← Назад
Решение #617301 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 7 | — | law | |
| олларда ФК | 544 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh.,
Mustaqillik ko’chasi, 77-uy
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Юкоричирчикский район, г. Янгибазар,
улица Мустакиллик, дом 77
Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 28 март
2301/412-сонли иш
4-1105-
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси
Ғ.Машкуров
раислигида,
судья
ёрдамчиси
Б.Насиров
котиблигида, даъвогар Бўш турган обьектлардан самарали
фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилоят
бошқармасининг жавобгар “Parkent Umumiy Oziq-Ovqat”
масъулияти чекланган жамиятидан 2.490.295,07 сўм асосий
қарз, 267.591,32 сўм жарима (пеня) ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни
даъвогар вакили Т.Норқобилов (2023 йил 27 январдаги
392/01-10-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили
Х.Рисқибоева (раҳбар), Б.Тўрабоев (ишончнома асосида)
иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон
Республикаси
Давлат
активларини
бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан
самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент
вилояти ҳудудий бошқармаси (матнда ижарага берувчи ёки
даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, даъвогар ва “Parkent Umumiy Oziq-Ovqat”
МЧЖ (матнда ижарага олувчи ёки жавобгар деб юритилади)
ўртасида 2022 йил 23 сентябрда 1420/15-21-А-1-сонли бино ва
иншоотлар ёки уларнинг қисмларини ижарага бериш бўйича
шартнома тузилганлиги, мазкур шартнома шартларига кўра
даъвогар Тошкент вилояти, Паркент тумани, Чанги ҚФЙ,
Олмазор кўчасида жойлашган Паркент туман 44-сонли
умумий ўрта таълим мактаби балансидаги давлат мулки
бўлган бино-иншоотларни ижарага бериш мажбуриятини,
жавобгар эса бинони қабул қилиб олиб, белгиланган ижра
тўловини ушбу шартномада белгиланган муддатларда ва
миқдорда
ижарага
берувчига
тўлаш
мажбуриятини
олганлиги,
жавобгар томонидан тузилган шартномалар
бўйича ижара тўловлари ўз вақтида тўлаб берилмаслиги
натижасида жавобгарнинг 2022 йил 15 ноябрь ҳолатига
2.490.295,07 сўм ижара тўлови қарздорлиги вужудга
келганлиги,
даъвогар
томонидан
жавобгарга
мавжуд
қарздорликни
тўлаб
бериш
тўғрисида
талабнома
юборилганлиги, бироқ, жавобгар томонидан қарздорлик
тўлаб берилмаганлигини билдириб, суддан жавобгардан
2.490.295,07 сўм асосий қарз, 267.591,32 сўм жарима (пеня)
ундириб беришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 6 мартдаги ажрими билан даъво ариза
иш юритишга қабул қилиниб, 4-1105-2301/412-сонли иш
қўзғатилган ҳамда ишни соддалаштирилган тартибда кўриб
чиқиш белгиланган.
Суднинг 2023 йил 23 мартдаги ажрими билан иш
умумий тартибга ўтказилиб, Паркент туман 44-сонли умумий
ўрта таълим мактаби низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, даъво
талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этиб, жорий
йилнинг
27 март санаси ҳолатига қарздорлик суммаси 108.976,28
сўмни ташкил қилишини билдириб, суддан ушбу ҳолатни
инобатга олишни ва қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида “Гибрид
почта” хизмати орқали хабардор қилинганлигига қарамай
учинчи шахс Паркент туман 44-сонли умумий ўрта таълим
мактаби вакили суд муҳокамасида иштирок этмади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг (матнда ИПК деб юритилади) 128, 170моддалари тартибида суд ишни учинчи шахс вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг суд
муҳокамасида берган тушунтиришларини ҳамда ишдаги
ҳужжатларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни
ҳамда суд харажатларини қаноатлантирилган даъво талаби
доирасида жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг
шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг
7-моддасига мувофиқ,
хўжалик
шартномаси
тарафлари
тузилган
хўжалик
шартномалари
бўйича
зиммаларига
олинган
мажбуриятларни
ўз
вақтида
ва
тегишли
тартибда
бажаришлари шарт.
Даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 23 сентябрда
1420/15-21-А-1-сонли ижара шартномаси тузилган.
Ушбу
шартноманинг
1.1-бандига
кўра
“Ижарага
берувчи” “Ижарага олувчи”га Тошкент вилояти, Паркент
тумани, Чанги ҚФЙ, Олмазор кўчасида жойлашган Паркент
туман 44-сонли умумий ўрта таълим мактаби балансидаги
умумий майдони 36 кв.м бинони ижарага беришни,
шартноманинг
6.1-бандига
кўра
“Ижарага
олувчи”
шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган 3-иловасида
белгиланган муддатларда ва миқдорда “Ижарага берувчи”га
ҳар чоракнинг биринчи ойи 20-кундан кечиктирмасдан
“Ижарага берувчи”га юз фоиз олдиндан тўлаш шарти билан
ижара ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 535моддасига кўра мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага
берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча
эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун
топшириш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 537моддасига кўра ер участкалари, ер ости бойликлари
жойлашган участкалар ва бошқа алоҳида табиий объектлар,
корхоналар ва бошқа мулкий комплекслар, бинолар,
иншоотлар, ускуналар, транспорт воситалари ва фойдаланиш
жараёнида ўзининг табиий хусусиятларини йўқотмайдиган
бошқа ашёлар (истеъмол қилинмайдиган ашёлар) мулк
ижарасига берилиши мумкин.
