Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1504-2301/967 Дата решения 28.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Марғилон туманлараро иқтисодий суди Судья Акбаров Азизбек Авазбекович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Фарғона худудий электр таърмоқлари корхонаси АЖ Ответчик / Подсудимый "Зайлобиддин бобо кўрки" фермер хўжалиги
Source ID 1187410 Claim ID 3216863 PDF Hash 26823e8ba18667a2... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 474-моддаси нинг 474 law
аролик кодексининг 238-моддаси аролик кодекси 238 code_article
аролик кодексининг 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
Текст решения 5 437 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Марғилон шаҳри 2023 йил 28 март 4-1504-2301/967-сонли иш Марғилон туманлараро иқтисодий судининг раиси А.Акбаров раислигида, судья ёрдамчиси С.Шавкатовнинг суд мажлиси котиблигида, Марғилон шаҳар прокурорининг катта ёрдамчиси А.Асқаров иштирокида, тарафлар вакиллари иштирокисиз, Тошлоқ туман прокуратураси даъвогар “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар «Зайлобиддин бобо кўрки» фермер хўжалигидан 12120607 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат этиб жавобгар «Зайлобиддин бобо кўрки» фермер хўжалигидан 8854872 сўм асосий қарз, 3235734 сўм пеня ва 30000 сўм почта ҳаражатини ундиришни сўраган. Прокурор катта ёрдамчиси даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Тарафлар вакиллари тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада суд мажлисида иштирок этмади. Даъвогар ишни унинг иштирокисиз кўриш ҳақида ариза билан мурожаат этган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – Иқтисодий процессуал кодекси) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд прокурор катта ёрдамчисининг фикрини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – Фуқаролик кодекси деб юритилади)нинг 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. Фуқаролик кодексининг 238-моддасида, мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шартлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш Қоидалари”нинг 127-бандига кўра, электр энергияси истеъмолчилари фойдаланган электр энергияси учун ўз вактида ҳақ тўлашга мажбурдирлар. Жавобгар тўловларни ўз вақтда амалга оширмагани оқибатида уни 2023 йил 1 февраль ҳолатига электр энергияси истеъмолидан даъвогар олдида 8854872 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар томонидан қарздорликни ихтиёрий тўлаш юзасидан жавобгарга талабнома юборилган. Талабнома оқибатсиз қолдирилиб, шу кунгача қарздорлик тўлиқ тўланмасдан шартнома мажбуриятлари бажарилмай келинган. Ушбу қарздорлик суммаси ишдаги ҳужжатлар ҳамда даъвогар вакилини суд мажлисидаги кўргазмаси билан ўз тасдиғини топади. Бу ҳолатда суд, даъвонинг асосий қарз ундиришни талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”нинг 113-бандига кўра, маиший истеъмолчилар тўлов бўйича қарздор бўлганда, тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, лекин муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлайдилар. Шунга кўра, даъвогар 3235734 сўм пеня ҳисоблаб, жавобгардан ундиришни сўраган. Пенянинг ҳисоб-китоби судга тақдим этилди. Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Бу ҳолатда суд, даъвогарнинг пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, тарафларнинг ўз мажбуриятларини қай даражада бажарганлиги, даъвогар томонидан қарздорликни ўз вақтида ундириш чоралари кўрилмаганлиги пеня миқдорининг ошишига олиб келганлигини инобатга олиб, талаб қилинган пеня миқдорини 647 146,8 сўмга қадар камайтиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра суд, даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантириб, жавобгар «Зайлобиддин бобо кўрки» фермер хўжалигидан даъвогар “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти фойдасига 8854872 сўм асосий қарз, 647 146,8 сўм пеня ва 30000 сўм почта харажатини ундиришни, жавобгардан республика бюджетига 300000 сўм давлат божини ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Юқоридагиларда асосланиб суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 468,474-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодесининг 118, 176-179 моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар «Зайлобиддин бобо кўрки» фермер хўжалигидан 8854872 сўм асосий қарз, 647 146,8 сўм пеня ва 30000 сўм почта ҳаражати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар «Зайлобиддин бобо кўрки» фермер хўжалигидан Республика бюджетига 300000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. А.Акбаров