Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2301/656 Дата решения 28.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Қурбанов Исомиддин Бахриддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Пахтакор тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый XORAZM PALLADA масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1065568 Claim ID 3229122 PDF Hash 08e42fb208e865ac... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
тисодий процессуал кодексининг 220-моддаси тисодий процессуал кодекси 220 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри 4-1304-2301/656-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Қурбанов раислигида, А.Розматовнинг котиблигида, аризачи Пахтакор туман Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар “XORAZM PALLADA” масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан: аризачи вакили У.Дусиев (ишончнома асосида) иштирокида суднинг ўз биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Аризачи Пахтакор туман Давлат солиқ инспекцияси (бундан буён матнда “аризачи” деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “XORAZM PALLADA” масъулияти чекланган жамиятининг (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжат бўйича, яъни 27.01.2023 йилдаги 20/1-00427-сонли сўровномасида кўрсатилган ҳужжатлар бугунги кунга қадар тушунтириш тақдим этилмаганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейинги матнларда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси 5-қисмига кўра, агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Жавобгарга суд ҳужжати электрон шаклда юборилганлиги ва 17.03.2023 йилда қабул қилиб олганлигини тасдиқдиқловчи маълумот иш ҳужжатида мавжуд. Мазкур ҳолатда суд, жавобгар вакили суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор этилганлигини ҳамда низо юзасидан қарор қабул қилиш учун материаллар етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 220-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, аризачи вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, аризада жавобгар томонидан солиқ органи томонидан талаб қилинган ҳужжатлар, яъни 2023 йил 27 январдаги 20/1-00427-сонли сўровномасида кўрсатилган ҳужжатлар муддатида солиқ органига тақдим этилмаганлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда “СК” деб юритилади) 111-модданинг учинчи қисми 2-бандига кўра юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда қўлланилади. Шунингдек, аризачи талаб қилинган ҳужжатларни тақдим этиш юзасидан жавобгарнинг шахсий кабинетига 2023 йил 06 февраль куни электрон шаклда хабарнома юборган. Бироқ, жавобгар ушбу хабарномани қабул қилиб олган бўлса-да, тегишли ҳужжатларни белгиланган муддатда тақдим этмаган. СК 111-моддасининг биринчи қисмига кўра солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Аризачи вакилининг судга тақдим этган маълумотномасида кўринишича, жавобгар “XORAZM PALLADA” масъулияти чекланган жамияти томонидан солиқ органининг сўровномаси бўйича талаб қилинган ҳужжатлар бугунги кунга қадар тақдим этилмаган. Ушбу ҳолат аризачи вакилининг кўрсатмалари ҳамда иш ҳужжатлари билан тасдиқланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра суд, ишнинг барча ҳолатларини ҳар томонлама, тўлиқ ўрганиб чиқиб, аризани қаноатлантиришни, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, иш бўйича давлат божини ундирмасликни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 179 ва 222-моддаларини қўллаб, суд Жавобгар “XORAZM PALLADA” масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги ҳисобварақалари бўйича операция (бюджетга тўловлар, иш ҳақи, нафақалар, шунингдек ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходиса оқибатида соғлиқ ва ҳаётга етказилган зарарни қоплаш учун маблағлар бериш ҳоллари бундан мустасно)ларининг чиқиш қисми Солиқ органининг 2023 йил 27 январдаги 20/1-00427-сонли сўровномасида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилгунга қадар тўхтатиб қўйилсин. “XORAZM PALLADA” масъулияти чекланган жамиятига хизмат кўрсатувчи барча банклар ҳисоб рақамлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ҳолатлар тўлиқ бартараф этилгандан сўнг, давлат солиқ органи хизмати томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатмаси (қарори) асосида ҳисобварақалар бўйича операциялар тиклансин. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддасининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божидан озод этилганлигини инобатга олинсин. Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қарори устидан 10 (ўн) кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (прокурор ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи, судья И.Қурбанов