Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2303/1836 Дата решения 28.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Кармана туманлараро иқтисодий суди Судья Раджабов Бегзод Бегмурадович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Фахриддин Умар фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый TEKSTIL NAVOIY GROUP масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1078284 Claim ID 3190200 PDF Hash 81b5d0434857690d... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 465-моддаси ФКнинг 465 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
онуннинг 32-моддаси онуннинг 32 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
Текст решения 7 866 символов
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b Tel: (79) 223-50-79 е-mail:i.karmana@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 28.03.2023 йил Навоий шаҳри хххх-сонли иш Судья Б.Раджабов раислигида даъвогар ххх манфаатида, жавобгар хххдан ххх сўм асосий қарз, ххх сўм пеня, ххх жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризасини Ж.Рузиқулов котиблигида даъвогарнинг вакили З.Джалолов, Қизилтепа туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили С.Зарипов (хх йилдаги ххсонли ишочнома асосида)лар иштирокидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: даъвогар ххх манфаатида судга даъво билан мурожаат қилиб, жавобгар хххдан ххх сўм асосий қарз, ххх сўм пеня, ххх жарима ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган Қизилтепа туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва даъвогарнинг вакили даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида тегишли равишда огоҳлантирилганига қарамасдан суд мажлисида иштирок этишмади. Суд, жавобгар тегишли равишда огоҳлантирилган бўлсада суд мажлисида иштирок этмаганлиги сабабли ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвони қисман қаноатлантиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар зиммасига даъвонинг қаноатлантирилган қисмларига мутаносиб равишда юклашни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида ххх йилда хх-сонли контрактация шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра даъвогар жавобгарга пахта хом ашѐси етказиб берган. Жавобгар эса етказиб берилган маҳсулот учун тўловни амалга оширмасдан шартномавий мажбуриятни бузиб келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (қуйида матнда “ФК” деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 465-моддаси 1-қисмига кўра контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ѐки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга -- тайѐрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайѐрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Иш судда кўрилаѐтган кунда жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарзи ххх сўмни ташкил қилган. Ушбу ҳолат суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакилининг кўрсатмаси билан тасдиқланади. Шу сабабли суд, даъвонинг асосий қарз ундириш қисмини қаноатлантиришни лозим топди. Бундан ташқари даъвогар жавобгардан тарафлар ўртасида тузилган шартномага кўра ххх сўм жарима ва ххх сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 326-моддаси 1-қисмига кўра агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаѐтган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак, 2-қисмига кўра суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Бу тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4бандида тушунтириш берилган. Суд, пеня талаби тўғри ҳисобланган бўлсада тарафларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда пеня миқдорини камайтиришни ҳамда пеня миқдорини ххх сўмга қаноатлантиришни лозим топди. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.4-бандига кўра мазкур шартномага мувофиқ белгиланган муддатларда бўнак маблағларини, топширилган пахта хом ашѐси ҳақини тўлашдан асоссиз бўйин товлаганлиги учун буюртмачи (жавобгар) хўжалик (даъвогар)ка белгиланган устамалар тўланиши инобатга олинмаган ҳолда асоссиз тўлаш бўйин товлаган сумманинг 25 фоиз миқдорида жарима тўлайди. Тарафлар ўртасида тузилган шартнома ва уларнинг иш муомила одатларида “тўлашдан асоссиз бўйин товлаганлик” ҳақида бирор бир ѐзма ѐки оғзаки келишув бўлмаганлиги сабабли суд қонун нормасини қўллашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектларнинг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 32-моддаси 1-қисмига кўра тўлов талабномаси акцептини асоссиз равишда бутунлай ѐки қисман рад этганлик, шунингдек ҳисоб-китобнинг бошқа шаклларида товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлашдан бош тортганлик (банк муассасасига тўлов топшириқномасини тақдим этмаганлик, чек бермаганлик, аккредитивни тақдим этмаганлик ва ҳоказо) учун сотиб олувчи (буюртмачи) маҳсулот етказиб берувчига жарима тўланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 04.03.2002 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисидa»ги қонуни иқтисодий судлар амалиѐтида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 103-сонли Қарорининг 12-банди 1хатбошига кўра Қонуннинг 32-моддаси 1-қисмини қўллашда судлар қарздорнинг ҳақиқатда товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлашдан бош тортганлиги ҳолатларини (жумладан, тўлаш имконияти бўла туриб, тўловни амалга оширмаганлиги, қарзини тан олмаганлиги, кредиторлик-дебиторлик қарзлари ҳақида солиштириш далолатномалари тузишдан бўйин товлаганлиги, ўзини атайлаб тўловга қобилиятсиз қилиб кўрсатганлиги ва ҳ.к.) далиллар асосида аниқлаши лозим. Агар қарздор товар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлаш учун иқтисодий имкони бўлмаса, қарзни тан олиб, уни тўлашга ҳаракат қилаѐтган бўлса, судлар унинг хаттиҳаракатларини тўловдан бош тортиш деб баҳоламасликлари зарур. ФКнинг 333-моддаси 1-қисмига кўра қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ушбу ҳолатда юқорида қайд қилинган қонун нормаси ва Пленум Қарори тушунтиришидан келиб чиқадиган бўлсак жавобгарнинг ҳаракати ѐки ҳаракатсизлигида қарздорликни тўлашдан асоссиз бўйин товлаш ҳолати мавжуд эмас. Шу сабабли суд даъвонинг жарима ундириш қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топди. Даъвонинг қаноатлантириш рад қилинган жарима қисми бўйича давлат божи даъвогар зиммасига юкланганлиги, “Давлат божи тўғрисида”ги қонун талабига кўра фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ўз аъзолари манфаатида даъво берганликда давлат божидан озод қилинганлиги инобатга олиб, суд даъвонинг ушбу қисми бўйича даъвогарни давлат божи тўловидан озод қилишни лозим топди. Баѐн этилганларга кўра суд, даъвони қисман қаноатлантиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар зиммасига даъвонинг қаноатлантирилган қисмларига мутаносиб равишда юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ : 1. Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин. 2. Жавобгар хххдан даъвогар ххх фойдасига ххх сўм асосий қарз, ххх сўм пеня, хх сўм тўланган почта харажатлари ундирилсин. 3. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. 4. Жавобгар хххдан республика бюджетига ххх сўм давлат божи ундирилсин. 5. Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин. 6. Суд ҳужжатидан норози бўлган тараф бир ойлик муддатда Кармана туманлараро иқтисодий суди орқали Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят билан мурожаат қилиши мумкин. Судья Б.Раджабов