Ишдаги
мавжуд
ҳужжатлардан
аниқланишича,
“Ижарага
олувчи”
Тошкент вилояти, Паркент тумани, Чанги ҚФЙ, Олмзор
кўчаси манзилидаги умумий майдони 36 кв.м бинони ижара
тўлови тўлаш шарти билан ижарага олиб, ундан шартномада
белгиланган муддатларда ижара асосида фойдаланиб келган.
Бироқ, жавобгар ушбу “Ижара объекти” учун шартномада
белгиланган муддатларда ва миқдорда “Ижарага берувчи”га
ижара ҳақини ўз вақтида ҳақ тўламасдан келган. Даъвогар
даъво аризада шартнома бўйича 2022 йил 15 ноябрь ҳолатига
жавобгарнинг даъвогар олдида 2.490.295,07 сўм қарздорлиги
юзага келганлигини билдирган бўлса-да, мазкур қарздорлик
судга даъво ариза билан мурожаат қилингунга қадар қисман
қоплаб берилган. Натижада 2023 йил 27 март ҳолатига
жавобгарнинг даъвогардан қарздорлиги 108.976,28 сўмни
ташкил қилади.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
01.12.2011
йилдаги
“Мулк
ижараси
шартномасига
оид
фуқаролик
қонун
ҳужжатлари
нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида”ги 234-сонли қарорининг 9бандига кўра мулк ижараси шартномаси ҳақ эвазига
тузиладиган шартнома ҳисобланади, шу сабабли ижарага
олувчининг
асосий
мажбуриятларидан
бири
мулкдан
фойдаланганлик учун ҳақни, яъни ижара ҳақини ўз вақтида
тўлашдир. Ижара ҳақини тўлаш муддатлари тарафлар
томонидан белгиланади ва шартномада кўрсатилади. Ижара
ҳақини тўлаш муддати муайян сана ёки давр билан
белгиланиши мумкин. Ижара шартномасида ижара ҳақини
тўлаш муддати кўрсатилмаган ҳолларда ФК 544-моддасининг
иккинчи қисми қоидалари қўлланилади. Судлар назарда
тутишлари лозимки, ижарага олувчининг ижара ҳақини
тўлаш
мажбурияти
ижарага
берилган
мулк
унга
топширилган пайтдан бошлаб вужудга келади.
ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Жавобгарнинг ижара мулкидан фойдаланганлиги учун
қарздорлиги вужудга келганлиги, лекин, даъвогар ариза
билан судга мурожаат қилгунга қадар қарздорликни қисман
бартараф қилганлиги иштирок этувчи шахсларнинг суд
мажлисида берган тушунтиришлари ва ишга оид бошқа
ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд
даъвогарнинг жавобгардан асосий қарз ундириш ҳақидаги
талабини 108.976,28 сўм қисмини қаноатлантиришни ва
даъвонинг
қолган
қисмини
асоссиз
деб
топиб,
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топди.
Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида жавобгардан
267.591,32 сўм жарима (пеня) ундиришни сўраган.
ФК 263-моддасига кўра неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи
назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний
неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 8.2-бандига
кўра, “Ижарага олувчи” ўз мажбуриятларини бажармаган
ёки лозим даражада бажармагани ҳамда шартномада назарда
тутилган ижара тўловини ўз муддатида ва миқдорда
тўламаганлиги учун “Ижарага берувчи”га ўтказиб юборилган
ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4
фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши
белгиланган.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан жавобгарнинг
шартнома шартларини бажармаганлиги, даъвогарнинг пеня
ундириш талаби асосли эканлиги ўз тасдиғини топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
2007 йил 15 июндаги
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик
қонун
ҳужжатларини
қўллашнинг
айрим
масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 2-бандида
судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал
қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши
оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама
ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг
адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги тўғрисида
тушунтириш берилган. Ушбу қарорининг 4-бандига кўра
қарздор томонидан мажбуриятнинг бажарилиш даражасини,
мажбуриятда
иштирок
этувчи
тарафларнинг
мулкий
аҳволини,
шунингдек
кредиторнинг
манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли,
бироқ неустойкани энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида
кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.
Суд юқоридагиларга асосан жавобгарнинг мулкий
аҳволи ва кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб,
Фуқаролик кодексининг 326-моддасида назарда тутилган
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш
ҳуқуқига эга эканлигидан келиб чиқиб, ундирилиши лозим
булган
пеня
миқдорини
камайтиришни,
жавобгардан
даъвогар фойдасига 50.000 сўм пеня ундиришни, пенянинг
қолган қисмини рад қилишни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари
миқдорига
мутаносиб
равишда
уларнинг
зиммасига юклатилади.
Суд
“Давлат
божи
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси
Қонуни
9-моддаси 10-бандига кўра даъвогар давлат божи тўлашдан
озод этилганлиги боис, асоссиз деб топилган даъво талаби
бўйича давлат божини (259 037.40 сўм) даъвогардан
ундирмасликни, қаноатлантирилган даъво талабига мувофиқ
равишда жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 40 962,6
сўм давлат божи ва даъвогар фойдасига 30.000 сўм почта
харажатини ундиришни лозим топди.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 72, 118, 128, 170, 176-180, 186моддаларини қўллаб, суд
ҚИЛАДИ:
Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Parkent Umumiy Oziq-Ovqat” МЧЖдан:
даъвогар
Ўзбекистон
Республикаси
Давлат
активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бўш турган
объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази
Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасига 108.976,28 сўм
асосий қарз, 50.000 сўм пеня ва 30.000 сўм почта харажати;
- республика бюджетига 40 962,6 сўм давлат божи
ундирилсин.
Даъвонинг
қолган
қисмини
қаноатлантириш
рад
қилинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро
варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент
вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ғ.Машкуров