилган электр энергияси бўйича 2023 йил 1 март куни ҳисоб-китобига кўра 64.150.865 сўм асосий қарздорлиги вужудга келганлигини билдириб, суддан жавобгар ҳисобидан етказиб берилган электр энергияси учун муддати ўтган 64.150.865 сўм асосий қарз, 2.302.952 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд муҳокамасида даъвогар вакили қатнашиб, судга даъво ариза билан мурожаат қилингандан сўнг жавобгар томонидан қарздорлик қисман тўлаб берилганлиги, қарздорлик суммаси 14 389 865 сўмни ташкил қилишини билдириб, суддан жавобгар ҳисобидан 14 389 865 сўм асосий қарз ва 2.302.952,72 сўм пеня ундиришни сўради ва даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни суднинг ҳукмига ҳавола қилди. Суд муҳокамасида прокурор ѐрдамчиси қатнашиб, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида “Гибрид почта” хизмати орқали суд ажрими юборилиб хабардор қилинганлигига қарамай жавобгар вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шунга асосан суд низони жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини, прокурорнинг фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришини лозим деб топди: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари энергия таъминоти шартномасидан келиб чиққан. ФК 468-моддасига асосан энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФК 474-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ѐки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2021 йилда даъвогарнинг Юқоричирчиқ тумани электр таъминоти корхонаси ва жавобгар ўртасида юридик ва юридик мақомга эга бўлмаган тадбиркор истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш тўғрисида 200092-сонли шартнома тузилган. Ушбу шартномага мувофиқ, “Корхона” “Истеъмолчи”га электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва “Истеъмолчи” истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар шартнома шартларига асосан олган мажбуриятини бажарган, жавобгарга белгиланган миқдорда электр энергияси етказиб берган. Жавобгар томонидан етказиб берилган электр энергияси учун ўз вақтида тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли мазкур низо келиб чиққан. Жавобгарнинг 2023 йил 1 март куни ҳолатига етказиб берилган электр энергиясидан умумий 64.150.865 сўм асосий қарздорлиги вужудга келган. ФК 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. ФК 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беришлиги белгиланган. ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши керак. Ишдаги ҳужжатлар ҳамда тарафлар вакилининг суд мажлисида берган тушунтириши билан жавобгарнинг даъвогар олдида истеъмол қилинган электр энергиясидан 64.150.865 сўм асосий қарздорлиги мавжудлиги, лекин судга даъво ариза билан мурожаат қилингандан сўнг қарздорлик қисман тўланганлиги, қолган қарздорлик суммаси 14.389.865 сўмни ташкил қилиши ўз тасдиғини топди ва суд даъвогарнинг ушбу қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 14.389.865 сўм асосий қарзни ундиришни лозим топди. Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида жавобгардан 2.302.952 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 263-моддасига кўра неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ѐки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.12-бандига кўра, ҳисобкитоб ойидан кейинги календарь ой тугагач қарздорлик тўлов муддати ўтган деб ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, электр энергияси махсус тартибда етказиб бериладиган корхоналар учун эса 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ѐзилади. Бунда пенянинг умумий миқдори муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаслиги лозим. Шу сабабли жавобгарга нисбатан тўлов амалга оширилмасдан кечиктирилганлиги учун кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда, яъни 2.302.952 сўм миқдорда пеня ҳисобланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 137-сонли қарорининг 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли, бироқ неустойкани энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Суд жавобгарнинг молиявий аҳволини эътиборга олиб, ФКнинг 326-моддасида назарда тутилган кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлигидан келиб чиқиб, ундирилиши лозим бўлган пеня миқдорини 500.000 сўмга камайтиришни, пеня талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур моддага асосан агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни ва суд харажатини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан республика бюджетига 1.329.076,34 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига 30.000 сўм почта харажати ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Юқоричирчиқ туман прокуратурасининг даъвогар “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ манфаатидаги даъво аризаси бўйича даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги жазони ижро этиш департаменти биринчи минтақавий ҳудуд 47-сон манзил колонияси”дан: - “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖга 14.389.865 сўм асосий қарз, 500.000 сўм пеня ва олдиндан тўлаб чиқилган 30.000 сўм почта харажати; - Республика бюджетига (ягона ғазна ҳисобварағига) 1.329.076,34 сўм миқдорида давлат божи ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Раислик қилувчи, судья Ғ.Машкуров